Diktatura manzaralari

Узбекистон махбуслари кепакдан тайёрланган нон ейишмокда

Мирзоулуг Темиров, «Туронзамин» учун махсус

Козогистон республикасининг Сариогоч туманида жойлашган Жилга кишлогидаги ун комбинатига Узбекистонлик тадбиркорлар тез-тез ташриф буюриб туришади.

Узбекистон тегирмонларида ишлаб чикарилган унлардан кура анча сифатли саналадиган козок унига харидор булиб келишадиган узбек тадбиркорлари Жилгадан унсиз кетишмайди.

Шу ун комбинатида ишловчи бир ходимнинг айтишича, узбеклар нафакат ун, балки кепакни хам куп тонналаб сотиб олишади.

Унинг айтишича, кепак асосан Узбекистондаги жазони уташ муассасаларига куп микдорда жунатилади.

Кепакнинг асосий харидорлари Тошкент, Кашкадарё, Навоий, Наманган, Бухоро вилоятларидаги жазони уташ муассаларидан келишади.

– Кепакни сотиб олаётганлар билан гаплашганимда, улар кепакка озгина ун кушиб, камокдагилар учун нон тайёрлаб беришларини айтишди. Мен хайрон колдим. Улар эса, бу усул Узбекистон камокхоналарида анчадан буён кулланиб келаётганлигини айтишди. Бир коп унга 2 коп кепак аралаштириб, хибсхонадагилар учун нон тайёрлашар экан! Бу нонни кандай ейишар экан, хайронман, – дейди ун комбинати ходими.

Узбекистон жазони уташ муассаларига кепак ташиш билан шугилланувчи Марат исмли йигитнинг айтишича, кепакнинг бир килограмини 15 тангадан (200 сум атрофида) сотиб олишади.

– Камокхонадагиларга олий ёки биринчи навли ундан тайёрланган нон берилмайди, улар ахир жазо уташаяпти. Хозир Узбекистонда оддий фукаролар хам биринчи нав ун хакида орзу килишади, камокдагилар кепак борлигига хам шукур килишсин, – дейди Марат.

Камокхона ва «зона»да утказган 2 ой давомида, хакикатдан хам, чайнасангиз тупрок таъмини берувчи коп-кора нонларни худди шагал мисол чайнаб, ютишга харакат килганларим ёдимга тушди. Бунинг окибатида куп махбуслар ошкозон-ичак касалликларидан азобланишарди.

Жилгадаги ун комбинати ишчиларининг айтишларича, бу ердан олиб кетилган кепак, камокхона хужжатларига «ун» сифатида тиркалади. Бюджетдан ун сотиб олиш учун ажратилган миллионлаб маблаг, жазони уташ муассасалари томонидан ана шундай узлаштирилади.

«Давлат ичидаги давлат»га айланиб улгурган Узбекистондаги жазони уташ муассасалари амалдорлари, давлат газнасини талон торож килишнинг бунданда кулай усулларини анчадан буён куллаб келишаяпти. Бу хакда кейинги хабарларимизда билиб оласиз.

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: