Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Ҳужжатли китоб

10.”ШАЙТОНБАЧЧАЛАР”

Каримовнинг эл олдида ва эл ортида такрорлайдиган иккита сўзи жуда ҳам “машҳур”. Эл олдида у “айтайлик” калимасини кўп ишлатса, эл ортида эса “шайтонбачча” деган сўзни кўп такрорлайди.

Бир куни менинг бир саволимдан унинг хуноби ошиб, оламни бузаётган эди, ўша ерда бўлган Мурод Муҳаммад Дўст унга бир даста хатларни узатиб׃

-Мана бу генераллардан келган эди,-деди.

Шунда Каримов бир сония ҳам ўйламасдан “Буни фалон жойингга тиқиб қўй” деди. У ёзувчи одамни таҳқирлади. Яна бизнинг ёнимизда.

Ислом Каримов атрофидаги одамларни қандай сўкиши, ҳақоратлаши ҳақида китобларимда кўп ёзганман. У жуда ёмон сўкинар эди. Бунинг сабаблари ҳақида ўйлар эканман, бир пайтлар ўқиганим бир олимнинг кузатишлари ёдимга тушади.

У дунё аҳолисининг 30 фоизи руҳий касаллик билан хасталанган, деб ёзганди. Бу эса оддий асабийликдан бошлаб, шезофрения, параноя, паранойик склероз ва бошқа кўринишларда бўларкан. Касаллик белгилари жуда кўп. Олимнинг тадқиқотларига разм солиб чиққач, сўкинадиган одамларда, жумладан Каримовда юқорида номи зикр этилган касалликларнинг белгиларини кўриш мумкин. Олимга кўра, болалигида ва ёки ундан кейин зўрланган, таҳқирланган киши бир умр руҳий босим остида қолади. У гапирганда ва ёки ёзганда ана шу ўтмишининг таъсири остида бўлади ва ўзи билмаган ҳолатда бошқаларни сўка бошлайди.

Олимнинг ҳақлиги шундаки, ҳаётда бундай мисолларга жуда кўп дуч келганмиз. Айниқса Интернетнинг изоҳлар ёзиладиган жойи бундайларнинг ҳузур қилиб, яйрайдиган майдонига айланди. Бу жуда ҳам ёмон. Чунки изоҳлар –майда-чуйда нарсалардир. Майда чуйда ёзган одам майдалашиб кетаверади ва бора-бора майда-чуйданинг нашаванига айланади.

Бу масалаларни тадқиқ қилганлар шуни ёзадиларки, жинсий жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолган, ёки бу масалада бир мауммоси бор одам, доим бошқаларни “ундай қилиб қуяман, бундай қилиб юбораман” деб сўкар экан. У ўз нуқсини бошқалар сезиб қолса, кейин нима қиламан ва эшитишган бўлишса қандай бош кўтариб юраман, каби андишалар билан исмини яшириб, лақаблар ёки бошқаларнинг исми билан ёзаркан.

Умри порахўрлик билан ўтган одам эса доим ҳалоллик ҳақида гапиришга ва бошқаларни порахўрликда айблашга интилгани каби бир ҳолдир бу. Бундай одамлар ҳатто худди олди-бердининг устида тургандек, фалончи фалон йилда фалон жойда фалон одамдан пора олган, эди деб ёзадилар ёки айтадилар. Улар кимдир ишониб, кимдир ишонмаслигини диққатга олмайдилар. Улар ўзларининг тор манфаатлари учун бутун дунёни портлатиб юборишга тайёр турадилар. Бир кун айбларининг устидаги парда олинса, бундай одамлар фақат мен эмас, бошқалар ҳам шу ишни қилган, деган фикр билан ўзларини алдар эканлар.

Масалан, Аллоҳга ишонишини пеш қилаверганлар ҳам аслида ишонмайдиган одамлар бўлиб чиқади. Улар соқол қўйишлари, намоз ўқишлари мумкин, лекин ҳадеб Аллоҳ номини ишлатишлари бир нарсани яширишларини сездириб туради. Кузатинг, дин ҳақида, Аллоҳ ҳақида энг кўп гапирадиган Каримов. Лекин ичкарида Аллоҳни ҳам сўкиб юборса керак.

Унинг икки юзи бор эди. Ичкарида сўкиниб гаплашса ташқарида, эл олдида мулойим бўлиб қоларди. Лекин унинг сўкинишларини ўзига мақташдими, ҳар ҳолда нима бўлди билмайман, у ташқарида ҳам сўкинадиган бўлди. Беномусликни ҳатто журналистлар ҳузурига ҳам олиб чиқди. Унинг Кремлнинг остонасига бош қўяр экан “Бизга ким думини кўтарса..” деб бошланадиган гапини ҳамма эшитганди ва ҳоказо.

Салай Мадаминов ва унинг атрофидаги яқинлари ҳам сўкиниш касалига йўлиққанлар. Бугунгача улар бу ишни лақабларини ишга солиб ёки номсиз ҳолда бажаришар эди. Қайси бир барака топгур ўзи билмаган ҳолда Мадаминовни очиқ ёзишга бошлабди. Унинг битта мақоласи 17 йиллик ниқобини йиртди-қўйди.

Илму толиб йигитлардан бири-Бобур Холиқназаров Салай Мадаминовнинг Муҳаммад Солиҳ лақаби билан ёзган “Номус” деган мақоласини ўқиб, унга саволлар ёзар экан, унинг ҳаёсиз, беномуслигини далил билан исботлаган. Қаранг, битта кичкина мақолада инсонни таҳқирловчи қанча ҳақорат бор׃

“Салай Мадаминов׃

-худди ўлаксахўр қузғунлар каби…

-шайтонлаган аёл каби ҳушдан кетадилар…

-фирибгар…

-махлуқ…

-бир суяк ташлаганди…

-номуссиз нусха…

-нусха бу…

-пойига тиз чўкиб, этагини ялаб…

-Унинг ЭРК партияси пинжига кириб…

-партиянинг пулларини ўғирлагани..

-машинасини сотиб егани…

-унинг бу тубанликларини билганимиз …

-эсиз инсонлик…

-Бу бахтиқора кимслар…

-бу бебахт кимсаларнинг …

-фитна усталари …

-лаънати грантлар!…

-пасткашлар!….

-Золимнинг хизматидаги шайтонбаччалар….

-фитна ва туҳмат ботқоғи….

-махлуқларга…

САВОЛ׃ Булар “Исёнкор”нинг изоҳлар бўлимидан олинган эмас, сизнинг “Номус”ингиздан баъзи парчалар, жаноб Муҳаммад Солиҳ! Олдин МС ҳеч иш қилмай изоҳлар бўлимига бошқа номларда, бировларнинг номини қўйиб ифлос гаплар ёзиб ўтиради, дейишса 60 ёшга кирган бу одам у дунёсини ўйлайди, бундай қилмаса керак деб ўйлардим. Лекин юқоридаги гаплар бугунга қадар ёзилган изоҳларда ишлатиб келинглар беномус сўзлар-ку?! Шунинг учун мақолангизга “Беномус” деб сарлавҳа қўйсангиз яхшироқ бўлармиди?”(Беномис. Муҳаммад Солиҳга тўққизтда савол).

Э, яшанг Бобуржон, “Сиам” эгизакларининг яна бир ўхшашлигини бу сафар мен эмас, сиз кашф қилдингиз.

2 Responses

  1. Wow! Zo’r analiz qilinibdi. Uning bu tomonini ham bilib qo’yaylik!

  2. Tog’ri yozilgan, lekin Po’latov haqida ham shunday salbiy fikrlar bildirilgan maqolalar yozishlaring kerak, chunku bu Solih bilan Po’latov muholifat ichidagi yulib tashlanishi zarur bo’lgan keraksiz illatlardir

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: