Самад МУРОД׃ Буюк учлик(2)

БАРЧИНОЙ
1
Бойсуннинг арчазор адирларидан,
қизғалдоқ тўшалган бағирларидан,
Оҳулар ўйнаган чағирларидан
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной
2
Мужгонида қирқ парининг нози бор,
Лабларида ҳилол қушнинг рози бор,
Таърифида минг бахшининг сози бор,
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной
3
қоши суқсур қанотига менгзара,
Балхнинг қора банотига менгзара,
Лабзи ҳақнинг имдодига менгзара,
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной.
4
Медичининг узугида оғу бор,
Клеонинг номусида доғи бор,
Еленанинг сенга менгзар чоғи бор,
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной.
5
Нечоғлик ҳаддинг бор, номаҳрам, нокас!
Муқаддас зулфларга қўл узатдинг, бас!
Урғочи бўлса ҳам йўлбарсдир йўлбарс.
Йўлбарсдайин жийрилдиё Барчигной
6
Мен айтайин, таърифига қулоқ сол:
Юлдузга менгзама юлдузқуртни сен,
Не буюк полвонлар топқуси завол,
Харобо этмагин қалмоқ юртни сен
7
Толи тол эшилган кокилларида
Сендайин алплардан тўқсон минги банд.
ғариб-у Ойнакўл соҳилларида,
Рутбаси муштарий каби сарбаланд
7
Чилбир чўлнинг тўзонини тўздириб,
Тулпорининг қанотини ёздириб.
Не зўрларни ақилидан оздириб,
Алпомиш келмоқда йўлда соғиниб
8
Кароғида юлдузларни ўчирган.
Табассуми булутларни кўчирган,
Сулувларни сулувликдан туширган
Тўлғанойдай балқиб чиқиб, Барчиной.
9
Камалак бошида парвона бўлиб,
Турналар чарх уриб, парвона бўлиб,
Ишқида султонлар девона бўлиб,
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной.
10
Меҳри Масиҳ-ўликларни тиргизар,
қаҳри алпни ер қаърига киргизар.
Ҳануз турон осмонида шўх сузар,
Тўлғанойдай балқиб чиққан Барчиной
11
Шул Барчиной қалмоқ элни шоширди,
Тўқсон алпни бул ҳаддидан оширди.
Анойи Кўкаман ўтовга кирди,
Тўлғанойдай балқиб турар Барчиной.
12
Ғазабланса, тўқайларга ўт кетар,
Жавзада савирнинг жаласи келар,
Тўхтагин, Кўкаман, ажалинг етар.
Йўлбарсдайин жийрилдиё Барчиной
13
Барчиннинг қуралай нигоҳларида
Не бир сулувларнинг армони яшар.
Оний ўч қимтиган дудоқларида
қўнғротнинг енгилмас полвони яшар..
14
Бир бекнинг бўйига орзуманд эди.
Бекорга жувонмарг бўлдинг Кўкаман.
Лавҳул маҳфуз ёзуғида банд эди,
ҲАқ нинг буйруғига ким ҳам панд берган.
15
қўлингни торт. Зулпагидан ушлама!
Барчинойнинг юрагини ғашлама.
Жон укуажон, фалокатни бошлама!
қалмоқ элга асар солар Барчиной.
16
Матомли бўйлама, Барчин, эшикдан,
Наҳотки Ойнакўл чиқди эсингдан?
қулоқ сол муждалар келар бегингнан,
Сулувжон, суюнчи олгин элингдан!
Сандиқли чўлида Алпомиш келар
17
Кўзингни оч, қарайбергин, Барчиной!
Кокилингни тарайбергин. Барчиной!
Гажагингни бурайбергин, Барчиной!
Рўмолингни ўрайбергин, Барчиной!
Ҳасалини тўшайбергин, Барчиной
18
Бойчиборда учар бегинг, Барчиной!
Бўсғада тушар бегинг, Барчиной!
Дол белингдан қучар бегинг, Барчиной!
Бол, аслинг ичар бегинг, Барчиной!
Уммонингда сузар бегинг, Барчиноай!
19
…Дарёга чўнг тушган тоғлар йўл беринг!
Чинорга сўнг тушган боғлар йўл беринг!
Лочинга чўқишган зоғлар, йўл беринг!
Минг йиллик сафардан Алпомиш келар

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: