Мамлакат ичидан

ЎЗБЕКИСТОНДА ГАП ҚОП-ҚОП…

Бу дегани Ўзбекистонда қуруқ сафсата кўпку, ишнинг йўқ деганидир. Мустақил бўлганимизда Каримов келажагимиз буюк деса унинг бу гапига ишониб, севинчдан юраклар ёрилиб, айримлар хурсандлигининг чексизлигидан ўйинга тушиб кетгандилар. Бу ўйинчилар ҳа демай корхоналари бузилиб миллионлаб, ишсиз ва маошсиз қолиб рўзғоридаги ортиқча мебел, кийим ва сўнг гўштсиз қолган холодилникларини ҳатто жавондаги китобларигача сотиб, қип-қизил қашшоқ бўлиб қолдилар.

Каримов бирор вилоятга борадиган бўлса, у вилоятнинг тупроғи ва суви шўрлиги, географияси ва аҳолисининг нима еб, нима тирикчилик қилиши эмас, аввал уни асосан борадиган вилоятнинг тарихий ўтган алломалари қизиқтирган. Чунки Каримовни халқ дарди ва республика келажаги қизиқтирмас, у асосан алломалар ҳурматини жойига қўйиш ва бу ҳаммага савобли кўринган бу ишлар баҳонасида борган вилоят иқтисодини вайрон қилиш ва унинг ривожланиши учун керак бўлиб турган маблағларини турли мажмуа ва ҳайкалларга ёки лицей ва колледжлар эди.

У ҳамма вилоят сессиясияларида маърузасини ўзининг буюк келажак сафсаталаридан бошлаб, ахири боболарга тақар эди, Навоий шахридаги Мир Алишерга, Андижонда Бобур, Самарқандда Исмои Бухорий ва Мотрудийга, Термезда Ат Термезийга ва йирик Алпомиш спорт комплекси, Хоразмда Жалолиддин Мангубердига мажмуа ва ҳайкаллар Қаршида иккинчи шахарга ортиқча стадион, спорткомплекс, сув бассейн комплекси ва республикада энг катта теннис корти жаъми у ўтган 16 йилда Ўзбекистонда қарийиб 80 дан ортиқ сессия ва катта йиғилишларни ўтказган бўлса, уларнинг ҳаммасида борган ерда эндигина ўз вилоят иқтисодини ривожлантириб бошлаётганда ўзи мақтаб қўйиб кетган ҳокимни олиб ташлаб, янги ҳоким бўйнига гулдурос қарсаклар остида яна бир улкан қурилишни унинг бўйнига илиб кетар ва у мунтазам шундай тирилиб келаётган вилоятлар иқтисодини аста-секин музлатиб, миллиардларни зарурият жихатидан тўртинчи ва бешинчи ўриндаги мақсадларга душманларча сарфлашга муваффақ бўлган.

Буларга қараб, ривоятдаги бадавлат бир оила отасининг янги қўшниси ёш эркак билан ака-ука тутиниб, сўнг ёш эркак тутинган акасини заҳарлаб унинг тул хотинига уйланиб олгани ва етимчаларга янги ота ўта меҳрибонлик билан, уларнинг олтин қошиқларда овқат еб ўсишса фойдаси жуда кўп бўлишини содда хотинига ишонтираолган.

Ўгай ота уйдаги ортиқча қиммат нарсаларгача соттириб эридан қолган тиллолари ва хотинининг тилло тақинчоқлардан 6 нафар етимчаларга ва ўзлари учун ҳам, жаъми 8 та соф олтиндан қошиқлар ясаттириб, сўнг уларни ўгай ота шилиб кетганидай, биз эъзозлаб бошимизга кўтараётган бу юртбошимизнинг халқ кўзича телевизордан майин-меҳрибонлик қилишлари, худди ўша ёвуз ва ўгай отанинг ғамхўрликларига айнан ўхшаб кетаётганига cиз нима дейсиз!?

Н.Т.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: