Демократик плюрализм

МУРОЖААТ ВА ДАСТУР
Азиз ва мухтарам сайловчилар!
Қадирли ватандошлар!

Кун сайин тақдиримизда ва ватан саодатини тиклашда мухим аҳамиятга эга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов куни яқинлашмокда!

Мен Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 28 апрель 2006 йилги мурожатимда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловда Президентликка номзод сифатида қатнашиш мақсадим ҳақида маълум қилган эдим.

Сайловчиларга юқоридаги сайловни 2006 йилда ўтказилмагани сабабларини интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали хабарини берганман.

Расмий хукумат ва уларнинг сиёсий доиралари шу кунгача Президентлик сайлови ва Президентликга расмий даъвогарлар хусусида сукут сақлаб келмоқда. Ватан ва эл қайғусида мен ўзимни сайлов олди дастуримни эълон қ?илаяпман.

Ўзбекистон янги хукуматини шакиллантириш, хукуматни мақсад ва хохишини белгилаш, шунингдек унинг хадди ҳаракатлари учун маъсулиятли назоратни, Сиз, сайловчиларнинг истагингиз асосида амалга оширишни ваъда қиламан.

Мен ва менинг тарафимдаги жамоат, Ўзбекистон Конституцияси доирасида ҳаракат қилувчи сиёсий партиялар, жамоат ҳаракатлари, жамоат бирлашмалари ва бошка нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига, оддий фуқароларга, ўзларининг ғалабага қўшган хиссалари ҳисобида янги хукуматни тузишда иштирок этиш ва хукумат раҳбарлигидан ўрин олиш хуқуқларига эга бўладилар.

Жахонгир Шосалимов.

30 август 2007 год.

Тошкент, Ўзбекистон.

XXXXX
Ўзбекистон Республикаси «Инсон ҳуқуқ ҳимоячи Альянси» вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси Жаҳонгир Шосалимовнинг

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов қонунига асосан бўлажак сайловда иштирокининг сайлов олди дастури.

Мамлакатни виждонан бошқариш асосида қашшоқликдан фаровонлик сари уч йил.

Ўзбекистон халқининг хоҳиш ва иродаси акс этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз ҳаётга тадбиқ этиш, ундан чекинмаслик, унинг рухи ва мазмунига садоқат дастурнинг ўзаги хисобланади.

Ўзбекистон жамияти муаммоларини, унинг иқтисодий ва социал мухити ҳолатидан келиб чиқувчи ўта зиддиятли масалаларни ечими дастурнинг асосий вазифасидир.

1.Долзарб иқтисодий – молиявий вазифалар тизими:

Очиқ бозор муносабатларига таяниб, мамлакатни иқтисодини, шунингдек пул айланишини асосини ташкил этувчи, пахта ва дон махсулоти етиштирувчиларга уларнинг махсулотларини бозор баҳосида дархол нақд пулга сотиб олувчи мукаммал тизим яратилади. Давлат буюртмаларини бу махсулотларга белгилаш қаттиян ман этилади.

Юқоридаги холатдан келиб чиқиб, бюджет тизими ва молиявий муассасалар фаолияти янгидан янги ҳукумат мақсадларидан келиб чиққан холда кўриб чиқилади.

Ҳукумат ва Марказий банк фаолиятидаги муносабат бозор қонунлари устиворлигида амалга оширилади.

Ўзбек товарларининг очиқ бозор муносабатлари ҳолида рақобатбардошлигини таъминлаш, Ўзбек сўмининг очиқ бозор муносабатларида ҳаётий бўлишига эришиш, мамлакат тўлов тизими ва тўлов қобилиятини тубдан яхшилаш устивор вазифалар ҳисобланади. Мамлакатни ички ва ташқи бозорини кенгайтириш, аҳолини даромадларини кескин кўпайтириш ҳаётий долзарб масалага айлантирилади.

Жаҳон савдо уюшмаси, ҳалқаро валюта фонди, жаҳон банки билан мамлакат манфаати йўлида чуқур ва кенг муносабатлар ўрнатилади. Маҳсулотларга манопол баҳо белгилаш ортиқча даромад манбаи сифатида ман этилади.

2.Долзарб сиёсий ва маъновий вазифалар:

Юртимизда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашни ўз зиммасига олган Ўзбекистон Конституциясини тан олган ва унинг доирасида фаолият олиб борувчи сиёсий партиялар, жамоат ҳаракатлари ва жамоат бирлашмаларига ўз дастурлари асосида эмин-эркин фаолият олиб боришлари янги ҳокимияти сиёсий қарашида асосий йўналиш ҳисобланади. Жамиятни оғриқлик масалаларини турли – туман партияларнинг ўзаро келишувисиз ҳал этиш, муракаб вазиятни келтириб чиқариши тан олинади. Мамлакатдаги фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, қарама қарши фикрларнинг ўзаро муносабатида босиқлик тарақиётнинг калити экани эътироф этилади. Конституцион муддатда сайлов ўтказишни таминлаш ҳукумат раҳбарларини ва ҳукуматни ўзини тинч йўллар билан ўрин бўшатиб беришига эришиш ўзбек давлатчилиги маданиятини этирофи деб ҳисобланади. Мамлакатни бошқаришда унда иштирок этаётган томонларнинг тўлақонли иштироки таминланади. Бошқарув очиқ, шаффоб ҳолда самарали ва ҳисоб бериб туриш негизида амалга оширилади.

Инсон ҳуқуқ?ларини устивор таминлаш янги ҳукуматнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳукуматнинг ор-номусини паймол қилиш сифатида кўрилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳалқаро хужжатлар, ҳалқаро стандартлар асосида ҳукумат иш олиб боради.

Янги ҳукуматнинг ижроия ҳокимиятини, қонунчилик ҳокимиятини, суд ва судлов ҳокимиятини ва шунингдек тўртинчи ҳокимият оммовий ахборот воситаларини Ўзбекистон Конституциясини амалга тадбиқ этишдаги долбзар вазифалари. Янги ҳукуматнинг Ўзбекистон Конституциясида кўзда тутилган ҳокимиятни вазифаларини амалга оширишдаги долзарб вазифалари.

а. Ижроий ҳокимияти.

Ўзбекистон ҳалқини хоҳиш ва иродасини ифода этган Конституцияни амалга ошириш жараёнида ижроия ҳокимияти умумҳалқ ишларини оқилона ташкил этиш ва одилона бошқариш вазифасини виждонан ва самарали амалга оширишни устивор вазифа сифатида кўради. Ижроия ҳокимиятида аҳолини иштироки ва мулохазаларига кенг ўрин берилади. Бюрократик тўсиқлар бутунлай олиб ташланади, янгисига йўл қўйилмайди. Эски ҳокимиятнинг Ўзбекистон Конституциясига зид қарор ва қонунлари зудлик билан бекор қилинади, шунингдек унинг сабаб ва оқибатлари умумҳалқ муҳокамасига қўйилади. Ижроия ҳокимиятига бўйин синган ички ишлар вазирлигида, мудофаа вазирлигида, миллий ҳавфсизлик тизимларида Конституцияни ҳаётга тадбиқ этиш вазифасидан келиб чиқиб янги вазифалар қўйилади. Ҳокимиятни ички ишларида, шунингдек хўжалик юритишда куч ишлатар тизимларнинг салоҳиятидан фойдаланиш қаттиян ман этилади. Ҳокимият ички тизимларида бозор муносабатларининг устуворлигини таминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Ҳ?окимият тизимлари ва Марказий банк тизимлари ўртасидаги муносабат кескин ўзгартирилади. Эски ҳукуматнинг Марказий банкдан олган йигирма беш миллиард АҚШ доллар ички қарзлари ва бу қарзни аҳолига сочиб юборилишининг салбий оқибатлари умумҳалқ муҳокамасига қўйилади.

б. Қонунчилик ҳокимияти.

Янги ҳукумат эски ҳокимиятнинг ва Президентнинг Конституцияга зид қарор ва қонунларини зудлик билан ўзгартириш учун қонунчилик ҳокимиятига ўз ваколати доирасида таклиф ва мулоҳазаларини юборади. Ўзбекистон ҳукуматини ҳалқаро мажбуриятларини таминлаш, шунингдек аввало мамлакат аҳолиси манфаатлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хужжатларини, шунингдек ЕҲҲТ аъзоси сифатида Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича Конвенциясини имзолаш учун Ўзбекистон қонунларини ҳалкаро стандартлар даражасига етказиш учун сайл ҳаракатларни бошлайди. Инсон ҳуқуқларини таминлаш қонунчилик ҳокимиятини Конституцион вазифасидан келиб чиқишига катта этибор берилади. Қонун устиворлиги ҳукумат тизимларининг асосий вазифаси сифатида кўрилади. Милиция тўғрисида қонун қабул қилинишига эришилади.

в. Суд ва судлов ҳокимияти.

Ижроия ҳокимиятининг шу жумладан ички ишлар вазирлиги ҳодимларининг суд ишларига аралашиш ҳолатларини бутунлай йўқотиш чоралари кўрилади. Президент ва унинг девонини ўз ваколатлари доирасидан чиқиб, судлов ишларига таъсирини бутунлай йўқотиш асосий вазифа деб белгиланади. Суд ҳокимиятининг барча тизимларида жаҳон стандартларини амалга ошириш бошланади ва аста секин вазиятга қараб якунланади. Суд ҳокимияти ижроия ҳокимиятининг эмас, аксинча жамоатчиликнинг назорати остида бўлишига эришилади. Тўртинчи ҳокимият – оммовий ахборот воситаларига қонунда кўзда тутилган ҳолатларда жамиятда салбий ҳолатларнинг йўқотиш учун суд материалларини жамоатчиликка ошкор этиш учун барча имкониятлар яратилади. Эски ҳукумат даврида рўй берган барча камчиликлар жамоатчилик этиборига ҳавола этилади.

г. Тўртинчи ҳокимият -оммовий ахборот воситалари.

Янги ҳукумат тўртинчи ҳокимиятни жамият тараққиётининг асосий йўналтирувчи кучи сифатида кўради. Оммовий ахборот воситаларига қўйилган барча тўсиқлар олиб ташланади. Янги ҳукумат оммовий ахборот воситалари ишига умуман аралашмаслик ваъдасини беради. Оммовий ахборот воситалари, Ўзбекистон телевиденияси ва радиоси бозор муносабатлари шароитида ишлаш ва яшаш учун ўз фаолиятларини қайтадан ташкил этишига имкон берилади. Бу ҳокимиятни ҳам ишлари жаҳон стандартлари даражасида бўлишига катта аҳамият берилади.

Молиявий – иқтисодий бўхронни бартараф этиш учун жорий вазифалар.

1. 2008 йилда вазифалар кўлами ва оптимал йўналишини аниқлаш учун тўлақонли аҳолини статистик рўйҳатини ўтказиш амалга оширилади.
2. Ўзбек сўмининг негизини ташкил этувчи Марказий банк заҳиралари, муомаладаги пулнинг умумий ҳажми ва унинг товарлар, хизматлар билан таминланганлиги тўлақонли таҳлил қилиниб оммага ошкор қилинади.
3. Мамлакатнинг ташқи қарзларининг келиб чиқиши юзасидан бўлган барча хужжатлар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади ва бу қарзларни қайтариш манбалари изланади.
4. Эски ҳокимиятни ушбу бўҳронни келтириб чиқарган барча иллат нуҳсонлари ўрганилиб вазиятдан тўғри чиқиш учун бутун жамоатчиликни якдилликга чақириб, ҳаракат мақсади ишлаб чиқилади.
5. Оммовий ишсизлик, оммовий қашшоқлик ва чорасизликни ҳукуматни ҳал қилиши лозим бўлган биринчи даражали ишига айлантирилади.

2008-2010 йиллар давомида аҳоли жон бошига энг кам даромад бир кунда уч АҚШ долларига етказилади.

2008-2010 йил давомида энг кам иш ҳақи юз АҚШ долларига етказилади. Ўртача ойлик иш ҳақи олти юз АҚШ долларига етказилади. Тадбиркорликни ривожлантириш, ўзбек товарларини рақобатбардошлигини таминлаш учун бозор муносабатлари асосида ёрдам бериш, ўзбек сўмини қадрини узлуксиз сақ?лаб туриш янги ҳукуматнинг энг зарур ишлари сифатида кўрилади. Жамиятда тинчлик тотувликни сақлаш, фуқароларни фаровонлигини таъминлаш, ислом дини маданиятига садоқат, қарама-қарши фикрларга тоқат, тўғрисўзлик, адолатга интилиш, ёлғонга қарши кураш, ўғрилик – порахўрликка нафрат ва барча инсоний қадриятларга чексиз ҳурмат бўлажак Ўзбекистон янги ҳукуматининг юзи деб Сизга, сайловчиларга, ишонтириб айтаман.

30 август 2007 йил.

Тошкент, Ўзбекистон.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: