Mavzuga qaytib

Ўзбекни ўзбак, Бекжонни Бекжан деб юрган ёки
Ўз исмини ёзолмаган “ёзғувчи” ҳақида
Салай Мадаминов ўзбек тилини билмаган саводсиз укаси Сафар Бекжонов номидан чиқарган иғвонома-китобига вақтида жавоб берган эдим. Бугун мазкур китобни у ўзи ёзганини ва ҳатто ёзувчиларнинг Халқаро пен клубига аъзо эканлигини айтиб, иғвогарликни ўз бўйнига олмоқда. Мени яна эски чўпчаги билан айблашга уринмоқда.
Мана унинг номидан ёзилган уйдирмаларга бундан 10 йил олдинги жавобим ва ҳатто ўзбек тилини билмай ҳаммани чалғитиб юрган Сафар Бекжоновнинг саводсизлигини исботловчи мақоласи.

Хулосани ўзингиз чиқаринг. ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

ХХХХ

ҚОРА КИТОБ

Салай Мадаминов таҳрири ва раҳбарлиги, ҳомийлиги ва заҳматлари эвазиги чоп этилиб, тарқатилган “Нариги дунё дарчаси олдида” китоби қамоқхона ҳақидагина бўлганда балки фойдаси бўлар эди. Аммо китоб 223 саҳифадан иборат бўлса, шунинг тенг ярми Абдураҳим Пўлатов ҳақида ёки унга тош отишга қаратилган.

Шунингдек, Абдуманноб Пўлатов, Шукрулла Мирсаидовга махсус саҳифалар ажратилган. Ёдгор Обид, Васила Иноятова ва бошқалар “таланган”. Китобни варақлаган киши Сафар Бекжоновни Каримов ҳукумати эмас. Пўлатов қамаган экан-ми, деб ўйланиб қолади.

Китобнинг сўз бошисида, “Китоб парча-парча, ҳар хил ерларда ёзилди. Лекин унинг асосий қисми Ўзбекистон жазо колонияларида 1993-1996 йилларда қоғозга тушган”, дейилса-да, китобнинг бир неча жойида қамоқхона ертўлаларида кундалик ёзиш у ёқда турсин, икки энлик мактуб ёзишга изин берилмагани ва ҳар оқшом тинтув ўтказишгани эътироф этилади.

Биз Сафар Бекжоновни Ўзбекистон тарихига оид қимматбаҳо тангани ростдан ҳам ўғирлагани ва “бўлажак президент” ҳавосидаги С.Мадаминовга ҳадя этганини кейинчалик эшитдик. Лекин бошига пашша қўнса, йиқилиб кетиб, бир жойини синдириши мумкин бўлган бу одамни қамоқхонада ўлдириб қўйишмасин, дея овозимизни чиқармадик. Зотан мухолифат “ит-мушук” бўлиб юрган пайт эди. Бунга бизнинг сасимиз қўшилишини истамадик. Аслида хато қилган эканмиз – андишанинг отини қўрқоқ, дейдилар.

Бироқ қимматбаҳо танганинг Салай Мадаминовда эканлигини билиб қолгач, унга бу тарихий ашёни мамлакатга қайтариш учун босим кўрсатдик. (Бу пайтда С.Мадаминов Истанбулда бўлган, – Тах.). Ҳатто партиядан истеъфо этиш масаласини ўртага қўйдик. Кўп ўтмай Салай Мадаминов самарқандлик дўсти (илгари КГБда ишлаган, кейинчалик “Эрк” газетасини олиб бориб, Мамадали Маҳмудовнинг уйига ташлаб кетган ва ўша куниёқ Маҳмудов қамоққа олинганда ҳам кимлигидан Салай Мадаминов шубҳа қилмаган) Адҳам Розиқов орқали тангани бериб юборгани ва Дилором Исҳоқова уни Сафар Бекжоновнинг оқловчисига олиб бориб берганини айтди.

Бу воқеа бизнинг ўртамиздаги самимиятга дарз етказди.

Камина Салай Мадаминов гуруҳини тарк этганим боис, қўрққан олдин мушт кўтарар, деганларидек бу каби қилмишларининг пардаси кўтарилиб қолмасин, деб улар туҳматга эрк бердилар.

Китобда ёзилишича, гуё 1994 йил Қаршидаги УЯ 64-49 қамоқхонасида Парда Аҳадов Сафар Бекжоновга шундай деганмиш:

“1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилганман, Самарқанд Савдо институтини тамомладим. Олдинига Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасида эллик минг доллар пора бериб, омбор мудири бўлдим. Кейин юз минг доллар пора бериб, Самарканд тери заводига директор бўлдим. Тошкентдаги мафия кучлари даромадимнинг тўқсон фоизини олиб кетишарди. Ўртада келишмовчилик бошланди. Биз, тўртта ака-ука қуролланган гуруҳ туздик. Олдинига Самарқандни қўлга олдик. Ҳатто вилоят ҳокими Пўлат Абдураҳмонов ҳам мендан қўрқарди. Чунки унинг ўзи ҳам порахўр одам.

1991 йил Жаҳонгир Маматов деган журналист, депутат менинг устимдан маълумот тўплаганини айтди. Ўртага Булунғур тумани ҳокимини қўйиб, журналистни тинчитдим. Унга анча пул бердим ва бир ой ичида данғиллама уй қуриб бердим. Журналист Маматов мен қурдириб берган уйда бемалол яшамоқчи эди, аммо чучварани хом санаган эди.

Ўзбекистонда пора олмайдиган раҳбар йўқ. Шу жумладан, Тоштурма бошлиғи ҳам пора олади. Бир куни мен Тоштурмадан чиқиб, тўғри Самарқандга кетдим. Журналист уйида йўқ экан. Уйни ёқтириб юбордим ва одамларимга ўзини топиб, йўқ қилишни буюрдим. Тонгда Тоштурмага етиб келолмадим.”

Аввало Парда Аҳадов деган одам борми йўқми бу Аллоҳга ҳавола. Агар у бор бўлса ва китобда ёзилганидек 1964 йилда туғилган булса, 1991 йилга келиб 27 ёшга кирган бўлади. Йигирма етти ёшга етгунга қадар ҳам Савдо институтини битириб, ҳам эллик минг доллар пул топиб, ҳам чой қадоқлаш фабрикасига омбор мудири бўлиб, ундан кейин юз минг доллар пул топиб, Самарқанд тери заводига директор бўлганига авом бири ишонар, лекин ақли ҳуши жойида бўлган кишини ишонтириш қийин.

У пайтда Самарқанд тери заводида пул бериб бировни ишлата олмас эдингиз. Чунки сифатсиз терилар кўплигидан завод буҳронга учраганди. Ўшанда заводга директор қидиришгани карга ҳам сўқирга ҳам аён эди.

Не эмиш, фельетон ёзаман дея колхоз раисларидан пора олган эканман. Бу ифтирони бир пайтлар Исмат Хушев ўртага отган ва ҳаққини олганди. Энди эса бу “латта” акасига қолибди.

1991 йилда мен Тошкентда яшардим, ўша пайтлари мен ҳеч қандай уй қурмаганимни наҳотки ҳофизаи сабил бу қадар тез унутди? Қолаверса, ота-онамдан қолган уй 1991 йилда эмас, 1984 йилнинг 1-декабрида ёниб кетганди.

Дарвоқе, китобдаги хотира қамоқдаги бир одамнинг номидан келтирилган. Шунга ҳам ота гўри қозихона-ми дейишингиз мумкин? Лекин китобда муаллифнинг алоҳида изоҳига алоҳида ер берилган. Унда шундай дейилади:

“..Жаҳонгир Маматов – журналист, собиқ депутат. 80-чи йиллар сўнгида Самарқанд вилояти “Ленин йули” газетасида ишлаган. Фельетон ёзаман, деб шантаж қилиб, кўпгина колхоз раисларидан пора олганлиги маълум. 1992 йил охирида депутатликдан ҳайдалиш ҳавфи туғилганда, “Эрк” партиясидан “бошпана” сўраб, унга аъзо бўлган. 1993 йил баҳорида Муҳаммад Солиҳга эргашиб, Туркияга келган. 1994 йил Каримов ҳукумати бир гуруҳ “Эрк”чиларни қамоққа олганда, Жаҳонгир Маматов “Эрк” дан чиққан. Бугун у Истанбулда А. Пўлатов билан ҳамкорликда “Эрк” партиясига қарши ташвиқот ишларини олиб бормоқда”.

Мана энди гап нимадалигини англаб олдингиз. Аввало изоҳнинг ўзи изоҳталаб, яъни камина 80-чи йилларнинг сўнгида (86-90) “Совет Ўзбекистони” – “Ўзбекистон Овози” газетасида ишладим. “Эрк” партиясига бошпана сўраб борганим йўқ, балки секретарлари, фаоллари бирин-кетин қамалаётган оғир кунларида номзодимни партия секретарлигига кўрсатишганида ва “Эрк” партияси газетасининг Бош муҳаррирлигини таклиф қилишганида рад этмадим. Партия Марказий кенгашида бир овоздан сайланганман. Чунки партия секретари Отаназар Орипов қамоқда, “Эрк” газетаси Бош редактори ва ходимлари судга тортилганди. Жонини асраган инсон шундай оловнинг ичига ўзини уради-ми?

Мен “Эрк” партиясига келганимдан кейин партиянинг янги даври бошланди. Бугунгача баъзилар “сиёсий багаж” сифатида фойдаланиб юргани Ўзбекистон демократик кучлар форуми каминанинг ташаббуси билан туғилди. Ўша пайтда мен партия раисига ҳукумат қаршисида икки юзламачиликни тугатишни шарт қилиб қўйдим. Чунки ҳукумат таркибида уч ой ишлаб истеъфо этгандим ва унинг билан такрор бир йўлга кириш мумкин эмаслиги идрокида эдим.

1993 йилнинг баҳорида Туркияга келган пайтимда Ўзбекистонда Мадаминов Салайни қамашди. Абдураҳим Пўлатов ва бошқа мухолифат аъзолари билан Анталияда Турк дунёси қурултойига келгандик. М. Солихни озод қилиш учун Туркия ва халқаро жамоатчиликка мурожаатлар қилдик.

Мен Туркиядан қайтиб кетганимдан кейин 1994 йилнинг охирида яна келдим. “Эрк’ газетасининг 15-та сонини тайёрладим.

Биз демократия, сўз эркинлиги, инсон ҳақлари таъминоти, ҳаққоният тарафдоримиз. Бу боис ҳам Каримов ҳукуматига қарши курашаяпмиз. Бу курашдан қайтадиган ниятимиз йўқ. Лекин йўлимизда иккинчи, учинчи Каримовлар пайдо бўлар экан, уларга қарши мужодаламизни ҳам тўхтатмаймиз, уларнинг қора китоблари ёки укалари, “дўстлари” орқали телефон пўписалари, бошқаларнинг номидан бизга қарши мақолалар уюштиришлари мужодаламизни асло ва асло кучсизлантирмайди. Балки яна ҳам ҳушёрроқ курашга ундайди.

Китобнинг 145-саҳифасида шундай сатрлар бор: “Қорақалпоғистон мухтор жумхурияти аҳолисининг тенг ярми ўзбеклардан иборат бўлишига карамай, марказ Нукус раҳбариятида ўзбек йўқ” дейилади. Бугун Туркияда ҳар куни “Биз туркчи, биз бир миллат” деб ваъз айтиб юрган одамнинг икки юзини ўртага қўяди бу.

Бирга йўлга чиққан йўлдошлари Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Дадахон Ҳасан, Содиқ Йигитали, Шоди Карим, Иброҳим Ҳаққул, Абдулҳай Абдумавлон, Самад Мурод ва бошқа намоёндалар нега уни тарк этишди, нега баъзилари бошқа йўлларни афзал деб билишди?! Салай Мадаминов бу хусусда ҳеч ўйлаб кўрди-ми? Атрофида ким қолди? Бундан уч йил олдин укаси Мақсуд Бекжон унга ёзган очиқ хатида боши берк кўчага кириб бораётганини эслатганди. Бир кун келиб ёлғизланиб қолажагига шама этганди.

Салай Мадаминов ва ҳамқалам хонадони ўзининг “Нариги дунё дарчаси олдида” турганини ҳис этаётган бўлса, бошқаларнинг ҳам қўлидан тортиб кетаман, деб кўп уринмасин. Аллоҳдан қўрқсин! Ҳали ҳам кеч эмас, эс-ҳушини йиғиб олсин, хатоларига иқрор бўлсин ва бу чиркин йўлдан қайтсин! Аллоҳ кечирувчандир! Салай Мадаминов хатоларини тан олса, биз ҳам ўшанда уни кечиришимиз мумкин. Ўшанда ёлғизлик азобидан қутилиб сафимизга қўшилишга ва такрор Муҳаммад Солиҳ бўлиш имконига қовушади. “Нариги дунё дарчаси олдида” ифтиро ихтиро қилиш ҳеч кимга обрў келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Фитнанинг маҳсули фисқу фасоддир!

Фаолиятимни танқид килишсин, марҳамат, раҳмат айтаман, лекин безбетларча туҳмат билан тошбўронга тутишмасин!

Хуллас, булар хамир учидан патир! “Норин”, “Манти”нинг эса вақти эмас. Аммо кўнгиллари жуда истаса, иштаҳалари босилмаса, уни ҳам оладилар.

АЛ-ҚИССА:
Сен шайтонга топиндинг, мен эса Раҳмонга, курашимиз битмасдир!

12 октябрь 1997 йил.

XXX
“Ёзувчи”нинг ёзганига қаранг

Хурматли мухарир Юусуф Расул укамизга
Авваламбор кейинги йилларда чет еллардаги узбек интернет матбуотчиликига килаяпган беминнат хизматларинг учун каттакон рахмат айтиш керак деб уйлайман. Юсуфбек бу бир макола емас аммо истарсангиз буни елон килишингиз мумкин. Кейинги пайтларда интернетнинг чегарсиз имконлатридан фойдаланган “сиёсат” одамлари “интернетёзувчилари” уз кахрамонликларини елон килашаяпди.
Гарбда хам шаркда хам ва дунёнинг ту рт тарфида кабул килинган етик ва манавий кийматлар бор. Бу кийматлар интернетнинг имконятларидан фойдаланаяпган сохтакорлар хисобига ишлаётгандай куринади. Аммо улар учун хали хам бир енгилмаган бир киймат борки яратилган ва йиллардир укилган китоблардир. Бу китоблар душман кулида хам дуст кулида хам тарихга кирган халкларнинг бойликларидир.
“Исёнкор” интернет сахифаси кунлик матбуот масалалари билан шугуланаринкан бир пайтнинг узида узбек халкнинг тарихи ва кундалик манавий кийматларига еришган кишилар хакида хам макола фикрлар билдирилишига имконлар бераяпди. Бу бир куринишга яхши ва хайрли бир ишдир. Аммо бу ёв кочгандан кейин пайдо булган мардлар (1989 йилдан кейинги даврни назарда тутаяпман) узларини узбек халкининг хамма масалаларида дахолари деб элон килганлар минбарига айланмасини истамаган булардим. Бу кимсалар йиллардир факат узлари очган сахифалардагина узбек манавий кийматларига лой чаплашаётганди. Енди еса улар тарафсиз сахифалардан туриб хам узбек зиёлийларини хам пасткашлик даражасига тортишга харакат килишаяапди.
Рауф Парфи, Мухаммад Солих, Дадахон Хасан каби узбак халкининг манавий кадриятларини ерга урилиши, адреси номалум кимсалар тарафидан хакоратларга тутилишига имкон бермаслик карак деб уйлайман. Хаммамиз бандаларимиз айбларимизни биргина худо билади, беайб парвардигор! Аммо бу манавиятда бир бурилиш нуктаси булган кишиларни кишилик хатолари учун оёк остига олинмаслиги керак. Толстой ва Достаевский шахсияти уз вактида енг пасткаш гийбатчи магазин газеталари хам мухокамага куйишмаган. Устозларим Рауф Парфи, Мухаммад Солих , Дадахон Хасанлар хакида куп нарсалар биламан.
Бу инсонлар хакида ёзаяпганда халкимиз манавиятида тутган урнини хурмат килган холда ёзишга мажбурман. Бу мажбурятни улардан ургандим чунки. Агар гийбат киладиган булсам бу кишиларни менчалик таниганлар камдан-кам булса керак. Улар хам бирон марта бир ерда Еркин Вохидов, Абдулла Арипов хакида гийбатлар дастонини ёзишлари мумкин едилар. Устозлар пасткашлик дастонлари ёзиб мазгавалар мамлакатида кема капитанликга даво килишаяпганлари йук. Устоз Рауф Парфи вафот етса хам булардан кутилмагаганга ухшайди рахматлик.
Бу “капитанлардан” бири мен хакимда “СОС” шошилич хабар “Швецария ташки ишлар вазирлигидан олинган расмий хабарга кура Сафар Бекжон улган. Улиги бир неча кунлардан бери моргда ётибди. Улигини каерга жунатилиши номалум колмокда”. Етти авлодининг телефонлари учирилган, сургин килинган , иккита укаси камокда утирган бир оила учун бундан катта азият-исканжа борми? Узларини азраоил урнида кураяпган “Бирлик” рахбарини судга беришим мумкин. Хатто Шведцария Ташки ишлар вазирлиги номидан берилганлиги учин улар хам судга беришлари мумкин еди.
Мендан сурашди “бу кишининг максади хам бунака судга берилиш максадида бу тухматни таркатган дедим”. Бу шошилич “азроилданхабарлар” туркими Тошкентда дустлар орасида ховликиш яратган албатта. Устозлардан бири менга “бировни тириклигини била туриб кастдан уни улди деб елон килиш диндан чикаради. Бу тухмат егаси улди елон килинган кишининг барча гунохларини олади” деди. Яхшиям судга бермаганим, гийбатлар уммонидаги тухматлар кемаси капитанини! Хар ишда бир, хайр бор деган машойихлар.
Хурматли укам Юусуф Расул бу тажрибаларга ега киши сифатида сиздан илтимос!
1) 1960-70-80 йиллардаёк узбек зиёлийлари ва марифатпарварлари тарафидан асарлари манавий кадрият сифатида мухокама килиниб нуктаси куйилган ижодкорлар асарларини форумга очманг.
2) Узини хаммадан тарафсиз хаммани танкид килаолиши билан танитган кимсалар “узбекистонда диктатура, ташкарида мухолифатда лидер йук” дейиш оркали халкни умидсизликга буришаяпди.
3)Бу кишиларнинг биронтаси уз сахифаларини форум учун очик куйишмаган Билдирилган фикрлар тахрир килинади, танкидлар елон килинмайди.
Буларни хисобга олган холда Мухаммад Солихнинг “Номус” маколасини ва агар бу ёзувни хам елон килсангиз форумга берк тутушингизни илтимос киламан.
Аллохга омонат булинг!
Сафар Бекжан . ПЕН интернатионал.
Шведцария.
Isyonkor 2004. 20 May

One Response

  1. Elektron pochta orali kelgan mulohaza:
    Bundan birinchi sinf o’quvchisi ham durustroq yozadi-ku,bu nima,deyarli har bir so’zda xato bor.Mayli,orfografik imloviy xatolarni qo’ya turaylik,paydar-pay yozilgan jumlalarda na mohiyat,na bog’liqlik bor,biri bog’dan yana biri tog’dan keladi.Hatto o’z ismini ham to’g’ri yozolmaydigan bu nusxani qanday qilib “yozuvchi” bo’lib qolganiga hayron qolasan kishi,yana PEN klubi a’zosi emish,o’rgildim sendaqa yozuvchidan,avval savodingni chiqar janob penklub “Safar Bekjan”. Erkin

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: