Ризо Обид

Каримов бўлмаса Ўзбекистон ётолмайдиям, туролмайдиям-ми?

Ўзбекистонда зулмбош Каримов хизматидаги турли жамоатчилик ташкилотлари-ю,партия ва ҳаракатлар анчагина. Шундайлардан бири “Ижтимоий фикр” маркази. Бу “марказ” ҳар доим Ўзбекистонда турли ижтимоий масалалар бўйича зулмбошга ҳуш ёқадиган сўров натижалари эълон қилиб туради. Улар тарқатаётган натижа кўрсаткичлари қип-қизил ёлғонлигини билган ўзбек матбуоти эса зулмбош фойдасига карнай чала бошлайди.

Яқинда шу “марказ” томонидан ўтказилган сўровлар ҳам Ўзбекистон Каримовсиз ётолмайдиям,туролмайдиям,зулмбош бўлмаса ҳаммаёқ тўс-тўполони чиқиб,тинчлик-барқарорлик издан чиқиб кетиши мумкин,шу боис зулмбош Каримовгина Ўзбекистон тинчлиги кафолати,дейилган хулосага келибди.Марказ ўтказган сўровларда 98,5 фоиз сўралган шу фикрни айтибди.

Қарангга 98,5 фоиз.52,60 ё 70 эмас нақд 98,5 фоиз. Шунинг ўзиёқ бу сўровлар сохталигини англатмайдими?

Билганлар кулиб қўяди,билмаганлар:”бу нима зулмбош деярли худога айланганми”,дейиши ҳам мумкин.

Ҳамма гап шундаки энг аввало бу каби ўтказилганми йўқми қоронғу сўровлар мабодо ўтказилган тақдирда ҳам: “Жонга тегди бу ярамас зулмбош”, дейиш тугул “ҳа, энди билмадим”, дея сал чайналиб кўрингчи, сўров ўтказаётганлар ўзлариёқ сизни қиймалаб ташлайдилар.нега десангиз сўров ўтказаётганлар ҳукуматнинг хуфя хизматкорларида.

Бор одамлардан сўраб менга 98 фоиз “Каримовсиз ётолмаймиз ҳам, туролмаймиз ҳам,  деган натижа олиб кел”, дея кўрсатма берган.

Улар зулмбошнинг кўнглини хушлаш учун: “мана айтганингиздан 0,5 фоиз ошириб келдик, дейиш учун зулмбош айтган сўров натижасини 98 ўрнига 98,5 этиб тортиқ қилишади-да.

Аслида одамлар орасига кириб сўрасангчи нима дейишади.

Зулмбошнинг хотин-бола-чақасигача “ҳа, ер ютсин уни”, дейиши мумкин.

Қолган одамларнику қўяверасиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: