Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Зийраклик.У инсондаги хислатми ё иллатми?

Зийраклик ўзи нима?Аксарият уни инсоннинг хислати ҳисоблаймиз.Лекин у ҳар доим ҳам хислатга ўхшамайди.Нимага ахир бефаҳм, бефаросат бўлгандан кўра зийрак бўлган яхшида дейишингиз мумкин.Тўғри мен ҳам шу фикрга қўшиламан.

Лекин зийракликни қай ҳолатда ва нимага нисбатан қандай қарашга ҳам боғлиқлик жиҳатларида бор эканда.

Масалан ўта зийрак кишилар билан одамларнинг у ё бу тоифаси ҳақида мулоқот қилиб қолсангиз келгусида нима бўлишини олдиндан айтиб бера бошлашади.Буни айримлар башорат қилиш ҳам дейишади.Кўпни кўрган зийрак кишилар ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб олдиндан нима ҳол рўй беришини айтиб беришлари башоратми ёки зийракликми?

Ҳозир бу икки сўзми ё хислатми тафовути ҳақида мулоҳаза қилмоқчимасман.
Асосан зийраклик ва синчковликнинг натижаларининг эҳтимол унчалик хуш бўлмагани хусусида айтмоқчиман.

Йигит кишига қирқ ёшгача ўлим йўқ, агар у ўзи ўзини бало-қазоларга урмаса дейилади.Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Афсуски ҳаётдаги кўп кузатувлар буни исботлайди.

“Қари билганни пари билмас” нақлига қараладиган бўлса зийраклик бошқа башорат қилиш бошқа эканлигини англаб қоламиз.Демак ҳаётда ҳамма қариялар ҳам пари бўлавермасаларда, лекин ақл-ҳушини йиғиб олганлари башоратчиданда аниқроқ тасаввурда бўлишади.Буни донишмандлик ҳам дейишади.

Лекин донишмандлар ҳам ўз доноликларини ҳар доим ҳам эзгу ишларга бағишлайдиларми?Бу энди анчайин баҳсталаб мавзу бўлса керак.

Нега десангиз айрим ножўя қадам ташлаётганларга қараб туриб “шу бола ўз ажали билан ўлмайдида” деб юборишади баъзида.

Эшитган сизу биз ҳам, шу фикрни айтган зийрак деймизми, донишманд киши ҳам чуқур ўйга толиб қоламиз.Бундай фикрга келиш албатта нохушлигидан ва фикр юритаётганингиз кимсанинг ёш жони увол бўлишидан ачиниш ҳиссини туясиз.Начора парвона ёнаётган шам атрофида чарх уриб охир-оқибатда жизғанак бўлган каби ўша айтилган инсон боласи ҳам олов билан ўйнашаётган бўладида.

Ўша заҳоти унга “ҳов бола нима қиласан жонингни беҳуда қийнаб, қайт бу йўлингдан ” десангиз қулоқ осадиганлари омон қолади.Лекин қайсарлик билан “сен нима деяпсан, ўзим биламан” деган ўжари эса ўзини ўзи ҳалок қилади.

Агар одамзотга нафи тегадиган йўлда ҳалок бўлсаку яхши.Аммо бошқаларга зиён етказиш билан қурбон бўлсачи?Бу энди нима?Фожеами?Фожеага эса ким сабабчи?Албатта ўзида.

Шу ҳолда биз одамзотларнинг айтадиган гапимиз битта:яратганнинг суйган бандаси экан, ўз ихтиёрига олди.

Ҳа, унинг ножўя қадами ўзининг ҳалокатига сабаб бўлди.Бу чиндан яратганнинг уни суйганими ё қаҳрига олганими?Бу ҳам анчайин баҳсталаб мавзу.

Кўряпсизми, бир сўз устида мулоҳаза қила бошласангиз у бориб тирикликнинг боши ва ниҳоясигача бориб тақалади.Шунинг учун сўзимнинг бошида савол қўйдимки , зийраклик хислатми ё иллатми деб.

Айрим донишманднамолар, аниқроғи шу даҳолик ё донолик давосидагилар одамзот ҳамма нарсани бошидан кечиради ёки кечириш керак дейди.Шу тўғрими?Айримлар “ҳа, тўғри , дард тортмаса дардкаш бўлолмайди киши ” деган жавобни айтишлари аниқ.Мен ҳам шу фикрга қўшиламан.Лекин тўлалигича эмас.

Нега десангиз шуки, мана масалан қудуқнинг чуқурлигини билиш учун унинг тубига қадар тушиб кўриш шартми?Ахир қудуқнинг чуқур бўлиши зийрак кишилар учун аллақачон исботини топган оддий нарсаку.

Лекин айрим даҳоликка давогар ўша чуқурга туш деб ундайди.

Қарангга нақадар нодонлик билан бошқаларни чоҳга етаклаш.Ўзича ўша қудуқ тубига ундаётган бошқаларни ўзига ўхшаган калтафаҳм ҳисобласа керакда.

Энди унинг аҳмоқона сафсатасига қулоқ осиб ўтирган ўзи зийракку лекин бир онга оғзини очганлар эса “буюгим шундай дедилар” дея бирин -кейин ўзларини қудуққа ташлай бошлайдилар.

Ҳа, зийраклик очиғи ҳар доим ҳам хислатга ўхшамайроқ қоляпти.Ё, сиз бирор бир бошқа фикр айтасизми?Лекин узил-кесил бўлмасада фаҳму фаросатсиз бўлгандан кўра зийрак бўлиш барибир дурустга ўхшайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: