Mamlakat ichidan

САИДА ҚУРБОНга босқи давом этмоқда

Бугун инсон ҳуқуқлари фаоли Саида Қурбон туман Ички Ишлар бўлимига чақирилган. У нима учун чақиришаётганини сўраганда айтишмаган. Шунда у махсус чақирув қоғози бўлмасдан бормаслигимни айтган.

Унинг қуйидаги хатини нашр этсангиз. Ҳурмат билан Бахтиёр Ҳамро.

ОЛДИМДА МУСИЧАМАН ДЕБ, ПАНАДА КУЗГУНГА АЙЛАНГАН РАИСАга ОЧИК ХАТ

Мен кечаги «Бечора редактор …» номли маколамда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани «Пахтакор хаёти» номли газетаси редактори  жаноб Холбута Худаёровнинг юзсизлиги, тухматчи эканлиги хакида ёзган эдим. Мухтарам укувчидан ушбу маколани унинг давоми, деб хисоблашни илтимос киламан.
Минг афсуски, Х.Худоёровга ухшаган яна битта юзсиз чикиб колди. Бу кимса кишлогимиз фукаролар йигини хотин-кизлар булимининг раисаси Бувинисо Бегалиева булиб чикди. Жаноб редактор уни узининг сохта маколасига муаллифликка танлаб адашмаган экан.
24 май куни эрталаб соат 9 ларда мен билан юзма –юз турганда,  маколани куриб, бу сохтакор аёл: «Уламан Саттор, бу маколада менинг хеч кандай иштироким йук» – деб, бурининг олдида турган кузичокдек:  «Саида опа, Сизни яхши танийман. Туман хокимининг хотин-кизлар масалалари буйича муовини Нурматова Ф. бир неча бор менга «ёзиб бер, кул куйиб бер» – деб юрганда, мен рад килганман. Мен хозир Бегалиева эмасман, Эшова булганимга анча булиб кетган. Улар бу фамилияни каердандир олишиб, маколага тиркаб куйишибди» – деб калтираб турган раиса менинг олдимдан кетгач,  кушниларимнинг олдига борганча кузгунга айланиб колибди.  Редакторнинг  Бегалиевага никоб кийгизишининг хеч хам зарурати йук экан, чунки бу сохада Бегалиева Худоёровни чангида колдириб кетар экан.
Раиса Бегалиева,  менинг олдимда мусича эдингиз-ку. кандай килиб кушниларимнинг олдига боргунча Сиз  КУЗГУН га айланиб ололдингиз? Рости – койилман! Устозингизга балли! Сиз менинг кушниларимни кечга мажлисга таклиф этгансиз. Улар биз борамиз, деганда Сиз жуда хурсанд булгансиз. Сабаби шунда-ки, Сиз одамни канча куп тупласангиз, рахбарларингизга шунча куп ёкасиз-да! Бирок,  кушниларимга бу маколани Сиз келгунингизча укиб бериб куйгандим. Булмаса, билмадим, яна канаканги никоб кийиб, уларни авраган булардингиз. Кушниларим Сизга биринчи булиб юзингиздаги «Улуг ватан уруши фахрийси» деб редактор жаноб Худаёров кийгизган никобингизга ташланишган булишар эди. Улар  бу муаллифларнинг биронтаси хам «Улуг ватан уруши фахрийси» эмаслигини  билишади, чунки кишлогимизда биронта хам буларни танимайдиган одамнинг узи  йук. Агар менинг узим кушниларимга газетани олиб келиб, укиб бермаганимда, билмадим, Сизлар бу бухтонларингни укитмаслик учун маколани яна канча вакт тагларингизга босиб утираверардиларинг. Бегалиева  айтинг-чи, Сизларнинг мансабларингизни,  яъни У.Худойбердиевнинг (55 ёшларда) мактаб директорлигини, Т.Солиевнинг (42 ёшларда)  кишлок фукаролар йигини раисилигини, Сизнинг (40 ёшлар чамаси) кишлок хотин-кизлар булимининг раисаси эканлигингизни яшириб, сохтакор газеталар нима максадда Сизларга «Улуг ватан уриши фахрийлари» никобини кийгизишган экан-а? Кушниларим бу макола бошдан оёк ёлгон эканлигини, улар мени хурмат килишлигини, оиламга, болаларимга хавас килишлигини айтмокчи булиб, мажлисга бормокчи эканлигини Сизга айтганда, Сиз, раиса Бегалиева, йуг-э, Эшова, уялмай-нетмай шартта юзингизга бошка никоб такиб олган холда: «Саида опа тугри гапиргани билан у кишини «ватан хоини» деб топишган» – дебсиз. Уялинг Бегалиева! Мен тугри гапириб хоин булсам,  Сиз ва  редактор Худоёровга ухшаб, тап тортмасдан тухмат килаётганлпрни КИМ деб атайлик?  «Фахримиз» дейликми? Сизнинг юзингизда нечта никоб бор? Сизнинг гапингизга ишониб: «Бу ишлардан хабарим йук, редактор улсин, узи ёзган» – деб хакикат олдида калтираб турганингизда мен Сизнинг асл башарангизни курдим, деб уйлагандим. Хом сут эмган бандамиз-да, дунёни уз каричимиз билан улчаймиз, Сизникига ухшаган кингир кийшик каричлар борлигини эсимиздан чикариб куямиз.
Раиса Бегалиева, йуг-э, Эшова,  Сизнинг никобингиз купми десам, фамилиянгиз хам куп экан. Кушниларимга: «Хакикатни гапирадиган булсанглар, бориб юрманглар, сизларнинг керакларинг йук. Саида опа мажлисда хакикатни гапиришларинг учун канча берди?» – деб сурабсиз.  Бегалиева, Сизга шуни таъкидламокчиман-ки, одамни факат пул эмас, баъзан ВИЖДОН хам гапиртиради. Аллохга минг карра шукурлар булсин-ки, халиям орамизда виждонлилар бор, улар бутунлай йук булиб кетган эмас! Майли, Сиз айтганча хам булсин, дейлик  Мен хакикат учун туласам, Сиз юзингиздаги ифлос никоблаларингиз учун канча оласиз?  Куп олсангиз керак, чунки ХАКИКАТ  кадрли,  лекин арзон,  ЁЛГОН  эса кадрсиз, аммо киммат. Демокчиманки,  шунинг учун хам Сиз куп одамларга караганда анча бойсиз, раиса Бегалиева.
Бирок, менинг Сизга маслахатларим:
– никобларингизни ишлатманг, акс холда узингизнинг хам кадрингиз тушиб кетади;
– хакикий юз билан яшанг (агар бошка томонга айланиб кетмаган булса).
Ва нихоят. Аббос Салаев  (55 ёшларда) бу маколани билмайди хам. Мен у кишига учрашгандим . У киши узи ногирон, кучага жуда кам чикади. У кишининг номи муаллифлар каторида булганлигидан жуда хафа булди. А.Салаев кишлогимизнинг обрули одамларидан. Улар юзсизларча у кишининг обрусидан хам фойдаланишмокчм булганлар.

Новбахор кишлоги, Пахтакор тумани, Жиззах вилояти.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: