Savol…Javob…

КАРИМОВДАН ҚЎРҚМАГАН ШОИР

САВОЛ׃ Ўзбек мухолифатининг энг долзараб муаммоларини очиқ ёзаётган, кўнглимиздаги саволларга жавоб топиб бераётган Ризо Обид ҳақида маълумот бера оласизларми?(Худойқул).

ТУРОНЗАМИН׃ Аксарият ўзини “даҳо” билган “қаламкашлар” Каримов режимига қарши гапини четга чиққандан кейин ҳам чўчиб, айта олмас экан, Ризо Обид улардан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда эканлигидаёқ бу режимнинг қаршисига тик чиққан инсондир.

Бугун унинг www.rizobek.ucoz.ru сайти  демократик мухолифатнинг минбарига айланиб бўлди.

Ризо ОБИД ҳақида ҳали кўп ёзилади ва биз ҳам ёзамиз. Ҳозирча эса қуйидаги ҳужжатлар саволингизга мухтaсар жавобдир.

Андижонда кон тўкилди, у кимга керак эди?
Гўдакларнинг, оналарнинг бошларини ким еди?
Шахид бўлган одамларни ўкка тутган ким ўзи?
кўли кону, мен эмасман, деганнинг ростми сўзи?


Наманганлик шоир Ризо Обид Тошкентга юриш килмокчи

Носир Зокир

Наманганлик шоир Ризо Обид Андижондаги фожеалар ва махаллий зиёлиларнинг бу вокеаларга сукут билан муносабатда бўлаётганига норозилик сифатида Тошкентга томон пиёда юриш килмокчи.

Шоирнинг сўзларига караганда, халк отилган бир вактда зиёлилар ўз норозилиги кайсидир йўсинда билдириши керак.
“Хуршид Дўстмухаммад, Абдулла Орипов ва Эркин Вохидовга ўхшаб Президентнинг ёвгонини ичаман деяётганлар эмас, хакикий халк тарафида бўлган шоирлар ўз норозилигини бирор кўринишда билдириши керак”, – деди Р.Обид.
Р.Обид ўз норозилигини Намангандан Тошкентгача пиёда юриш килиш оркали билдиришини маълум килди.
Унинг айтишича, агар зиёлилар ўз норозилиги билдирса, хукумат бирор чора кўллашидан кўркиб юраверса, Андижондаги хунрезликлар холва бўлиб колади.
Шоир Андижон фожеаларига багишлаб ёзилган шеърини ўкиб берди:
Андижонда кон тўкилди, у кимга керак эди?
Гўдакларнинг, оналарнинг бошларини ким еди?
Шахид бўлган одамларни ўкка тутган ким ўзи?
кўли кону, мен эмасман, деганнинг ростми сўзи?
Халки ўлса, аза тутмай, ўйин тушар шохлари,
конхўр шохни улуглашар ялокхўр, маддохлари.
хушёр бўлгин, азиз халким, тождоринг консираган,
Атрофида кўппаклари ўлжа деб хансираган.
Аллох инсоф берсинг, десанг оёгингдан олади,
Пешонангдан кон окизиб, сурнайини чалади.
Дажжоллари бирам шўхки, конни кўриб куйлайди,
хакни эмас, нохакликни, чаппа сўзни сўзлайди.
Андижонда ўк узганлар онасини ўлдирди,
Ўн беш ёшли ўз синглиси – гулдай кизни сўлдирди.
Бир конхўрни тўйдиргани отасини отганлар
Нахот билмас, бундайларни хоин, дея тутганлар.
Айтар сўзим айтганим йўк, айтсам билмам нетарсан,
Факат билгим элдан чикиб, кай манзилга етарсан.

(Июн,2005 http://www.ozodlik.org)

ХХХ

Журналист ва шоир Ризо Обид калтакланди
Носир Зокир

19 июнь куни наманганлик журналист ва шоир, Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти аъзоси Ризо Обид номаълум шахслар томонидан каттик калтакланди. У Андижон вокеалари юзасидан мамлакат рахбарияти шаънига бир неча кескин танкидий чикишлар килганди.

Р.Обид шу куни 23 лар атрофида мехмондорчиликдан чикиб келаётганида тўрт номаълум шахс хеч кандай сабабсиз ура бошлаган.
“Улар сен ўша журналист ва шоирмисан, дея роса тепди. коча бошлагандим, ортимдан кувишмади. Чунки одамлар бор жойга кочиб бордим”, – деди Р.Обид.
Журналист бунгача бир неча кунлардан буён номаълум шахслар унинг ортидан кузатиб юрганини хам маълум килди.
Наманган вилояти ички ишлар бошкармаси мутасаддилари журналистнинг калтакланишида ички ишлар ходимларининг дахли йўклигини таъкидламокда.
Намангандаги “химоя гурухи” инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти рахбари Собитхон Устабоевнинг айтишича, вилоятда Андижон вокеалари тўгрисида эркин гапириш окибати хавфли тус олди. Р.Обиднинг калтакланиши хам эркин фикрловчи, инсон хукуклари билан шугулланувчи шахслар орасида кўркув уйготиш максадида килинган ишдир.
Эслатиб ўтамиз, президент Ислом Каримов хакида танкидий шеър ёзгани учун 18 июнь куни Наманган вилоятининг Норин туманилик хайдарали Халилов хам ички ишлар ходимлари томонидан хибсга олинганди.

(Июн, 2005www.ozodlik.org)
ХХХ

Ризо Обид каерда?

Носир Зокир

5 июль куни милиционерлар томонидан гўёки “икки соатлик мулокот”га олиб кетилган мустакил журналист, шоир, Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти аъзоси Ризо Обид хамон уйига кайтгани йўк.

Шоирнинг кариндошлари, якинлари уни 7 июль куни хам Наманган вилояти ва шахри ички ишлар бўлимларидан топа олмаганини айтмокда.
Р.Обиднинг куёви Мусохоннинг сўзларига караганда, шоирни кидириб кетган жияни хамидхоннинг хам хозирда каерда экани номаълум.
Наманган вилояти хукук-тартибот органларидан мавзу юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Фаргоналик инсон хукуклари химоячиси Абдусалом Эргашев Р.Обиднинг каердалиги номаълумлигидан водийлик хукук химоячилари ўта ташвишда эканини билдирди.
“Ризо Обиднинг гойиб бўлиши юзасидан биз хам маълумот ололмаяпмиз. Мутасаддилар жавоб беришни эп кўрмаяпти. Бизнинг мамлакатда адолат излаганларнинг бошига катта ташвишлар тушаётганидан одамлар хайрон”, – деди А.Эргашев.
ХХХ

Шоирга нисбатан жиноят иши кўзгатилди

Носир Зокир

5 июль куни милиция ходимлари томонидан олиб кетилгач, каердалиги бир муддат номаълум бўлиб турган мустакил журналист, шоир ва инсон хукуклари химоячиси Ризо Обид устидан жиноят иши кўзгатилгани маълум бўлди.

Р.Обиднинг сўзларига караганда, Наманган шахри ички ишлар бўлимидаги тергов вактида унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-кисми (Ўзбекистон президентини омма олдида ёхуд матбуот ёки бошка ОАВдан фойдаланган холда хакоратлаш ёки унга тухмат килиш) билан гумонланувчи сифатида жиноят иши кўзгатилгани айтилган. Терговчи Равшан Назаров шоирнинг айби президентга карши шеър ёзгани эканини айтган.
Р.Обид кун бўйи ички ишлар идорасида бўлганидан кейин тунда “Наманган” мехмонхонасида милиция ходимлари назоратида ушлаб турилганини билдирди.
Шоирнинг айтишича, унга нисбатан кўзгатилган жиноят ишини тергов килиш Наманган вилояти миллий хавфсизлик бошкармасига топширилган. Ишни бошкарма тергов бўлими бошлиги ўринбосари Мирзавали Турдиалиев кабул килиб олган. Терговчи ундан хеч каерга кетмаслик хакида тилхат ёздириб олган. Агар айтилган вактда бошкармага етиб келмаса, шоирга нисбатан хибсга олиш чораси кўлланилиши хакида огохлантирган ва 7 июль куни кеч соат 22 да уйига кўйиб юборган. Июл, 2005
Андижон вокеаларидан кейин наманганлик журналист ва шоир Ризо Обид хам ўз шеърларида давлат рахбарини хакоратлаганликда айбланганди. Шу айблов асосида Жиноят кодексининг 158-моддаси (президент шаънига тажовуз) бўйича терговга тортилгандан кейин у Ўзбекистонни тарк этган эди.
Р.Обиднинг куёви Мусахоннинг билдиришича, журналист оила аъзоларига билдирмасдан ватанни тарк этган. Шундан кейин Наманган шахри прокуратураси ходимлари оила аъзоларини икки кун давомида терговга чакирган. Пул йўклиги сабабли оиладан хеч ким терговга бормагач, терговчининг ўзи келиб, журналистнинг якинларини сўрокка тутган. Шундан кейин оила аъзоларини хеч ким безовта килгани йўк.
“Милицияга чакираверилгандан кейин дадамиз кетишга мажбур бўлди. кизининг 10-15 кундан кейин бўладиган тўйини хам ташлаб кетди. Бизга шу ерда юргани яхши эди”, – деди Мусахон. “Унинг ўзи качон чикиб кетаркин?”

(Носир Зокир, Август 2005.) http://www.ozodlik.org/domesticreports/uz/archives/2005/06.asp

“Озодлик” радиосининг вебсайтидаги архивидан ДУК аъзоси Темур Ҳайдаров нусхалаштирган.

One Response

  1. Jahongir aka rahmat. Mana shunday faktlab urish kerak ularni. Yusuf Rasulov degan igvogarni Isyonkorda ovozlarni soxtalashtirganini AP yozganda u dik-dik sakragandi. Mana endi uzini uzi sharmanda qildi. U Boshqa saytlarga kirib soxtagarchilik qilishini Allohim uning uz tili bilan ayttirdi. Qudratingdan aylanay! Yana AP haq bulib chiqdi.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: