Қон қақшаган ўзбеклар

Оммавий ахборот воситалари орқали бирор бир кун йўқки Ўзбекистонда ёҳуд сарсон-саргардонликда тирикчилик ташвишида четда юрган ватандошлар бошига кулфатлар ёғилаётгани хусусида хабарлар бўлмаса.
Хабарларки бир-биридан даҳшатли.
Ўрисиянинг аллақайси бир бурчида беш ўзбекни бўғизлаб ўлдирилгани. Қозоғистонда ошхонада ювғичлик қилиб юрган ўн беш ёшли қизчани иш соҳиби зўрлаб номусига теккани…
Бундайин шумхабарларни эшитиб,гуноҳинг нима эди бунчалар ҳаммага хору зор боқиб,қон қақшайсан ўзбегим,дея ҳайқиргинг келади.Лекин бу ҳақда овоз чиқармасингдан туриб,худди ичингдан нима ўтаётганини билгандай теппангда миршаб пайдо бўлади.
Каримоовку золим бўлиб туғилган экан.Энди унга инсоф тилаб ислоҳ қилиб бўлмайди.Мухолифат бошиман,деганларку аста-аста қўлидан ҳеч вақо келмаслигини минғирлашни бошлади.
Нега бу ҳақда ёза бошладим.Сабаби четда юрган кап-катта,оқ-қорани фарқига етадиган,золим зулмидан жабр тортган ва минглаб километр олисда яшаётган бир отахоннинг гаплари шундоқ ҳам бўғзимда турган аламларга ўт қўйиб юборди.
Нима эмиш сабр қилиб,пошшога инсоф сўраб туравериш керак эмиш.Ўзи истаган куни ёруғ кунини берармиш.
Ҳа,ахир сен сўрамасанг ким нимани “ма”,деб ушлатиб қўяди?
Нима ,демоқчиман?
Азиз Ватандошлар АҚШ ё пақш,Авропа ё севропа,мухолифат,деганлари-ю,айрим калондимоғ ҳақ ҳимоячисиман,дея кўксига муштлаганлар ҳам Сиз учун озодликни ҳадя этолмайди.Тортиқ этолмайди.Ҳаммаси сиздан кўра ўз дарду ташвиши билан овора-ю ҳалак.
Шундоқ экан фақат ва фақат ўзингизгина тақдирингизни ўзгартира оласиз.
Фақат сизгина золимни йиқиб,рўшноликка чиқа олишингизга жудаям ишонаман…
Куйиб кетганимдан,у ёғу бу ёқдаги ҳолатни кўриб,шу боис ўзингизгина ҳурлик сари нур топасиз,дея Сизга юрагимни ёздим.

Ризо Обид.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: