Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek.jpgХислатлар ва иллатлар:Дўстлик…душманлик…

Дўстлик.Ҳамма сўзлар каби бу сўзнинг ҳам қарама-қарши маънодагиси бор.Душманлик.Ё, тавба мутлақо зид маъно ташийди-а?

Аммо одамзотнинг энг яқин дўсти ким? Албатта одамзот.Унинг энг ашаддий душмани ким? Ҳа, адашмадингиз.Албатта одамзот.

Айримлар эҳтимол мен билан баҳслашар ҳам.Одамзотнинг душмани шер ё бўри ва ҳакозо дея.

Лекин нима бўлганда ҳам душманлик иллати хусусида сўз айтиш ғоят нохуш.
Дўстлик ҳақида сўзлаш эса ғоят хуш.Нега шундай?Чунки душманликдан не фойда?Аммо нега ҳамма одамлар ўзаро тинч-тотув, дўстона яшайвермайдилар?

Аслида душманнинг бўлгани яхшими ё бўлмагани?

Менимча душманнинг бўлгани дурустга ўхшайди.Чунки у дўстликнинг қадрига етишни ўргатади.Яна билмадим.Ахир душманлик иллати бўлмаганда дўстлик тушунчаси бўлармиди ёки бўлмасмиди?

Шунақа ғалати саволлар тинчлик бермайди.Баъзилар дўстлик, дўстлик дея баландпарвоз гапларни кўп айтишади, аммо амалда мутлақо унинг аксини қилишади.Менимча дўст топиш ғоят мушкул.Дўстликни шиор қилганлар, муҳаббатни шиор қилиб олганлар нада унисининг, нада бунисининг чин моҳиятини тўла англашмайди.Боиси бу туйғулар бонг уриб айтилмайди балки чуқур ҳис қилинадиган муқаддас туйғулардир. Одамзот ҳар доим ҳам ўз-ўзини англолмай ўтади, бошқа бир кишининг кўнглида нима бор билиш унданда мушкул.Аммо дўстни йўқотиш энг осони бўлса керак.Бир сўз айтиш кифоя-ки кечаги дўст эртага душман.

Дўстлик қадрига етмайдиган кимсалар билан дўст бўламан дея уриниш бефойда назаримда.Айниқса ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳислати бўлмаганлар билан.

Дўстлик олийжаноб туйғу.Душманлик-чи? У ҳам туйғу.Лекин биринчиси ҳузурли, кейингиси эса беҳузур.Айримлар яхшиликдан роҳат топса, айримлар эса ёмонлик қилиб ором топади шекилли.Бўлмаса нега душманлик иллатидан қутула олишмайди?

Аввал икки дўст бўлганларнинг аксарияти кейинчалик душманларга айланганларини кўп кузатамиз.Нега шундай?

Ёдимда йўқ: “одамларни қанчалик кўп билганим сайин итлар кўпроқ ёқиб бормоқда”, дейилган гапларни кимдир айтганди.Ҳаттоки шу сўзларни игна билан баданига ўйиб ёзиб олган кишини ҳам кўргандим.Тавба,дейсизда.Чунки одамзот ҳам одамзотдан шунчалик безадими?Йўқ у безмаса кераккуя, лекин бездиришса керакда.

Қайдам, айтаётганларим узил-кесил шундай деганим эмас.

Лекин бундоқ ўйлаб қарасам суҳбатлашган кишиларим кўпчиликлари такрорлашгани бир гап ёдимга тушаверади.Улардан бири қуйидагиларни айтганди.

Одамзот сингари олийжаноб мавжудот йўқ.Бунга эса ундай ё бундай мисоллар келтирмасам ҳам яхши биласиз.Аммо одамзот каби бераҳм мавжудот ҳам бўлмаса керак.Чунки ҳайвонлар шоҳи ҳисобланадиган шернинг ҳам терисини шилиб олиб, пўстин қилиб кийиб олиши мумкин?Майли, шерми ё йўлбарс йиртқич жонзот дейилади, аммо мўнчоқкўзли беозор қўзичоқчи?Одамзот унинг ҳам терисини шилиб қалпоқ қилиб кийиб олиши, ўша қўзичоқнинг онасининг сутига унинг тилини солиб пишириб танаввул ҳам қилаверади.Бир зумга тасаввур қилингчи.
Нега бу қадар шафқатсизлик?

Жудаям ғалатида.Шундай эмасми?

Лекин она ернинг, она табиатнинг, она ватаннинг қўриқчисиман.Борлиқ мавжудотга меҳрибонман дейдиган одамзот ана шунақа.Энди қайси бир жиҳатни ёқласам экан?Одамзот барча нарса ва кимарсанинг дўстими ё душманими?

Йўқ, барибир дўстлик туйғуси кучли одамзотда, дейилса тўғрими ё?Шу каби кўп нарсаларга инсон ақли бовар қилмай қолади.Шунақамасми?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: