Bugunning gaplari

Толиб ака “Дахнаки жанглар” хақида…

Ассаломуалайкум, Хожи бобо!
Менинг “Постоянный скандальный фон в среде оппозиции и правозащитного движения в Узбекистане” номли маколамни укиган ва эътибор килган булсангиз, мен худди кеча Сиз ёзган “даханаки жанг” хакида ёзганман.
Сиз, балки, сиёсий сахнага якинда кирган булишингиз мумкин, мен эса 1989 йилнинг бошидан буён шу козондаман ва булган вокеаларни уз кузим билан курганман, укиганман ва уз кулогим билан эшитганман. Углим Олим кеча
мактаб хаётини эслаб, бир нарсани гапириб берди, мен кула-кула котдим.
Шум болалар иккита бола ( масалан, Толиб ва Олим) ни уриштирмокчи булса,куйидагича гапни килишар экан:
– Толиб, Олимдан куркасанми?
– Йук, куркмайман, – дейди Олим. “Куркаман” дейишга, табиий, гурур
куймайди.
– Олим, Толибдан куркасанми?
Йук, куркмайман, – дейди Толиб хам. Унинг хам гурури куркувдан устун
келади.
– Толиб, Олим билан уришасанми?
– Ха, уришаман, – дейди Толиб, бирок ичида уришишни хохламайди. Уни намоён килишга яна еурур куймайди.
– Олим, Толиб билан уришасанми?
– Ха, уришаман, – дейди Олим хам, бирок унда хам истак булмайди, аслида.
Толиб ва Олимни уриштирмокчи булаётган шум бола узининг охирги найрангини ишлатади: бош ва курсатгич бармогини курсатиб, Толибга карата айтади:
– Мана бу – хуроз (курсаткич бармокни курсатади), мана буниси – товук.
Кайсисан?
Толиб албатта узунрок, харакатчанрок курсаткич бармокни танлайди.
– Агар хуроз булсанг, Олимнинг пешонасига бир черт-чи!
Толиб чертиш учун кулини чузган хамонок, Олим унинг кулини уриб юборади ва жанг бошланиб кетади. Танаффус, тамошобин куп. Кулги, кийкирик! Бир зумда Толиб ва Олим ерда, тупрокка беланиб, ёкалашаётган булади.
Факат мактаб кунгироги “жанг”ни тухтатади. “Жанг”ни тасодифан куриб колган мактаб директори, завуч ёки бирорта укитувчи тухтатиши хам мумкин. Болалар хурсанд! Дарсда хам мухокама давом этади. Бирок, ёкавайрон булган Толиб ва Олим дарсга киришмайди. Шармандалик.
Сиёсатда давлат (шум бола) мухолифат вакиллари ёки хукукбон (инсон хукукларини химоя килувчи)ларни уриштирмокчи булса, худди шундай йул танлайди ва улар орасига (хар икки томонга) узининг “шум боласини”
тикади. “Шум бола” уларнинг иккитасини уриштириб куйса булди, шунинг узи етарли, жанг давом этаверади. Уларнинг жангини тухтатадиган “мактаб кунгироги” йук. “Мактаб кунгироги” – Андижон вокеалари эди. Афсус,
уришаётганлар уни эшитмади. Узбеклар ичида жангни тухтатадиган хозирча “мактаб директори” хам, “завуч” хам ва хатто оддий бир “укитувчи” хам йук.
ЖАНГ ДАВОМ ЭТАЯПТИ! Нариги ёкда кийкирик, кулги!
Сизга хурмат-у эхтиром ила
Толиб акангиз.(Manba:Vatandosh).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: