Ризо Обид

Дарвеш ва пошшо

Одамлардан кўп ривоятлар эшитганман.Лекин ривоятлардан тез-тез,қайта-қайта ёдимга тушиб турадиган биттаси бор.Ҳозир шу ривоятни қисқача баён этишга ҳаракат қиламан.

Қайсидир замонда бир юртнинг худди Каримовга ўхшаган зулмкор подшоси бўлар экан.

У ҳар кун аркони давлатида Худонинг ердаги соясиман,дегандай қимматбаҳо зарбоф кийган ҳолда тилла тахтда ўтган-кетганларга боқиб ўтирар экан.Аммо оддий одамлар қашшоқ,ғоят ночор кун кечиришар экан.Золимнинг зулмидан қўрққан одамлар унинг олдидан етти букчайиб таъзиму тавозе билан ўтишар экан.

Иттифоқо кунларнинг бирида қўриқчи ва соябончилари қуршовида ўтирган золимнинг ёнгинасидан эгнига қирқ ямоқ жанда илган,соч-соқоллари ўсган афтодаҳол бир дарвеш киши чилимни елкасига қўйиб,гўё пошшони кўрмагандай ўтиб кетибди.Пошшо бу каби эътиборсизликка ҳечда дуч келмаганидан ғазаби қўзибди.Сипоҳилардан бирига анча нарига кетиб улгурган дарвешни ёнига келтиришларини буюрибди.

Сипоҳ қиличини ялонғочлаб дарвешга етиб бориб:”Олампаноҳ сени ёнларига чақиряптилар”,дебди.Дарвеш эса:”Сенинг олампаноҳингда менинг юмушим йўқ,керак бўлса бориб айт, у менинг ёнимга келсин”,дея жавоб берибди.

Сипоҳи пошшога бориб минг таъзим билан ерга ётиб, шоҳнинг этагидан ўпиб дарвешнинг сўзларини айтибди.

Шоҳ ҳам дарғазаб ва яна таажубдан қандай қилиб ўрнидан туриб дарвеш ёнига бориб қолганини билмай қолибди ва :”Эй,дарвеш мен бир юртнинг ҳоқониман.Беҳисоб бойлигиму ва қанча лашкарларим бор,сен эса бир жулдурвоқи дарвеш бу каби манманликка нечун ҳаддинг сиғди”,дебди.

Шунда дарвеш:”Сен шунча бойлигингдан кўзинг қийиб ҳаққа истаган пайтда ета оласанми?”,дебди.

Шоҳ:”Эҳ,девона дарвеш ахир мен шунча салтанатни ташлаб ўламанми?”,дея дарвешга ғазабини соча бошлабди.Дарвеш эса:”кўрдингми сен мен каби истаган паллангда Ҳаққа ета олмайсан,мана қара мен ҳозир шу онда ҳаққа етгум”,дебдида бошига чилимини қўйиб шоҳнинг кўз ўнгида жон таслим этибди.

Золим шоҳ эса дарвешчалик бўлолмабмана,дея оҳ уриб, бош олиб саҳроларга чиқиб кетган экан.

Бу ривоятни айтишдан мурод не десангиз, Ўзбекистонда қанчадан-қанча дарвешлар жон таслим этяпти, бу зулмбош Каримовнинг митарғаси миқ этмайди-я.

Мана шуниси ғалати.Шундай эмасми?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: