Bugunning gaplari

Тўлқин Қораев бирлашишга чорламокдами ёки янги мухолифат тузишгами?

Ошикнинг бахти нимада деган бир саволни куйиб унга жавоб излаб курайлик. Жавоб эса тайин: унинг бахти маъшукасига етишида.  Ва мана шу бечора ошик шу максадда яшайди, интилади ва эртакларда эса у максадига етади. Биз хам мана шу ошик каби булишимиз лозим. Чунончи, максадимиз Узбекистонга озодлик олиб кириш булса, бу йулда бирдамликда боришимиз зарур ва шарт. Мамлакат Абдурахим Пулатовчилар, Мухаммад Солихчилар, ёки Жахонгир Маматов тарафдорларига эмас, чин маънодаги курашчиларга, холоскорларга мухтож. Бас, шундай экан, фиску фасодлар – бу кураш йули эмас.

Тўлқин Қораев, журналист.

Интернет сахифаларидаги бугунги маколалар билан танишар эканман,улар орасида бугунги мухолифат хакида дол туриб айтилган суз ва фикрни таникли журналист Тулкин Кораев чизгиларида курдим.Айникса унинг юкоридаги сузлари эътиборга молик.Тулкин Кораев уз маколасида бугунги мухолифат муаммоларини касбий махорат билан кунгилга ботмайдиган тарзда иншо этган.
Хакикатан хам бугун кайсидир харакат ёхуд партия,ёки унинг бирор-бир рахбари,деб эмас балки бухронлар аро колаётган мамлакат ичкарисидаги огир ва аянчли холдаги ватандошлар такдири борасида кайгуришимиз керак.
Ха, булиши мумкинлиги эхтимол килинаётган Президентлик сайловларига гоят оз вакт колмокда. Лекин бизнинг мухолифат лидерлари хали-хануз бир тухтамга келолмаяптилар.Аксинча майда-чуйда шахсий манфаатлар устун келаётгандай гуё,хар бир мухолифат лидерлари атрофидагилар хам улар изидан бориб, бир-биримизни хакорат килиш,бир-биримизга дагдага килишдан нарига утолмаяпмиз.Шу жихатдан караганда Тулкин Кораев маколаси уйга толдиради.Уйлаш учун эса вакт жуда хам кам.
Лекин,Тулкин Кораев маколасида хам айрим масалага ойдинлик киритилиши керак булган уринлар бор.У янгича кураш йули,деганда кандай йулни назарда тутяпти? Мухолифат партия ва харакатлари бирлашиб,сен у, ё сен бу деган иддаоларни йигиштириб,Каримов режимига карши мавжуд мухолиф партия ва харакатларнинг янги кураш йулиними ёки янги мухолиф партия тузишними? Бир караганда Тулкин Кораев гуё узи бироз ёнбосаётгандай туюлган “Эрк” партиясига хам хайрихох эмасдай туюлади.
Нима булганда хам таникли журналист калаванинг учини чикаргандай. Унинг охирини эса менимча хамкасбимиз келгуси маколасида топиб беради,деган умиддамиз.

Ризо ОБИД. (manba:www.rizobek.ucoz.ru).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: