Ризо ОБИД

Бир эшитганим бор эди…

Бир эшитганим бор эди.Аллақайси замонда ё аллақайси маконда бирор кишини мақтай бошлашса уввос солиб йиғлай бошларкан:нима бўлди менга,гуноҳларим шу қадар кўпайиб кетдимики мени мақташяпти,дея хафа бўларканда.

Бизнинг ҳозирги замондачи?

Ҳа, яшанг.

Мақтов мойдай ёқадиган бўлиб кетган назаримда.Нега,десангиз қилмаган ишини: “ўв,сиз зўрсиз,сиз каби оқилу доно бу дунёга ҳали келмаган”,дея бир мақтаб кўрингга,кўраверасиз ўша ҳеч бир мақтовга лойиқмаснинг ялтоқланишини,яйралишини.

Буни мен синов тариқасида баъзи бир замондошларда синаб кўрдим.
Қилган ишининг ё айтган сўзининг тайни йўқ,аммо бир мақтаб кўрингга шундай бирор-бир танишингизни.Ана унда кўрасиз,сизга доҳиёна боқиб,”ҳа,энди биз шунақа дономизкуя,лекин кўпчилик пандавақилар билишмайди-да”,дея ўзининг бўйи бир қарич бўлса ҳам ўн қарич кўрсатишга уринади.

Ишонмайсизми?Йўқ,биродар ишонаверинг.

Масалан қачондан буён мен танқид қилиб келаётган инсонларга бир яхшилаб назар ташланг, кўрасиз.

Эртадан бошлаб:”сиз доҳий экансизку,мен аҳмоқ билмай юрган эканман,сиз каби буюклар минг йилда бир дунёга келади,буни мен каби билмаганлар кўр бўлади”,деб айтайина кўраверасиз айюҳаннос солишни:”ана кўрдингизми,ниҳоят кўзи очилибди,мени тан ола бошлади,мен шунақа асли доно,даҳо-доҳийман”,демаса мен кафил.

Аммо бир эшитганим рост.

Мақтов эшитганлар оқил бўлса,дарров ўзини ўнглашга киришишаркан.Чунки мақтов кўпайдими,демак ортида камчиликлар,хатолар яшириниб ётган бўларканда.

Шунинг учун қанча кўп танқид қилишяптими,демак билингки сизнинг меваларингиз бор.

Одамлар шу мевалардан баҳраманд бўлишга умидвор.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: