Mulohaza

УЗБЕК КИНОСИ БОРМИ?

Жалолиддин, «Туронзамин» учун махсус.

Узбекистондаги кинотеатрлар бугун миллий махсулотга зор эмас. Хафтасига булмасада, хар 10-20 кунда битта янги узбек фильми экран юзини кураяпти.

Бу фильмларнинг аксариятини «Узбекфильм»га алокаси йук. Ушбу махсулотлар хусусий киностудиялар томонидан суратга олинади. Маълумотларга караганда бугун Узбекистонда 10дан ортик «мустакил» макомга эга булган студиялар бор ва улар томонидан хар йили 20га якин турли форматдаги фильмлар ишлаб чикарилмокда.

Таникли бир узбек кинорежиссернинг айтишича, «бугун Узбекистонда, чунтагида пули бор одам борки, кино ишлашга харакат килаяпти».

– Чунки кино, агар тижорий максадлар кузланса, осон даромад келтирадиган соха. Ишлаб чикарилаётган фильмларнинг асосини маиший мавзулар ёритилган, енгил-елпи кунгилочар махсулотлар ташкил килади. Бундай фильмлар кундалик муаммолардан чарчаган томошабинни бир оз булсада кунглини кутаради. Ва албатда, улар хеч булмаганда бир марта шу фильм учун чунтак кавлашади, – дейди куплаб тижорий фильмларда рассом сифатида катнашган Алишер исмли йигит.

Унинг айтишича, кунгилочар фильм учун пул сарфлаётган продюсер, фильмда аввало замонавий узбек эстрадаси хонандаларининг иштирокини таъминлайди.

– Хозирги замонавий узбек эстрадаси хонандалари иштирокидаги фильмлар, у энг паст савияда булса хам, ёшлар уртасида машхур булиб кетади, – дейди Алишер.

«Суикасд», «Бурилар», «Кечир», «Келгинди куёв», «Келгинди келин», «Сугдиёна», «Хавфли бурилиш», «Жоним сени…», «Эгизаклар», «Фотима ва Зухра», «Ромео ва Жульета», каби фильмлар, айнан эстрада хонандаларининг иштироки туфайли, фильм эгаларига миллионлаб фойда келтирган.

Ёмгирдан кейинги кузикориндаек купайиб бораётган фильмлар эса бир хил мавзуни: бой-бадавлат оиланинг угли ва камбагал киз (ёки аксинча) уртасидаги ишкий можоро ёки жиноий криминал вокеани ёритади.

Уз номини сир тутган бир продюссернинг сузига кура, тижорий фильм учун маблаг топиш бугун унчалик кийин эмас. 50 минг АКШ доллари микдоридаги маблагга бугун яхшигина мелодрамани суратга олиш мумкин. «Ромео ва Жульета» фильми учун шунча маблаг сарфланган ва фильм эгалари бу маблагни, Тошкент шахридаги «Панорамный» (А. Навоий номидаги саньат саройи) киноконцерт залидаги 1 ойлик намоишининг узидан топишганди. Фильмнинг бошка вилоятлардаги намоиши канча фойда келтиргани эса хама учун сирлигича колди.

Бугун узбек актерлари ва хонандалари фильмдаги иштироки учун канча пул сурашади? Узбекистондаги «сарик матбуот», ёшлар уртасида бугун ута машхур булган ёш актер Улугбек Кодировнинг бир фильм учун 3 000 АКШ доллари олиши хакида хайратланиб ёзади.

Одатда продюссерлар фильм учун ким маблаг берганини яширишади. Узункулок гапларга караганда, бугун уз маблагларини киносаноат оркали купайтираётган шахслар орасида оддий тадбиркордан тортиб то министргача бор.

Масалан, Анвар Санаев, Ёдгор Мирзажонов каби ёшлар уртасида машхур булган кушикчиларга хомийлик килиб, капиталини купайтираётган Узбекистон энергетика вазирининг уринбосарларидан бири, Жиззах шахрида ута замонавий хусусий мини кинозални ишга туширди.

Сунги йилларда яхшигини донги чиккан яна бир мусикий мелодрама хам айнан шу амалдорнинг маблагига суратга олинган.

Якинда, уша вазир уринбосарининг куёви, ёш кушикчи Ёдгор Мирзажонов янги киностудия очмокчилиги хакида расман эълон килди.

Узбек эстрадасига эндигина кириб келган хонанданинг, янги киностудия очиш учун маблагни каердан олганини сезиб турган булсангиз керак.

Киносаноатга сарфланган маблаг икки – уч баробар булиб кайтаётгани, бугун хаттоки, Узбекистондаги энг пулли сохаларни узиники килиб олаётган президент Каримовнинг оиласига хам тинчлик бермаяпти.

Энг машхур эстрада хонандалари жалб килинган узбек мелодрама ва комедияларининг эгалари – Гулнора ва унинг синглиси.

Шохрух ва Шохрух Хон, Мумин ва Жахонгир («Божалар») Журабек, Райхон каби ёшлар уртасида машхур булган хонандалар бугун Гулнорага карашли булган «Пан-терра» студиясида овоз ёзишади ваш у студияга алокадор булган режиссерларнинг фильмларида суратга тушишади.

Энг яхши композиторлар, аранжировкачилар, стилистлар улар учун ишлайди. Улар хар кандай танкиддан ташкари. Бундан бир неча йил мукаддам «Мохият» газетининг бир мухбири уларнинг ижодини танкид килиб, шурига шурва тукилишига озгина колганди. Мумин, Жахонгир, Шохрух Хон ва Журабеклар хаттоки уша мухбирни урмокчи булиб, редакцияга бостириб киришганди.

Улар иштирокидаги фильмлар бугун энг кассабоб махсулот хисобланади.

2005 йили суратга олинган «Хужа Насриддин» фильми президент кизларидан бирига тегишли эканлиги хакида унчалик куп одам билмайди. Ундаги бош ролни яратган Скан Мульти машхур аранжировкачи ва компьютер эффектлари устаси эди.

Фильм фантастик комедия жанрида булиб, ОАВда роса реклама килинган, ва томошабинлар фильм премьерасини бетокатлик билан кутишаётганди. Бирок, фильмдаги бош ролда уйнаган, колаверса, продюсер ва компьютер эфектлари устаси сифатида фильм титрларига киритилган Скан Мультининг фожеали ва сирли улими, премьерани деярли ярим йил орга суриб юборди.

Расмий ОАВ, Скан Мультининг дахшатли улими хакида лом-лим дейишмади. Шоу бизнес оламидаги янгиликларни дархол ёритадиган «Даракчи» хам бу сафар тилини тишлади.

Баъзи интернет сайтлар кейинчалик, Скан Мульти, Кашкадарёлик кандайдир мардикорлар томонидан уз хонадонида улдириб кетилганлиги ва улар дархол кулга олинганлиги хакида ёзишди.

Шу фильмнинг яратилишига алокадор булган бир ижодкор шундай дейди:

– Скан Мульти фильм учун куп мехнат килди. Барча эфектларни у ёлгиз узи, уйидаги компьютери ёрдамида ишлаганди. Бунгача у Росиянинг СТС каналида яхшигина лавозимда ишлаган ва уз мехнатининг кадрини биладиган йигит эди. «Хужа Насриддин» фильми унинг учун куп нарсани англатарди ва у тиним билмай мехнат килди. Бирок, фильмга пул ажратган шахслар унинг мехнатини кадрлашмади. Фильм деярли тайёр булгач эса, у уз пешона тери билан топган хаккини талаб килиб туриб олди. Келиша олмагач эса, фильнинг аудио ва визуал эффектлари ёзилган дискларни олиб кетиб колди. Орадан бир ойча утиб эса уни улдириб кетишди. Кизиги шундаги, котил «мардикорлар» унинг уйидан фильмга алокадор дискларни угирлашган холос.

«Хужа Насриддин» фильми экранларга чикди ва тугриси, унчалик томошабиннинг назарига тушмади. Хеч ким Скан Мульти хакида эсламади. Тугриси, эслашга, унинг сирли улими хакида ёзишга, гапиришга рухсат беришмади.

Хозир экранларда президент кизларига карашли студияларда яратилган «Панох», «Бурилар», «Кечир» мелодрамалари тинмай «айлантириляпти». Ушбу фильмларда рол ижро этишган Фарух Соипов, Улугбек Кодиров, Шохрух Хон, Шахриёр, Райхона каби актер-у, хонандаларни кургани ёшлар кинозалларга ташриф буюришмокда. Уларни фильмдаги гузал, лекин маъносиз чехралар ва улар ижро этган кушиклар кизиктиради холос. Улар уз кумирларининг, кайсидир амалдорнинг маблагини купайтириш йулида жон куйдираётгани хакида уйлашни хам исташмайди. Улар факат, реал вокеликдан йирок булган олди кочдига асосланган мусикий сюжетни куриб, ундаги кахрамонлар яшаётган касрмонанд уйларда яшашни, улар хайдаётган кимматбахо автомобилларга эга булишни энтикиб орзу килишади холос. Уларга бошка хеч нарса керак эмас.

Кино саноатини катта даромад манбаига айлантираётган корчалонлар узбек халкининг бугунги куни ва оддий узбекларнинг дарду гамлари хакида кин асарларга пул сарфлашни ёктиришмайди.

Шунинг учун булса керак, узбек киноси наъмуналари обрули кинофестивалларда йилдан йилга кам катнашаяпти. Катнашганлари хам курук кул билан кайтаяпти.

Жахон томошабинларининг Узбек киноси хакидаги тасаввурларини узгартириб юборадиган асарлар яратилмаяпти. Юсуф розиков, Зулфикор Мусоков каби режиссерларнинг асарларини хисобга олмаганда, хали бирорта халкаро киноанжуман бугунги узбек киноасарларини эътиборга лойик деб топмаяпти.

Машхур Шухрат Аббосов («Махаллада дув-дув гап», «Тошкент нон шахри») хам сунги пайтларда енгил-елпи киноасарлар яратишга уринаётгани ачинарли. Вахоланки, унинг «Отамдан колган далалар» фильми хозирги тузум эгаларини каттик куркитиб юборганди. Эхтимол шунинг учун булса керак, узбек киноси мэтри жиддий фильмлар яратгани хайикиб колган булса керак.

Урта Осиёнинг бошка мамлакат давлатлари уз миллий киносаноатларини ривожлантиришга катта ахамият бераётган булса, Узбекистонда бунинг акси. «Узбекфильм»даги режиссерлардан бирини айтишича, «Узбекфильм»га давлат бир йилда бир миллион доллар маблаг ажратади холос. Мана шу маблагга 6 та бадиий ва бир нечта хужжатли, хамда мультипликацион фильмлар суратга олиниши керак.

Кулида маблаги бор «кулбола режиссер»лар томонидан такдим этилаётган олди кочди фильмлардан сунг, профессионал режиссерларнинг фильмлари томошабинларни унчалик кизиктирмаяпти.

Узбек киносаноатидаги бугунги вазият жудаям жиддий. Агар хозирдан аник чоралар курилмаса, узбек томошабинлари, пули куп амалдорлар томонидан молиялаштирилаётган саёз савияли фильмларнинг кулига айланиб колади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: