ҚОТИЛЛАР ИҚРОРИ-иккинчи мақола

А П Е Л Л Я Ц И Я

2005 йилнинг 8 апрелида Жиноят ишлари Қашқадарё вилоят суди судяси У. Нурматов раислигида 2004 йил 16 июл куни Қарши шаҳрининг марказий бозорида бир гуруҳ уюшган жиноятчилар томонидан талончилик ва талончиликни яшириш мақсадида ваҳшиёна тарзда содир этилган қотиллик билан боғлиқ № 2-152- сонли иш юзасидан апелляция судлов ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди. 1- инстансия суди ЖПК «Ҳаётига қарши жиноятлар» туркуми 97- моддасига тадбиқ этган ушбу жиноятни судя У. Нурматов “Соғлиққа қарши жиноятлар” туркуми 104- моддасига тадбиқ этди ва марҳумнинг бошини ғишт билан уриб, мажақлаган энг фаол жиноятчини суд залидан озод қилиб юборди.

Ҳ У К М Д А Н

Эслатма: (Матнда кўчирма гаплар курсивда, қисқартмалар (…) тарзида берилди. Ушбу 2- маҳкама матни хатолари олдинги таҳлилда кўрсатилган 1- суд маҳкамаси матнидан айнан кўчириб ёзилгани учун хатоларни кўрсатмадик.).

Маҳкумлар: Жамол Чориев, Эркин Сувонов ва Анвар Икромовлар ўз шикоятларида ҳаракатини ЖК 104- моддаси 3- қисмининг “д” бандиги қайта квалификация қилиб,18 йиллик жазо муддатини 13 йилга келтириш ва амнистия актининг 1- ва 6- моддаларга укўра ўталмаган жазо муддатини 4/1 кисмга қисқартиришни сўраган.

Вояга тўлиқ етмаган маҳкум Ж. Акромов ўз шикоятида ҳаракатини ЖК 104- моддаси 3- қисмининг “д” бандиги қайта малакалаб,13 йиллик жазо муддатини 10 йилга келтириш ва амнистия актининг 1- ва 6- моддалари таъсирига мувофиқ 81600сўмлик жарима билан жазодан озод қилишни сўраган.

Жабрланувчи О. Пардаева (марҳуи И. Имомовнинг онаси) ўз шикоятида суд қонунсиз ҳукм чиқарганлигини, судланувчиларга енгил жазо тайин қилинганлигини ва амнистия акти нотўғри қўлланганлигини кўрсатиб, ҳукмни бекор қилишни сўраган.

01. 08. 2004№ 104- ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ

Марҳум Имомовнинг ўлими –(1) калла миянинг очиқ шикастланиб, (2) пешона суягининг ёрилиб, асосга ўтиб синиши, (…) (3) бош миянинг чап чакка, ва (4) чап пешона соҳасида мия эзилиши, (…) (5) чап қулоқ, (6) пастки жағ, (7) ўнг пешона, (8) қаншар, (9) кўз соҳаси, (10) ўнг ўмров, (11) кўкрак қафаси, (12) чап кўкрак усти, (13) ўнг елка, (13) ўнг билак, (14) ўнг болдир соҳаларига ўтмас қаттиқ жисм (оёқ сингани қайд этилмай қолиб кетган) таъсирида юзага келган.

Қон аралаш мия суюқлиги марҳумнинтг қулоқ, бурун ва оғзидан муттасил оқиб турган. Яъни, жиноятчилар марҳумнинг ўлганига ишонч ҳосил қилгунча бош соҳасига 9 марта, кўкрак соҳасига 5 марта ғишт ёки тош қуроллар билан такрор, такрор уриб, амалда мажақлаб ташлаганлар.

ҚОТИЛЛАР ИҚРОРИ

Маҳкум Ж. Чориев 2000 йилдан укалари Учқун, Тўлқин ва Уйғунлар билан бозорда ноқонуний, аммо ИИБ инспектори билан келишиб, “спиринт” – “дагар” ўйнатиши, 2004. 16. 07. куни солиқчилар рейдидан қўрқиб, ўйнатмагани; Э. Сувонов “спиринт” ўйнатган ерда шовқинни эшитиб, яқин боргани, Э. Сувонов пулини талаб қилган марҳумни ургани, ўзи уларни ажратиб, марумни таксигача кузатиб қўйгани, қайтиб келгач, орқадан «ўлиб қолади” деган товушни эшитиб, яна қайтиб борса, Имомов ҳушсиз ётгани; “Ким урди?” деган саволга Ж. Икромов мен урдим дегани; ўзи Имомовни таламагани, урмагани ва ўлдирмагани ҳақида кўрсатма берган.

1- суд судланувчини ЖПК 97- моддаси 2-қисми “ж”, “и” , “п”; … 168- моддаси 2- қисмининг “в” банди; … 190- моддаси 2- қисмининг “б” банди; … 127- модданинг 3- қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир қилган ҳисоблаб, 18 йил маҳкумлик жазоси тайин қилган.

Судланувчи берган(апелляция) шикоятида марҳумни ўйинга жалб қилмагани, пулини ўғирлаб ёки тортиб олмагани, уни урмагани ва ўлдирмаганини кўрсатиб, ҳаракатни ЖК 104- моддасиг 3- қисмининг “д” бандиги қайта квалификация қилиб, жазо муддатини 2004. 01. 12 чиққан. амнистия актига мослаб, 13 йилга келтиришни сўраган.

Судя У. Нурматов АЖРИМИ. Ж. Чориевнинг жинойи ҳаракати ЖК «Ҳаётга қарши жиноят” бобининг 97- моддасидан “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг 104 – моддасига қайта малакаланиб, жазо муддати 13 йилга келтирилсин. 2004. 01. 12. чиқарилган амнистия актининг 7- моддаси “б” бандига асосан жазонинг ўталмаган қисми 4/1га қисқартирилсин.(Яъни, амалда 9 йилга маҳкум этилган).

2004 йилда чиққан ва кейинги чиқадиган амнистия қарорларига мослаб, 13 йилга маҳкум этилган қотил судя У. Нурматовнинг «инсонпарварлиги» шарофати билан амнистия қароридан унумли фойдаланиб, бор-йўғи тўрт йилдан кейин озодликка чиқди ва Қарши кўчаларида жинойи фаолиятини бошлади.

Маҳкум Э. Сувонов 2000 йилдан бозорда ноқонуний, аммо ИИБ инспектори билан келишиб, “спиринт” ўйнатиши; 2004. 16. 07. куни ҳам ўйнатгани; марҳумнинг пулини ютиб олгани; марҳум сўкингани, Ж. Икромов уни сув будкаси ортига етаклаб кетгани; Ж. Икромов келиб, «Сўкингани учун урдим” дегани; Ж. Чориев билан бориб, марҳумни турғизган пайтда ИИБ ходимлари келгани; марҳумни урмагани ҳақида кўрсатма берган.

1- суд судланувчини ЖПК 97- моддаси 2-қисми “ж”, “и” , “п”; … 168- моддаси 2- қисмининг “в” банди; … 190- моддаси 2- қисмининг “б” банди; … 127- модданинг 3- қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир қилган ҳисоблаб, 18 йил маҳкумлик жазоси тайин қилган.

Судланувчи берган шикоятида марҳум Имомовни ўйинга мажбуран жалб қилмагани, пулини ўғирлаб ёки тортиб олмагани; уни урмагани ва ўлдирмаганини кўрсатиб, ҳаракатни ЖК 104- моддаси 3- қисмининг “д” бандиги қайта квалификация қилиб, жазо муддатини 2004. 01. 12 чиққан. амнистия актига мослаб, 13 йилга келтиришни сўраган.

Судя У. Нурматов АЖРИМИ. Э. Сувоновнинг жинойи ҳаракати ЖК «Ҳаётга қарши жиноят” бобининг 97- моддасидан “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг 104 – моддасига қайта квалификацияланиб, жазо муддати 13 йилга келтирилсин. 2004. 01. 12. чиқарилган амнистия актининг 7- моддаси «б” бандига асосан жазонинг ўталмаган қисми 4/1га қисқартирилсин. Яъни, амалда 9 йилга маҳкум этилган.

2004 йилда чиққан ва кейинги чиқадиган амнистия қарорларига мослаб, 13 йилга маҳкум этилган қотил судя У. Нурматовнинг «инсонпарварлиги” шарофати билан амнистия қароридан унумли фойдаланиб, бор-йўғи тўрт йилдан кейин озодликка чиқди ва Қарши кўчаларида жинойи фаолиятини бошлади.

.Маҳкум А. Икромов 2000 йилдан бозорда ноқонуний, аммо ИИБ инспектори билан келишиб, “спиринт” ўйнатиши; 2004. 16. 07. куни жанжал чиқарган Сувонов ёнига Ж. Чориев ва укаси Ж. Икромовлар билан боргани; марҳумнинг юзи қонагани, кўйлаги йиртилганини кўргани; уни ким урганини кўрмагани; укаси марҳумни сув будкаси ортига олиб ўтиб, бир мушт уриб, асфалтга йиқитгани ва ер ости йўлагига сурдраб тушиб, турғазгани ва юзига сув сепгани; ўзининг жанжалга дахли йўқлиги ҳақида кўрсатма берган.

1- суд судланувчини ЖПК 97- моддаси 2-қисми “ж”, “и” , “п”; … 168- моддаси 2- қисмининг “в” банди; … 190- моддаси 2- қисмининг “б” банди; … 127- модданинг 3- қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир қилган ҳисоблаб, 18 йил маҳкумлик жазоси тайин қилган.

Судланувчи берган шикоятида марҳумни ўйинга жалб қилмагани, пулини тортиб ёкт ўғирлаб олмагани, уни шахсан урмагани ва ўлдирмаганини кўрсатиб, ҳаракатни ЖК 104- моддасиг 3- қисмининг “д” бандиги қайта квалификация қилиб, жазо муддатини 2004. 01. 12 чиққан. амнистия актига мослаб, 13 йилга келтиришни сўраган.

Судя У. Нурматов АЖРИМИ. Ж. Чориевнинг жинойи ҳаракати ЖК «Ҳаётга қарши жиноят” бобининг 97- моддасидан “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг 104 – моддасига қайта квалификацияланиб, жазо муддати 13 йилга келтирилсин. 2004. 01. 12. чиқарилган амнистия актининг 7- моддаси «б” бандига асосан жазонинг ўталмаган қисми 4/1га қисқартирилсин. Яъни, амалда 9 йилга маҳкум этилган.

2004 йилда чиққан ва кейинги чиқадиган амнистия қарорларига мослаб, 13 йилга маҳкум этилган қотил судя У. Нурматовнинг «инсонпарварлиги” шарофати билан амнистия қароридан унумли фойдаланиб, бор-йўғи тўрт йилдан кейин озодликка чиқиб, Қарши кўчаларида жинойи фаолиятини бошлади.

Маҳкум Ж. Икромов 2004. 16. 07. куни шериклари билан турганда Э. Сувонов марҳумни уриб лабини йиртгани, қонга белаб ташлагани, ўзи уларни ажратгани, марҳум сўккани учун бир мушт уриб йиқитгани ва қочиб кетгани; марҳумни ўлдирмагани, пулини таламагани ҳақида кўрсатма берган.

ЖПК 97- моддаси 2-қисми “ж”, “и” , “п”; … 168- моддаси 2- қисмининг “в” банди; … 190- моддаси 2- қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилган ҳисоблаб, 13 йил маҳкумлик жазоси тайин қилган.

Судланувчи берган шикоятида марҳум Имомовни ўйинга жалб қилмаганлиги, ва фирибгарлик билан пулини олмаганлигини, уни ўлдирмаганини кўрсатиб,жиноятлар мажмуини 10 йи 2 ойгакамайтириш ва 81, 600 сўм жарима белгилашни сўраган.

Судя У. Нурматов АЖРИМИ: Вояга етмаган Ж. Икромовнинг жинойи ҳаракати ЖК «Ҳаётга қарши жиноят” бобининг 97- моддасидан “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг 104 – моддаси 3- қисми “д” бандига қайта малакаланиб, (…) дарҳол суд залидан озод қилинсин.

Агар эътибор берган бўлсангиз, судя ўз ажримида қотилларга нисбатан меҳри жўш уриб кетиб, апелляция аризаси орқали сўралган барча имтиёзларни берган. Қотил Ж. Икромовга эса ҳатто ўзи сўраган жазони, яъни нисбатан оз муддатлик маҳкумлик ва жаримани ҳам лозим кўрмай, суд залидан озод қилиб юборган.

Судя ўзи чиқарган ажримни қуйидагича асослайди:

1- инс. Суди (…) маҳкум Чориев, Сувонов, Икромов Анвар ва Жалоллар содир этган жиноятни (…) ўлимга сабаб(чи) бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказганликда ифодаланган ҳаракатни ЖК 97- м. 2- қисм “ж, и, п ” бандларига квалификация қилиб, хатоликка йўл қўйган.

Олий суд пленуми 2004. 24.09. «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти” 13- қарорининг 4- бандида “Қасддан одам ўлдириш жиноятини жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган жиноятидан фарқлаш учун айбдорнинг қасди нимага қаратилгани, (…) жиноятни содир этиш усули ва қуроли, тан жароҳатлари сони, хусусияти ва ўрни, ( ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг жароҳатлангани), жинойи ҳаракат тўхташи сабаби, шунингдек айбдор ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар бўлган феъл-атвори, ўзаро муносабати, айбдорнинг жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракати хусусияти эътиборга олиниши лозим ”, деб кўрсатилган.

Ишдаги аниқланган ҳолатларга қараганда, судланувчилар (…) ҳаракати Имомовни ўлдиришга эмас, балки ўйинда ютқазган пулини талаб қилгани сабабли тан жароҳати етказишга қаратилган бўлиб, Имомов олган тан жароҳати оқибатида беҳуш бўлиб қолгандан сўнг жиноятчилар унга ёрдам кўрсатишиб, ИИБ ходимлари билан касалхонага олиб келган.

(…) Жиноятчи марҳумнинг юзига сув сепган… юзидаги ва устидаги қонларни ювиб турган… таксида касалхонага олиб борган…

Бундай ҳолда … жиноятчилар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда Имомовни қасддан ўлдирган деб бўлмайди.

Яъни, ҳазиллашиб ўлдирган, билмасдан туртиб юбориб ўлдирган, қизишиб кетиб, ўлдириб қўйган, аммо қасддан ўлдирмаган деб ишонтирмоқчи.

Т А Ҳ Л И Л

Эслатма: (Олий суд пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти” 13- қарорининг 4- бандидан олинган парчалар қавс ичида курсивда берилди)

Содир этилган бу қотиллик жиноятнинг қайси турига киради?

1.“… Қасддан одам ўлдириш жинояти…” ми?

2. “…жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш…”ми?

Бу саволга жавоб бериш учун “… айбдорнинг қасди нимага қаратилган…”и аниқланиши керак. (Олий суд пленуми 2004. 24.09. «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти” 13- қарор 4- банд).

Ушбу ҳолат мисолида қонуннинг чалалиги, содир бўлиши мумкин бўлган барча ҳолатларни қамраб ололмагни кўриниб қолади.

Ахир инсоннинг жисмига шикаст етказмасдан туриб уни ўлдириш мумкинми? Тағин бу шикаст қасддан етказилган бўлса? Инсон танига пичоқ уриш, ўқ отиш, таёқ билан уриш, тош ёки ғишт билан уриш, ҳатто қуруқ қўл билан уриш орқали ҳам ўлдириш мумкин.

Демак, нима билан урганидан, қаерига урганидан қатъий назар кўриб, билиб туриб, инсонга бирор бир шикаст етказиш қасдида берилган зарба, агар бу зарба унинг ўлимига олиб келса, шак шубҳасиз инсоннинг ҳаётига қарши жиноятлар сирасига киради ва ЖПКнинг 97- моддаси таъсирига тушади.

Ахир, бу зарбадан инсон ҳалок бўлмоқда.

Бу ҳолатда инсон ҳаётий имконгиятларининг қанчадир фоизидан, соғлиғининг муайян қисмидан маҳрум этилмоқда.

Маҳкама қилинган жиноий ҳолатда эса, ҳушсиз ётган инсоннинг юрак соҳасига (ҳаёт учун энг муҳим бўлган орган) оғир ғишт билан тўрт марта оғир жароҳат етказилган; бошига (инсоннинг энг нозик ва энг муҳим органи) ғишт ва бетон бўлаклари (жиноятни содир этиш… қуроли) билан 9 марта (тан жароҳатлари сони, хусусияти ва ўрни) кучли зарбалар бериб, оғиз-бурнидан мия суюқлиги оқиб қоладиган даражада амалда (жиноятни содир этиш усули)мажақлаб ташланган.

Агар бу зарбаларни ақли заиф шахс ёки шахслар тўдаси берга бўлса, инсоннинг ўлиб қолишини билмаслиги мумкин. Аммо руҳан соғлом, вояга етган, 25-30 йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган шахсларнинг бу зарбалардан инсоннинг ўлиб қолишини билмаслиги мумкин эмас.

Жиноятчиларнинг марҳумга берган ушбу ваҳшиёна зарбаларни айнан ўлдириш қасдида бергани яққол кўриниб турибди. Яна такрорлайман: ҳаёт учун энг муҳим бўлган аъзоларга қасддан берилган. Ушбу органларга нафақат, оғир ва қатиқ ғишт ёки бетон бўлаги билан, ҳатто қўл билан берилган ҳар бир зарба ўлимга олиб келиши мумкин. Бунга, эҳтимол баъзи судяларнинг ақли етмас, аммо, кўпи билан бешинчи синфда ўқиётган болаям билишига шахсан мен шубҳа қилмайман.

Ушбу кўриниб турган ҳолатни кўролмаган судя У. Нурматов суд пайтида ё ўта маст ҳолатда, ё ақлан заиф ҳолатда бўлган бўлиши мумкин. Акс ҳолда бу қўпол процессуал хатони фақат бир ҳолат билан изоҳлаш имкони қолади: Судя ката миғдордаги пора эвазига буюрма ҳукм чиқарган.

Агар, судя томонидан жабланувчининг апелляция аризасида жазони кучайтириш ҳақидаги талаби рад этилиб, маҳкумлар апелляция аризаларида сўраган барча талаблар қаноатлантирилгани эътиборга олинса, охирги тахминнинг ҳақиқатга яқинлиги ойдинлашади.

1- ҳолат ЖПК 97- моддаси, яъни «Ҳаётга қарши жиноят” деб баҳоланиб, амнистия акти таъсирига тушмайди.

2- ҳолат эса, ЖПК 104- моддаси, яъни “Соғлиққа қарши жиноят” деб баҳоланади ва амнистия акти таъсирига тушади.

Келинг, қотилларнинг қасди нимага қаратилганини текшириб кўрайлик:

ҚОТИЛЛИК МАНЗАРАСИ

Содир этилган жиноят жараёнида у ёки бу судланувчининг айблилик даражаси аниқ белгиланмаган. Яъни бевосита жиноят қилувчи, билвосита жиноят қилувчи, пассив иштирокчи, манфаатдор, ажратувчи ёки гувоҳ деб аниқ тасниф этилмаган.

Гувоҳлар: (ҳукмда инобатга олинган) А. Хўжақулов, Қ Бердиёрова, Б.Тожиев, Л. Ойназарова; (ҳукмда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, бироқ, инобатга олинмаган) Қандинисо Бердиёрова, Салима Азизова, Анвара Хўжақулова, Кенжаева Мунаввар, Мавлон Тошназаров, Ашура Ойназаровалар берган кўрсатмалар ва жиноятчиларнинг тушунтириш хатларини қиёсий таҳлил этиб, воқеа жараёнидаги мантиқий кетма кетликни қуйидагича аниқ тиклаш мумкин.

Жиноят бозорга борган Имомовнинг кўйлаги чўнтагидан кўриниб турган 50000 сўм пулни қотиллардан бири суғуриб олиб, шеригига, шериги эса бошқа бир шеригига узатиб, гумдон қилган. Табиийки, пулни олган жиноятчи (Ж. Икромов) нинг ёнидан пул топилмайди.

Марҳум қатъий туриб пулини талаб қилади. Жиноятчилар “Биз сенинг пулингни олмадик. Сен бизга туҳмат қилаяпсан” деб марҳумни ўртага олиб, ҳамманинг кўзи олдида намойишкорона калтаклашади. ЖК 97- м. “и,“ ”п” бандлари.

Марҳум қандайдир ҳужжат кўрсатиб, агар тезда пулни қайтаришмаса, милицияга мурожаат қилишини айтгач, жиноятчилар бадтар хуруж қилади. Марҳум қўрқиб кетади ва зарбалардан гандираклаб қоча бошлайди.

Марҳум асосан бош қисмига берилган зарбалардан гангиб, заифлашиб қолгани учун қутулиб кетолмайди. Жиноятчилар уни газ будка ёнида тутиб олиб, оёғини уриб синдиришади. ЖК 97- м. “о” ”п” бандлари.

Ўзини фаол ҳимоя қилиш, қаршилик кўрсатиш ёки қочишга ожиз, ҳимоясиз қолган марҳумни ер ости туннелига судраб тушиб, бошини бетон зинага қўйиб, ғишт билан 9 марта 9 жойига уриб мажақлашади; кўкрак, асосан юрак соҳасига 4 марта ҳаёт учун хавфли жароҳат етказишади.ЖПК 97- м. “д”, “ж”,. “в”, “о” бандлари.

Яъни, ўзини ҳимоя қила олмайдиган ҳам руҳан, ҳам жисмонан ожиз қолган марҳумни уюшган жиноятчилар туннел ичига ўлдириш мақсадида судраб тушишади ва ўлдиришади. ЖК 97- м. “д”, “ж”, “п” бандлари.

.Агар мақсад марҳумни ўлдириш бўлмаганда қотиллар уни қочган пайтда тутиб олишмас, оёғини синдиришмас, пана жойга — тунел ичига судраб тушишмас ва бошига то мажақланиб кетгунча ғишт билан 9 марта уришмас эди.

Апеллаия суди раиси У. Нурматов – ЖК. “Ҳаётга қарши жиноятлар” 1- бобининг. “Қасддан одам ўлдириш”га бағишланган 97 моддаси бандларига яққол тушиб турган ушбу одамнинг ҳаётига нисбатан қасддан тажовуз ҳаракатини кўр кўрона ЖПК “Соғликка қарши жиноятлар” 11 бобининг “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” ҳақидаги амнистия акти таъсирига тушадиган 104 – моддасига малакалаган..

Гўё судя Нурматов одамнинг бирор бир мучасини ишдан чиқаришга қаратилган ҳаракат билан одамни ўлдириш қасдида қилинган ҳаракат орасидаги синфий фарқни билмайдигандек.

Наҳотки, ҳушсиз ётган одамнинг бошини самарали мажақлаш қасдида бетон зинага қўйиб, оғир ғишт билан 9 мартагача уриб мажақлаётган жиноятчи жабрланувчининг бу зарбалардан ўлиб қолишини билмаган бўлса?! Судянинг бу қадар анойилигини нима билан изоҳлаш мумкин?

Судда гувоҳлик берган ИИБ ходими жиноятчиларнинг марҳумнинг уст бошидаги қон доғларини юваётган пайтда кўрган. Судя бу ҳолатни «соддадиллик” билан “жиноятчилар марҳумга ёрдам кўрсатишган” деб баҳолайди. Ваҳоланки, бу пайтда жиноятчилар диярли ўлган марҳумнинг бадани ва кийимидаги жиноят изларини юваётган эди.

Арзимаган 50000 сўм пул учун одамни то ўлгунча ваҳшиёна калтаклаган жиноятчиларнинг ушбу ҳолати инсонни қийнаб роҳат оладиган, қонни кўрса, қутуриб кетадиган, садизмнинг энг ваҳшиёна кўриниши бўлган ўта хавфли маняк, яъни қотилликка йўналган вос-вослик ҳолатидир.

Ҳали ташқаридаёқ ҳушини йўқотган одамни туннелга судраб тушиб, бошига то мажақланиб кетгунча 9 марта оғир ғишт билан ураверишни, оёқларини синдириб ташлаб, баданига сон саноқсиз жароҳатлар етказишни бошқача изоҳлаб бўлмайди.

И.Имомовни ваҳшиёна қийнаш орқали амалга оширилган қотиллик актининг характери қотилларнинг жамият учун ўта хавфли шахслар эканлигидан далолат беради.

ЖПК моддалари ва афв ҳақидаги амнистия акти ёзилаётганда шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси диққат марказида тутилган. Эҳтиётсизликдан ёки билмасдан жиноят қилиб қўйган судланувчига бир бор имкон бериш; қасддан жиноят содир этган ашаддий жиноятчининг эса, бу имкондан фойдалана олмаслиги чораси кўрилган.

Судя Нурматов қонуннинг ушбу инсонпарварлик табиатидан нохолис мақсадда фойдаланиб, “ҳаётига қарши” содир этилган энг ашаддий жиноятни ЖПК талабига қасддан қарши бориб, «Соғлиққа қарши жиноят” синфига киритиб, ўзининг мутахасис ва инсон сифатидаги манфий хусусиятларини намоён этган деб ҳисоблайман.

Жабрланувчи – марҳум Илҳом Имомовнинг онаси, адвокат Ойша Пардаеванинг илтимосига биноан таҳлил этилди..

Ҳуқуқ ҳимоячиси САМАД МУРОД.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: