ҚОТИЛЛИК МАНЗАРАСИ


Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра Қарши шаҳрининг марказий бозори аҳлини кўп йиллардан бери қон қақшатиб келаётган; муқаддам қайта, қайта судланган уюшган жиноятчилар: Ж. Чориев, Э. Сувонов, А. Икромов ва Ж . Икромовлар олдиндан тил бириктириб, И. Имомовнинг пулини тортиб олишади, хўрлашади, калтаклашади, оёғини уриб синдиришади, молдек судраб, ер ости туннелига олиб тушиб, оғзини йиртиб ташлашади, ғишт бўлаги билан кўкрак, асосан юрак соҳасига тўрт марта қасддан ҳаёт учун хавфли зарбалар беришади; бошини ер ости йўлининг бетон зинасига қўйиб, бетон парчаси ва ғишт билан тўққиз марта уриб, то мажақланиб кетгунча уришади.

Республика Олий суди раиси Убайдулла Минбоевга;
Республика Бош прокурори Равшиджон Қодировга
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ “ЭЗГУЛИК” ЖАМИЯТИ.
РАСМИЙ СЎРОВНОМА

2004 йил 16 июл куни Қарши шаҳрининг марказий бозорида уюшган жиноятчилар томонидан содир этилган талончилик, фирибгарлик, ўғрилик ва ваҳшиёна қотиллик билан боғлиқ № 2-152- сонли иш тергов, 1- инстансия суди ва апелация суди босқичларини босиб ўтди.

ҚОТИЛЛИК МАНЗАРАСИ

Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра Қарши шаҳрининг марказий бозори аҳлини кўп йиллардан бери қон қақшатиб келаётган; муқаддам қайта, қайта судланган уюшган жиноятчилар: Ж. Чориев, Э. Сувонов, А. Икромов ва Ж . Икромовлар олдиндан тил бириктириб, И. Имомовнинг пулини тортиб олишади, хўрлашади, калтаклашади, оёғини уриб синдиришади, молдек судраб, ер ости туннелига олиб тушиб, оғзини йиртиб ташлашади, ғишт бўлаги билан кўкрак, асосан юрак соҳасига тўрт марта қасддан ҳаёт учун хавфли зарбалар беришади; бошини ер ости йўлининг бетон зинасига қўйиб, бетон парчаси ва ғишт билан тўққиз марта уриб, то мажақланиб кетгунча уришади.

Бу ваҳшийлик шаҳарнинг марказий бозорида сотувчилар ва харидорлардан иборат юзларча гувоҳларнинг кўзи олдида содир этилади.

Ушбу вашиёна қотилликни содир этган жамият учун ўта хавфли жиноий гуруҳ аъзолари Республик Президентининг Конституция куни муносабати билан эълон қилган манистия тўғрисидаги қароридан фойдаланиб, бор йўғи тўрт йилда озодликка чиқиб келди ва айни кунларда Қарши шаҳри кўчаларида худди аввалгидек жинойи фаолиётни давом эттира бошлади.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ “ЭЗГУЛИК” ЖАМИЯТИ РАСМАН СЎРАЙДИ:

Эътиборингизга ҳавола этилган 1- ва 2- судлов жараёни қайта кўриб чиқиб, жиноий гуруҳ ва Қашқадарё вилоят жиноят суди судялари томонидан поймол этилган марҳум Илҳом Имомов ва унинг онаси Ойша Пардаеваниниг инсоний ҳақ ҳуқуқларини тиклашингизни;

Поймол этилган Рспублика қонунлари ва процессуал кодекс нормаларини устивор этишингизни;

Жиноятчиларни содир этган ваҳшиёна жиноятларига яраша адолатли ва муқаррар жазога тортишни.

Ушбу жиноий иш юзасидан қабул қилган қарорингиз нусхасини Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти манзилига жавоб тарзида расман жўнатишни.

ИЛОВА:

Сизга ҳавола этилган ҳар икала судлов жараёни таҳлили ва ушбу “ОЧИҚ ХАТ” барча халқаро интернет сайтлари орқали эълон қилинди.

Ушбу расмий сўровнинг бошқа кўплаб сўровлар каби оқибатсиз ва жавобсиз қолмайди деб умид қиламиз.

Акс ҳолда Республика фуқаролари ва бутун дунё нигоҳида Республикаси Олий Суди ўзи олиб бораётган амалиётининг адолатсиз, қонунсиз ва коррупцион моҳиятини амалда эътироф этган бўлур тэди.

Сукут аломати ризо.

Биз Сиз жўнатган жавоб матни ва моҳиятини холис таҳлил этиб, олдинги судлов актлари каби халқаро интернет сайтлари орқали бутун дунёга тарқатамиз.

Жавоб Республика қонунлари ва инсон ҳуқуқлари талабларига нисбатан адолатли бўлади деб умид қиламиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: