She’r-dil izhori

Қани
Қани Ўзбекларларнинг Саxаровлари,
Юракда ўти бор ўғлони йўқми?
Қани Манделласи, Неру, Тагори,
Ҳалқим дегувчи бир жaвлони йўқми?

Xонга бош эгмаган Буxорий қани,
Чингизни қаҳшатган Жaлоли йўқми.
Миллaтим дегyвчи бир ори қани,
Чўлдан келар Широқ шамоли йўқми.

Эркинлик излаган Чўлпони қани,
Қoдиpий, Бehбyдлар чиқмасми энди.
Ҳалқига бўлолган қалқони қани,
Ёлғoнлap қалъaсин йиқмасми энди.

Тургил эй қадимий Туроним барча,
Бутун элим юргил эркинлик томон.
Қyллик зaнжирин yз, зyлмни-парча,
Ҳалқим сен ўзингсан мангу қаҳрамон.

Бўлинг хушёр
Бу қандай қаро юртдир бўғилар тўғри сўзлар,
Бу қандай жафо юртдир барча миллати бўзлар.

Оқиллар сақов бўлар, кўр бўлар, мохов бўлар,
Бу қандай бало юртдир нуқул бир шохи сўзлар.

Золими ялло айлар, зорларнинг ўтмас куни,
Бу қандай хато юртдир хурларин қузғун кўзлар.

Қорда тезак терарлар газин ўрисга бериб,
Бу қандай сазо юртдир танчаси қишда музлар.

Пахтазорда эрта кеч дехқон ишлар текинга,
Бу қандай расво юртдир хаққинг бермас даюслар.

Тушса гар хатга номинг хақиқат айлаб талаб,
Бу қандай жазо юртдир зиндонда яранг тузлар.

Бор тилло бойликлари бўлди шохига туя,
Бу қандай адо юртдир четда халқи нон излар.

Эй Турон қолмади сўз юртимnи тарифлашга,
Қуллик мубтало юртдир бош эгик қонар тизлар.

Золим юртбоши сайлаб дўстлар куймайлик харгиз,
Сайловда ёшу-қари бўлинг хушёр азизлар

Бу хаёт
Бу хаёт кўп азиз эрур кетиш оғир,
Вақти келиб кетишликда бўлингиз мард.
Бахтли кунлар кўриб сағир қолиб охир,
Шукроналар айтаваринг кўрганда дард.

Қилмишимиз ёзилмишдир хар бир онда,
Хаёлга хам келганига ўзинг гувох.
Гунох савоб йўллари тенг икки ёнда,
Яхшиликлар айлаверинг қилиб дуо.

Бу дунёда бу дунёга бўлманг нокас,
Оллох деган кўнгли эрур олам қадар.
Улуғлардек сокинликни қилинг хавас,
Сокин осмон уммонидан олинг самар.

Бу хаётнинг денгизида кўриб сохил,
Ла илаха иллалах денг келса вақти.
Пок иймонла мағфиратга бўлсак дохил,
Жаннатига етказишлик бўлган ахди.

Илму олам хам ибодат насиб этсин,
Тупроқдан то тупроққача бўлган йўлда.
Турон гумон шайтон каби ўйдан кетсин,
Манзилларинг икки қулоч ўнгу сўлда.
Ахмад Турон.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: