Diktatura manzaralari

ЎЗБЕК ҲУКУМАТИ ҲЕЧ КИМНИ ЎЛДИРМАДИ, АММО…
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори мамлакатда сўнгги икки йилда ўлим жазоси қўлланилмаганини иддао қилмоқда
Ўзбекистон Президентининг “Ўлим жазосини бекор қилиш” ҳақидаги Фармони гарчанд 2008 йилдан кучга кириши эътироф этилган эса-да, дейди адвокат И. Снигина, халқаро ҳамжамият томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Емнести Интернешнл, Хюман Райтс Вотс сингари халқаро ташкилотлар мазкур Фармон кучга кириши олдидан мораторий эълон қилиниши лозимлигини такрорлашди. Бироқ, дейди Тошкент шаҳар прорурорлиги вакили Б. Жамолов, Ўзбекистон ҳукумати мазкур Фармон кучга киришидан илгари мораторий эълон қилмади, аксинча, уни амалда исботлади. Яъни, маҳбуслар учун сўнгги икки йилда ўлим жазосини қўлламади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси эълон қилган мазкур хилдаги маълумот гарчанд жамоатчилик, халқаро кузатувчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинган эса-да, Ўзбекистондек тоталитар жамиятларда мазкур ҳолатни моҳиятан мувафаққият ўлароқ эътироф этиш мушкул. Негаки, ҳукумат ўлим жазосини қўлламагани, инсонпарварлик тамойилларига аосолангани билан жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлар, жазо камераларидаги ғайриинсоний ҳаёт тарзи давом этмоқда. Аслида, ўлим жазосини бекор қилиш ҳамда уни умрбод ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси билан алмаштирилишидан кўзланган мақсад замирида халқаро келишувларга асосан инсон ҳуқуқлар соҳасида муайян мақсадлар кўзланилади. Яъни, қийноқларнинг ҳарқандай кўринишига барҳам бериш, инсон ҳурлигини моҳиятан амалда эътироф этиш. Аммо Ўзбекистоннинг маҳбсуларга нисбатан ғайриинсоний муносабатлари сақланиб қолаётган бир пайтдаги ўлим жазосига нисбатан муносабати шунчаки бир популистик фармон ўлароқ аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячи нодавлат жамиятлари, “Ўлим жазосига қарши кураш” ташкилотлари Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълумотига шубҳа қилмайди, аммо унинг моҳиятан режим манфаатларига хизмат қилишини эътироф этади. Яъни, бундай маълумот эълон қилинишидан кўзланган ягона мақсад халқаро ҳамжамият наздида яккаланиб қолаётган Каримов режимининг инсонпарварлик хислатини жамоатчиликка билдириб қўйишдир. Бироқ бу йўл билан мақсадга эришиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон ҳибсхоналарида сақланаётган минглаб бегуноҳ инсонлар, виждон асирлари юқоридаги Фармон моҳиятига кўра озод қилиниши керак. Боиси, ўлим жазосини қўлламаслик феълан жамияти ривожланган, инсон ҳуқуқлари даражаси энг юқори жамиятларгагина хос бир фазилатдир.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси эълон қилган мазкур маълумот Европа Иттифоқининг мамлакатга нисбатан жорий этган санкциялари тақдири ҳал бўлаётган кунларга тўғри келиши табиий ҳолатдир. Чунки, дейди жамият фаоллари, бу нарса шуцбҳасиз Европа Иттифоқи мулозимлари шуурида Ўзбекистон жамяити ҳарқалай инсонпарвар йўлга тушибди, деган хулоса пайдо бўлишига хизмат қилади. Аммо ЕИ мулозимлари бу ҳодисани олқиш билан қарши оларкан, масалага чуқурроқ ёндашиб, санкциялар тақдири борасида объектив хулосага келдилар. Яъни, жазо чоралари ўз кучида қолдирилди. Акс ҳолда, Каримов шуурида ҳақиқатан ҳам менинг сиёсатим тўғри экан, деган кўникма ҳосил бўлар ва бу кўникма Андижон қатли оми хусусида ўзгача фикрловчи ҳуқуқ фаоллари, жамоатчилик қвакиллари учун қимматга тушарди.
Бош прокуратура маъмумотида, Ўзбекистоннинг қонун ҳужжжатларида, яъни Жиноят Кодексида қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятлари учун муқаддам ўлим жазоси белгилангани, бироқ унинг узоқ муддатли ёки умрбод қамоқ жазолари билан алмаштирилгани эътироф этилади. Аммо мазкур ҳолат яна бир муаммони кун тартибига қўймоқдаки, Ўзбекистон илгари бундай амалиётни босиб ўтмагани боис умрбод қамоқни амалга оширувчи ҳибсхоналар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси Ўзбекистон қамоқхоналарида сил (туберклёз) сингари юқумли касалликларнинг оммавий равишда тарқалгани, маҳбусларнинг санитария-гигиена нормаларига зид равишда сақланаётганига доир маълумотларни рад этиб келади. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича халқаро кузатувлар, мониторинглар ўтказишга рухсат бермайди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари эса Ўзбекистон ҳукуматининг ўлим жазосига нисбатан муносабатини олқишлаш баробарида мазкур ҳолатларга ҳам эътибор бериш лозимлигини такрорлаб келади. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовеннинг Ўзбекистондаги аҳволга доир маърузасида ҳам маҳбсуларга муносабат масаласи асосий муаммо этиб қўйилади. Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати санкциялар ҳуқуқини судларга ўтказиш, ўлим жазосини бекор қилиш сингари популистик аҳамият касб этувчи қарорлар қабул қилишидан мақсад ўзининг ғайриинсоний муносабатлар, ҳатто геноцидга асосланган бошқарув усулини омма назаридан қочиришга уринишдир.

“Бироқ, Ўзбекистон ҳукуматининг икки йил мобайнида ўлим жазосинин қўллмагани, эълон қилинмаган мораторийни амалда бажарганининг ўзи инқилобий ҳодисадир. Шуни тушуниш керакки, бундай қилмаганида ҳам Каримовни ҳеч ким айбламас эди” — таъкидлайди адвокат Снигина.

NBCA матриали асосида.(erkinminbar)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: