Кўнгилдан кечган гаплар

Cарҳадлар керак,аммо…

Баъзан давлатлараро чегараларда рўй бераётган турли-туман можаролар ҳақида ўйлаб кетаман.Ўйларим эса ғоят узоқ даврлардан бошланиб,бугунги кунга келиб тарқайди.
Масалан, ер юзи – ер юзи бўлган даврларда фалон Америка ё Хитой,Австралия ё бошқа номда ва ҳакозо давлату минтақаларга бўлинмагану ҳозирга келиб эса,бўлак-бўлакларга,айрим жойларда эса ҳатто бўлтакларга ажратиб ташланган ҳудудлардаги ўзаро низолар хусусида ўйлайман.
Айримлар,”ҳа бу дунё тараққий этиб,ҳар қитъада ҳар турли макон ва замон қонун-қоидалари,урф-одатлари юзага келган ва шу меъёрлар асосида яшай бошлашган,дея мийиғларида кулиб қўйишлари табиий.Мен ҳам шу фикрга қўшиламан.
Бироқ,кимлардир томонидан ўйлаб топилган қонун-қоидалар,тартиблар одамлар манфаатига хизмат қилмас экан,бундай чеклов руҳидаги таъбир жоиз бўлса “ижодкорлик намуналари”дан не наф.
Масалан,гап яна бориб Марказий Осиё мамалакатлари,хусусан тили ва дини бир бўлган,(майли Африкани айтмайлик)азал-азалдан қўшни бўлган қозоқ-қирғиз,ўзбек-тожик ва ҳакозо гўё ўзича мустақил аталаётган давлатлар чегараларида сурункали ихтилофлар рўй бериб турганига бориб тақалади.Бу ихтилофлар келиб чиқишига кимлар айбдор?
Ўзбек-қозоқ чегарасида ҳеч бир сабабсиз онани отиб ташланса,тожик-ўзбек чегарасида бокира қиз ё навқирон йигитни отиб ўлдирилди каби хабарлар бошқаларни ҳам ташвишга солса керак?Ё,шундай эмасми?
Мана, Европа Иттифоқи мамлакатларини олиб қаранг.У мамлакатдан бу мамлакатга бориш келишда ҳеч бир тўсиқ йўқ.Тўғри баъзан айрим нохушликлар келиб чиқиб туради.Камчиликсиз ҳеч бир жамият йўқ.Бироқ энди бу бошқа масала.Кўпроқ одамларнинг ўзлари-ўзларига муаммо яратиб оладилар.
Ҳа,майли Европа бу Европа, яна ўзимизнинг Ўзбекистонга қайта қолайлик.
У давлат билан бу давлатни қўяверинг. У қишлоқ билан бу қишлоққа бориш учун ҳам чўнтагимда паспортимни олиб юришим керак.Чунки қишлоқлараро бетондан қўйилган блокпостларда бўйнига автомат осган аскар бола ё ички ишлар нозири ҳужжат кўрсатишимни ва нима мақсадда қўшни қишлоқдаги холамникига кетаётганимни батафсил ҳикоя қилиб беришимни талаб қилади.Бўйнига автомат осган аслида юз йиллик қўшни,танийди,лекин сўрайдида.
Вилоятдан пойтахт Тошкентга келсангизку мардикордан террористга айлантириб қўйишлари ҳеч гап эмас.
Зулмбош Каримовнинг ҳар доим айтадиган бир гапи одамнинг ғашини келтиради.У кўп такрорлайдиган гап шуки:”бизнинг мустақиллигимизни кўролмаётганлар ва иқтисодий салоҳиятимизнинг ўсиб бораётганига тўсиқ қўймоқчи бўлган ғанимларимиз ва ҳакозо,ҳакозо…”
Унинг бу каби гапларини эшита туриб:ҳей,сен ҳаммаёқни расво қилиб,миллатни хароб қилдингку, сенинг нимангни ким кўролмайди,ўзинг-ўзингдан бошқани кўролмай кўр-сўқир бўлиб қолгансанку,дегим келади.
Шу гаплар кўп бор кўнглимдан ўтади-ю, кейин яна ўй сураман.Шу миллатимиз ҳам тирикчилик ташвишидан ортиб,қачон бири икки бўлиши ҳақида ўйлай бошларкин-а,дейман.
Яқинда, ўзбекистонлик кўпдан буён муҳожиротда яшаётган миллатдош акахонимиз бундай,деб қолди.Ўзбекистондагилар билан икки оғиз бирор иш хусусида сўз юритмоқчи бўлиб оғиз ростламасингдан аввал: “ақчаси қанақа”,деб сўрайди-я,деб қолди…
Ҳа,айтмоқчи сарҳадлар ҳақида гапираётгандигу, яна мавзу ўзбек жамиятидаги бугунги кун манзарасига қараб кетиб қолди.Бунинг сабаби бор албатта.
Ўша одамларни биқиқ ҳолда,доира ичида,бирор-бир чегара оралиғида куч билан ушлаб туриш оқибатида ҳам дунёдан узилиш ва энг оғир шароитларда ҳам: “худога шукур,шунисига ҳам шукур”,дея зулмга итоатда яшашни келтириб чиқармасмикан,дейманда.
Ҳа,энди айтаман,десангиз гап кўп.Лекин бўлиниб кетган дунёни илк даврида қандай бўлса шундайлигича бутлаб бўлмаслиги,айниқса Ўзбекистон ўз ичида аллақачон,аллакимлар томонидан бўлиб олиб талон-тарож қилиб ётилгани-ю ва бу ҳол қачон барҳам топади,деб ўй сурасизда.
Ўйларингизга жавоб тополмагач эса,нима қиласиз?
Бу демак яна кўп бош қотирадиган масала,деган қарорга келасизда.Шундай эмасми?
Сарҳадлар керак,аммо…Бошқа гал яна гаплашармиз.

Ризо Обид (www.riozbek ucoz.ru)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: