Қуллар ва қулдорлик

qullar2.jpgМЕН ҲАМ КЕТСАМ-МИ?
Ўтган асрнинг 16-йилларида оқ пошшо томонидан Ўрта Осиёнинг меҳнатга яроқли аҳолиси мардикорликка мажбурий олиб кетилган бўлса, орадан деярли бир аср ўтиб, ихтиёрий мардикорликка ёлланиш оммавий тус олди. Аҳолининг камбағалроқ қатлами Қозоғистонга, ўртаҳолроқлари оқ пошшоликка қараб от солаяпти.

Таваккалчилар мол-мулкини гаровга қўйиб, Корея, Америка, Португалия каби хориж давлатларига жўнаяпти. Қиз-жувонлар қўшмачилар томонидан алданиб, танфурушлик билан шуғулланишга мажбур қилинмоқда. Ҳуқуқий муҳофазаси йўқлиги, ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли улар хўрликка, бало-қазоларга гирифтор бўлмоқда. Хорижга чиқишни ният қилган фуқароларга Мардикорлар миграцияси, Халқаро “Қора лола” ташкилоти вакиллиги ҳамкорлигида тайёрланган дастурни тавсия қиламиз.

Ўртоқ! Аввало хорижга боришдай бемаза мақсадни хаёлингдан чиқариб ташла! У ёқда сенга пишириб қўйгани йўқ. Пул топиш учун хорижда ҳам манфур капиталистларга қул бўлиб, эшшакдай ишлаш керак. Ўзга юртнинг буғдойи ўз юртингнинг сомонича бўлолмас. Ҳозир сомон пул, ҳеч бўлмаса сомонфурушлик қилсанг ҳам кунинг ўтади. Камини худо тўлдиради. Ишга пиёда қатна, соғлиққа фойда, пул ёнга қолади. Ўпка-жигар, бурун-қулоқли перашкадан иккитасини аччиқ қалампирга қўшиб есанг, кун бўйи кабоб егандай кекириб юрасан. Кийим-кечак ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ-ҳозир ҳамма топганини кияди. Хориждан олиб келинаётган эски-туски кийимлардан 5 килограммини сотиб олсанг, умрингнинг охиригача етади.

Мабодо буларга қаноат қилмай, хорижга чиқишга қатъий бел боғлаган бўлсанг, аввало ҳаётингни суғурта қилдир! Бирор кор-ҳол туфайли жасадинг номаълум жойларда қолиб кетмаслиги учун ишончли одамга пул бериб, кафолатини олиб қўй. Бола-чақангга васиятнома ёзиб, нотариусдан икки нусхада тасдиқлатиб олишни зинҳор унутма. Иложи бўлса, Халқаро “Қора лола” ташкилоти ёрдамда биратўла маъракаларингни ҳам ўтказиб кет! Хотин ёш бўлса, жавобини бер, чунки тешик тугма ерда ётмас, ерда ётса кимлар олмас!

Шуларнинг ҳаммасини тўла-тўкис адо этсанг, тўрт томонинг қибла. Мабодо қулдай ишлаб, меҳнат ҳақингни ололмасанг, бизга эмас, Яратганга илтижо қил! Пешонанг ярқираб, уйга қайтиб келсанг, одам савдосининг олдини олувчи “Жонкуяр алоқа” бюросига қўнғироқ қилиб, эсон-омонлигингни билдириб қўй! Улар тағин сени бедарак кетганлар сафига қўшиб қўймасин. Бундай азоб-уқубатлардан кейин ўзингни онадан қайта туғилгандай ҳис қиласан, писмиригина ойлик маош кўзингга оловдай кўринади. Текин нафас олаётганингдан хурсанд бўласан. Аввалига шундай. Кейин бирдан яна қулликни ҳис қиласан. Аммо буниси жуда ёмон. Энди кетсанг қайтиб келмайсан.

Ёдимга битта латифа тушди. Урушда Сталин “Ватан учун олға” деган экан ҳамма окопдан чиқиб олдинга кетибди, ўққа йиқилбди, лекин бир киши окопда яшириниб ўтирган экан. Сталин ундан сабабини сўраса, ҳамма ўлаверса Ватанда ким яшайди деган экан. Сталин уни отиб ташлабди. Мени ҳам ўйлантиргани шу – ҳамма кетаверса Ватанда фақат мен қоламан шекилли! Лекин ҳали кафанлигим ҳам йўқ-да!

Н. Самарқандий.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s