Bugunning gaplari

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ: 53-54-чиларнинг навбатдаги маъсулиятсизлик ва пасткашлиги ҳақида

Бугун электрон почта қутимга бир 53-54-чидан хат келибди. Одатда улардан келган нарсаларни очмасдан ўчириб ташлайман. Аммо хатнинг пешонасидаги ёзувдан унинг сафдошимиз Жаҳонгир Муҳаммад билан боғлиқ бўлганини ўрганганим учун очиб ўқидим. Бўлар-бўлмас, майда-чуйда ғийбатлар тўла Юсуф Расул ва бир қатор 53-54-чилар тарафидан имзоланган мактуб-баёнот, унга эътибор бериб, қўлга қалам олиб ўтирмаса ҳам бўларди.

Аммо, шундай бўлса ҳам, мактубдаги икки нуқтага ўз муносабатимни билдиришни лозим деб топдим. Нега лозим топганимни ҳам бу лавҳанинг сўнгида кўриш мумкин бўлади.

Биринчиси. “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг раҳбари Салой Мадамин Швецияда бир Қори билан кўришгани айтилади. Ёш болалар каби ўйин қилишнинг кераги йўқ, гап машҳур Обидхон Қори ҳакида кетмоқда. Менинг очиқча фикрим шундан иборатки, айтилган учрашув бўлган бўлса, ҳурматли Обидхон Қори катта хато қилганлар. Террористик фаолитга ўтиб, Тоҳир Йўлдош орқали ўрта аср фанатикларидан иборат Толибан ҳаракати билан ҳамкорлик қилган, “Эрк” газетасида “Биз ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларга Оллоҳ номидан буюрсак, ўйламасдан ўлимга кетаберсинлар” каби сўзлар ёзишгача борган бу жоҳил билан учрашиш у кишига лойиқ эмас. Балки, Обидхон Қори унга “Ақл билан яшаш Оллоҳга хизмат қилишнинг энг яхши йўли” деб таълимот бериш учун кўришгандирлар, у ҳолда, учрашувнинг мақсадини бироз тушуниш мумкин.

Салой Мадаминни анчагина яхши билганим учун аминманки, у ҳозир турли доираларда “Обидхон Қорининг жангарилари бизга қўшилди, Каримовни 2 ҳафтада ағдарамиз” деб юрган бўлса керак. Мен яқинда Салой Мадамин менинг ҳузуримда ҳозирги Қирғизистон Бош вазир Алмаз Атамбоевга “Афғонистонда 3 минг кишилик қўшинимиз тайёр турибди, Каримовни 2 ҳафтада йиқитамиз” деб 1994 йилда мақтанганини, қирғиз дўстимиз ўзбек сиёсатчисининг маъсулиятсизлигидан ҳайрон қолганини ёзгандим. У “сиёсатчи” ҳозир ўзгариб қолганини кўрсатувчи бирон аломат йўқ.

Шунинг учун юқорида айтганимдек, бу лавҳани ёзиб ҳурматли Обидхон Қорини хушёрликка чақирмоқдаман.

Иккинчиси. Бу мактуб-баёнотни имзолаган 53-54-чиларнинг маъсулиятсизлиги ва пасткашлиги мени ҳайрон қолдирди. Улар ўзлари кўрмаган, гувоҳи бўлмаган воқеалар тўғрисида гапириб, уларнинг гувоҳи бўлган Жаҳонгирни ёлғончи қилишмоқчи.

Мен ўзим ҳам ўша воқеаларнинг гувоҳиман. “Эрк” партиясидаги 53-54-чилар Туркияга олиб келиб террористликка ўқитаётган ёш йигитлар билан бир ётоқхонада тасодифан кўришганман. Уларни ёмон йўлдан қайтаришга бир оз бўлса ҳам ҳаракат қилганман, уларга тўғридан-тўғри бу партиянинг Қашқадарё вилоят котиби Юсуф Рўзимуродов ва “Эрк”нинг ёшлар қаноти раиси, ҳозир ББСда ишлайдиган Паҳлавон Турғунов бошчилик қилишганини ҳам, ёшларни машҳур террорист Че-Геваранинг уй шароитида Молотов котейлидан тортиб, ҳар қандай нарсадан бомба қилишгача ўргатувчи китобларидан ўқитишганини ҳам биламан. Дарвоқе, уларни урушга эмас, террорга тайёрлашган. Улар соҳилда туркларнинг махсус бир лагерида яшашган. Ҳарҳолда пионер легери эмаслигини ҳамма тушунса керак.

Мен у ёшлар билан учрашганимдан хабар топган Юсуф Истанбулдаги уйимизга келиб, мени ҳам бу ишга қўшишга интилган, келинг, ёшларимизга сиёсий билим ҳам берайлик, уларга лекцияни “Бирлик” ва “Эрк” раислари ўқиса, жуда яхши бўлади дейишгача борган. Яхши деганда жонли бомбаларнинг сиёсий билими юксак бўлишини назарда тутган бўлса керак. Уни менинг олдимга 53-54 нинг ўзи юборганига ҳам шубҳа йўқ.

У бизнинг уйда чой ичиб ўтирар экан, дастурхондаги ҳамма нарсадан портловчи модда тайёрлаш мумкинлигини айтганлари ҳали ҳам кўз олдимда тургандек. Бу сатрларни ўқиб ББСдаги Пахлавонимиз ҳам анчагина нарсаларни хотирласа керак.

Мен Юсуфга, “Сизлар ўзбек демократиясини шарманда қилиб, Каримовнинг қўлига бизга қарши ишлатиш учун катта қурол берасиз” деб уни тўхтатишга, “Совет замонида ҳар 6 кишининг бири КГБ айғоқчиси бўлади дейишарди, демак, сизлар олиб келган 15 йигитнинг ичида икки яримта айғоқчи бор” деб ҳазил қилишга ҳам уриндим.

Аммо, у пайтда улар бировнинг сўзига қулоқ солишмасди. Мен эса, уларни тўхтатиш учун қатъийроқ ҳаракатлар қилмдим. Бу менинг хатоим бўлган. Чунки, шундай қилсам эди, бу кунда Мурод Жўраев, Юсуфнинг ўзи, 53-54 нинг укалари Жасликда ўтиришмаган бўларди.

53-54 лақабли бош эркчи Ўзбекистон парламентининг депутати бўлганда ҳам, кейинчалик ҳам, демократ сифатида бирон иш қилмаган, қилолмайди ҳам. Каримовнинг ёрдамида тузилган партиясини ҳам йўқ қилиб бўлди. У фақат яширин ишлар, террор каби ҳаракатларни тушунади, шу сабабли, Швециядаги учрашувларда навбатдаги хуфёна (аслида улар бу каби ишларни ҳам эплашолмаслигини кўп марта кўрдик) режалар тузишган бўлишса керак.

Демократик курашнинг энг самарали йўли бўлмиш митингларни “кўча чангитиш” дея миллий ҳаракатни Каримовга икки квартираю депутатлик мандатига сотган одам бошчилигидаги гуруҳ шу каби ишлардан бошқасига ақли етмаслиги ўз-ўзидан аён.

Бу ишга аралашганларни ҳам огоҳлантираман, Юсуфнинг тақдири сизга дарс бўлсин.

Бундан ташқари, кўзингизни ҳам очинг, атаманингиз хоин ва хоинлиги аниқ фактлар билан фош қилиб бўлинган. Қўлингизда уни оқлаш учун далилни қўйинг, ҳеч бир аргумент ҳам йўқ.

(Manba: http://www.harakat.net)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: