Nasr

Алайсин-малайсин хакида учинчи эртак

Уша Алайсин-малайсин халиям бир бор экан, бир йук экан. Эй, нимасини айтасиз, Алайсин пошшо булибди. Алайсинзодаларнинг кувониб-шодланишларни курсангиз эди.Териларига сигмай бир канчаси шишгандан-шишиб ёрилиб хам кетишибди. Курганлар ёка ушлармиз:”ё,тавба,бунака тахтга касаллар хали одамзот тарихида хеч учрамаганди”.
Алайсин малайзодалари-ю, куф-суфчисини хам ёнига олиб,кирк кеча-ю кирк кундуз базми-жамшид утказиш тугрисида фармон чикарибди. Улар бу уткинчи дунёда уч кун булса хам кайфу сафо килиб колайлик, Алайсин отамиз даври келибди,дея узлари асли зотларини хам унутишибди. Эркагу аёлининг фарки колмабди. Кайси бири кимга махраму ,кайси бири кайси бирига номахрамлигини хам унутишибди. Хуллас улардан ор-номус, уят, андиша деган хислатлар доду фарёд килиб тогу тошларга, чулу биёбонларга кочиб кетибди.
Алайсин шу бир фармонни эълон килибди-ю, пошшолигидаги тахтдан узга хеч нарсани курмайдигган кузи очик курга айланибди. Унинг малайзодалари эса, “хай олагуз гал бари”, дея уйинга тушишдан бушамас экан.
Алайсин бироз узига келиб атрофга карабди. Караса малайзодалари бири товонини ялаган, бири кизини, бошка бири синглисини, куф-суфчиси эса хатто хотинини чуриликка инъом этиб турганмиш. Хатто биттаси мусалласдан кайфи тарок, нусхасидан на эркак,на аёллигини ажратиб булмайдиган куф-суфчиси мадхиялар айтар, хадеб куксига муштлаб,”Алайсин отажон, сиз менинг калбимнинг турига яширинган жавхаримсиз, гавхаримсиз, дуру марваридимсиз, дея гох кулиб,г ох йигларкан. Бу холни курган Алайсиннинг куф-суфчисига мехри ошиб, кетига бир тепган экан, куф-суфчиси нима деркан, денг:”яна бир тепиб куйинг уша жойим кичишиб турганди деркан”. Алайсинга бу уйин гоят ёкиб кетганидан куф-суфчисини шунаканги жазава билан тепа кетибдики, хатто бу машгулотидан жон терга тушиб, бундок карасаки, у тахт деб утирган тепалик, аслида молнинг тезак уюми экан. Алайсин шу чок:”э,вох бу на кургулик”, дея хушидан кетибди.
Азизлар Алайсин-малайсинлар хушига келсин, ана ундан кейин эртагимнинг давомини айтиб берарман. Хозирча омон булинг.

Эртакни окка кучирувчи Ризо ОБИД.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: