Bugunning gaplari

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ, ЁМОНДАН—ДОҒ
Мен Она-Ватаним Ўзбекистоннинг қонхўр режимидан илгарироқ—Мустабид деб ном олган Совет даври қолдирган асоратлар ҳақида фикр юритмоқчиман. Зотан, “мустақиллик”нинг чорак асри бу дардларга даъво изламаётгани кундай равшан бўлди.
Халқ эркинлиги топталган, “демократия”си ҳаминқадар бугунки Ўзбекистон ҳар томонлама жар ёкасига келиб колди, менинг назаримда. Нафақат сиёсий, балки ижтимоий ва айниқса экологик соҳаларда ўта ҳавфли вазият юзага келди-ки, энди бир неча авлод ва бир неча тузум алмашса ҳам бу муаммо ўз ечимини топмайдигандек ва ҳолонки, бу борада ҳамма иш турғун ҳолда турибди.
Сиёсий муаммоларни вақт ўтиши билан ҳал қилиш мумкин, олайлик, иқтисодий қийинчиликда кун кечираётган халқимизнинг аҳволини оқилона ва демократик тамойилларга асосланган режим ўзгартирса бўлар, бироқ экологик оғир вазиятни ўнглаш жуда узоқ муддат талаб этадиган холатдир. Амалдаги режим қулаши ортидан қудратга келадиган ҳар қандай янги ҳукумат бу муамоларни дарҳол еча олаймайди ёки умуман еча олмайди. Ўзбекистоннинг экологик оғир вазияти бугун дунё миқёсидаги долзарб муаммо ҳалатига келди.
Бутун марказий Осиёга, айниқса Ўзбекистоннинг ўз ички иқтисоди ва аҳоли яшаш тарзига таҳдид солаётган Орол денгизининг аянчли холати бар неча авлоднинг дил оғриғига айланди, десам ҳеч ҳам муболағаси йўқ.
Қорақолпоқистон Республикасидаги Мўйноқ шаҳри илгарилари балиқчилар шаҳри ҳисобланган. У ерда бир қанча консерва заводлари бўлиб, килка, сельд, икра… каби турфа балиқ махсулотлари қайта ишланиб, Совет Иттифоқининг турли нуқталарига экспорт қилинган. Аъло навли дудланган балиқлар Мўйноқ ва атроф районлар аҳолиси учун “сув текин”га сотилган.
Хозир эса Мўйноқда консерва заводлари деярли қолмаган. Мавжудлари ҳам жуда кам қуват билан ишламоқда. Балиқ махсулоти кескин тақчиллашган. Шу вилоят бозорларида ҳам аҳён-аҳёнда учрайдиган бу маҳсулотнинг кейинги нархи ассосий қуйи табақа кишиларининг чўнтаги кўтармайдиган даражада қимматлашди.
Орол денгизида табора теранлашган экалогик вазият таъсирида Мўйноқдаги маҳаллий аҳолининг аксарияти бошқа вилоятларга ва Қозоғистон Республикасига кўчиб кетишга мажбур бўлдилар. Чунки, бу ерларда балиқчилик тугул, деҳқончилик қилишнинг ҳам мутлоқо иложи қолмаган. Ерлар меёридан ортиқ даражада шўрлаб бўлган.
Яна мамлакатимизда бундан бошқа, турли ҳудудларнинг ўз муаммолари ҳам бор-ки, бу муаммолар баъзан Орол муаммосининг “соясида” қолиб кетаётгандек. Шу ўринда Сурхондарё вилоятининг Дейнов ва Сариосиё туманларига бир назар ташласак.
Бир вақтлар Дейнов анорлари бутун Осиёга донғи кетган. Қува анорларидан кам бўлмаган. Анорчилик соҳаси эса кўпчилик аҳолининг кун кўриш манбаи ва фахри ҳисобланган.
Бугунги кунга келиб Дейновда анор етиштиришнинг мутлақо иложи қолмади. Сариосиёда бундан-да аянчлирок аҳвол юз бермоқда. Хатто, полиз экинлари—қовун, тарвуз, ошқовоқ кабиларни етиштириш ҳам муаммо бўлиб қолди. Ўжар деҳқонлар бу экинларни эккишади. Лекин, тупроқ, оқин сув ва ҳаво нобоплашгани боис, баъзан экинлар мутлоқо униб чиқмайди. Униб чиққан ҳолатда ҳам, парвариш йили давомида нобуд бўлиб қолади.
Бу ерда дарахтлар гуллайди, бироқ меваси пишмасидан тўкилиб кетаверади. Нафақат мева, балки ёз ўртасидаёқ дарахтларнинг барглари ҳозон бўлиб қолади. Ўт-ўланлар заҳарли иқлимга мослашгандек, лекин, улар озуқа сифатида нобоп. Емиш, сув ва ҳаво чорвага ҳам катта талофатлар келтирмоқда.
Энг даҳшатлиси—Сурхандарё вилояти аҳолиси орасида экалогия қурбонлари сони табора ортмоқда. Бевақт ўлим, эркаклар касалмандлиги, аёллар пуштсизлиги ҳолати кўп учрамоқда. Бундан ташқари, ҳали мактаб ёшига етмаган гўдакларни кўзлари хиралашмоқда. Буйрак оғриши ва ошқозон яраси каби касалликларга гирифтор бўлганларнинг сони жуда кўп. Бу касалликларни эса амалдаги ҳукумат имкон қадар сир тутади. Статистика бузиб кўрсатилади. Лекин. Халқимизда “касални яширсанг, иситмаси ошкора қилади”-деган нақл бор.
Муаммоларга қўшни Тожикистон Республикаисдаги Мирзо Турсунзода номидаги Алюминий Заводи (ТАЗ)дан хавога кутарилаётган заҳарли газлар сабаб эканлиги ҳақда кўп бор бонг урилган. Лекин, бу фарёдлар дунёни ларзага солгани билан, маҳаллий тўраларнинг дардига айланмаса, қийин экан.
ТАЗ йилига 345 минг тонна алюминий металини қайта ишлайди. Заводнинг бу кўлами атроф-муҳитга заҳарли модда чиқариб туриш билан боғлиқ. Бунинг натижасида Ўзбекистон ҳудудига йилига 35-40 минг тонна заҳарли модда ёғилаётгани ҳисоблаб чиқилган.
“Юртбошимиз” ёки унинг атрофидаги қоринпарварларнинг эса парволари палак. Агар амалдаги режим “инқилоб” қозонган дастлабки йилларданоқ муаммога бир оз бурилиб, жиддий эътибор қаратганларида эди, вазият бу даражага етиб келмасди.
Яқинда узлуксиз давом этаётган геноцидлар муаллифи, Олий Бош Қўмондон И. А. Каримов Қорақолпоқистон ва Хоразм вилоятларига ташриф буюрди. Маҳаллий матбуот унинг “Жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлари” билан танишганлиги ҳақда тинмай жавради. “Юртбоши” кимларгадир, нима ҳақдадир ўзининг “доно”маслаҳатларини бериб, “ўзига ҳос ва ўзига мос” йўлдан кетаётган ўзбек моделини тарғиб қилиб қайтди, холос.
Сурхондарёликларникидан-да муаммоси кабир бўлган Қорақолпоқ ва Хоразм вилояти аҳолисига, у ўзининг бу муаммоларини ечишга қодирлигини кўрсатгани йўқ. “Юртбоши” бу ер фуқароларига ўзининг ҳали бардам-бақувват эканлигини, ҳали бери шу ерда униб-ўсган халқ фарзанди Муҳаммад Солиҳга ўз ўрнини топшириб қўймоқчи эмаслигини, ҳали халқ бошига бундан-да кўпроқ муаммолар ва азиятлар келтиришга яроқли эканлигини… одамларга уқтириб келгандек таъсурот қолдирди, бу ташриф.
Бир эътиқодли тақводорни ёки уломо даражасига етаётган муслимни, “диний экстремист”-деб айблаб қамайдиган, “терроризмни тугатиш”-борасида “оташин хамкор”лар бўлган Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари диктаторлари Сурхондарёликларга “терроризм” даҳл солмаётганини жуда яхши билишади. Улар яна билишади-ки, сурхандарёликларга бугун ТАЗдан кўра кўпроқ офат келтираётган нарсанинг ўзи йўқ.
Россиялик олигархлар назоратида бўлган ТАЗнинг эса келажакда ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш режалаштирилмоқда! Агар ТАЗ ишлаб чикариш кудратини оширадиган бўлса аҳвол хозиргидан уч ҳисса ёмонлашади ва йилига 120 минг тоннагача зарарли модда атмосферага чиқиши мумкинлиги кутилмоқда.
”Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ”-дейди ҳалқимиз. Ёмонлардан қолган асрий доғларни аритиш учун эса, халқ кунига фидоий фарзандлар ярайди. Мадомики, ҳукумат бу каби муаммолар билан қизиқмас экан, халқнинг бу каби муаммолари муҳолифатимиз зиммасига катта вазифалар юклайди.

Тўрабек Сано
“Бирдамлик” ҳаракати аъзоси(Manba: http://www.birdamlik.info)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: