Bosh muharrir pochtasidan

Ассалому алайкум, Жаҳонгир ака!

Маълумингизки, кейинги пайтларда хорижда қочиб юрган ва ўзини (норасмий) фирқалар ЛИДЕРлари ҳисобловчи бир қанча кимсалар ҳамда уларнинг ҳамфикрлари томонидан (ўзлари очиб олган!) интернет саҳифаларида асосан туҳмат ва ҳақоратдан иборат мақолалар чоп этиш сезиларли кўпайган.

Мен бир оддий қаламкаш ва Ўзбекистоннинг оддий фуқароси сифатида Хорижий сайтларда эълон қилинаётган бу хилдаги мақолаларга имконим қадар ўз холис муносабатимни билдириб келаяпман. Ва ишонч билан айтаманки, менинг УЛАРга қарши, аммо холис фикрдаги мақолаларим кейинги пайтларда хориждаги оддий Ватандошларимизга ҳам маъқул келиб бормоқда.

Ҳозиргача мен томонимдан тайёрланиб, эълон қилинган мақолалар сони йигирматага яқинлашиб қолди. Шулардан айримларини алоҳида бўлим шаклида тайёрладим.

Бу борада Сизга мурожаат қилаётганимнинг сабаби шундаки, менинг хорижий сайтларда берилиб, қизиқиш билан ўқилаётган ва ўзини МУХОЛИФАТ ЛИДЕРлари санаб юрганларга холис фикрдаги мақолаларим айни чоғда хориждаги Ватандошларимиз учун ҳам аҳамиятли эканлигига шубҳам йўқ!

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, бу мавзудаги мақолаларимни “МУХОЛИФАТГА МУХОЛИФ МУЛОҲАЗАЛАР” деган ном билан ягона тўплам шаклига келтирдим. Ушбу мактубимга мазкур тўплам шаклидаги мақолаларимни илова қилаяпман Мақолалар матни билан танишиб чиқишингизни, агар маъқул топсангиз, китоб шаклида чоп этиш ёхуд электрон туркум кўринишида мувофиқ кутубхона каталогига киритилиши масаласида беғараз кўмак беришингизни сўрайман.

Шунингдек, Ўзбек матбуотида чоп қилинган ва чоп этилмай қолган мақолаларимни ҳозирда китоб шаклига келтирганман. У қадар муаммо бўлмаган сабабларга кўра нашр эттириш тўхтаб турибди. “ЭГРИ ҚОЗИҚҚА ТЎҒРИ ТЎҚМОҚ” деб номлаганим бу китобни ҳам Сизга жўнатиш маъқул кўринди. Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан хориждаги Ватандошларим буни ҳам мувофиқ кутубхона каталогидан ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Тан оламан, менинг мақолаларим айтарли мукаммал эмас. Сабаби: ўзим журналист сифатида тўлиқ малакага эгамасман. 2. Ўзбекистон шароитида мен танлаган мавзуда мукаммал мақола ёзиш ва чоп этишнинг имкони жуда чекланган.

Сизга камоли ҳурмат ила Дилмурод САЙЙИД, 25.05.2007 й.

ХХХ

Жаҳонгир МУҲАММАДНИНГ жавоби׃

Дилмурод Саййид деган ном бугун ташқарида ҳам, ичкарида ҳам ҳаммага маълум. У ўзининг дилида бор гапини очиқ айтиши билан эл назарига тушган ижодкордир. Биз уни бизни мақтаганда ҳурмат қилиб, танқид қилганда эса беҳурмат қилсак, бугунги режимдан фарқимиз қолмайди. Афсуски баъзилар шундай йўлни танламоқдалар. Дилмурод Саййиднинг ўзларига ёқадиган гапларини иҳтибос қилиб олишга уялмайдилар, аммо уларни танқид қилганда уни ҳатто МХХчи дейиш даражасига ҳам етмоқдалар. Агар МХХдагиларнинг ҳар бири Дилмурод Саййид бўла олганда эди, Ватанни унинг қадар сева олганда эди бугун Ўзбекистон “Йўқ ҳақидаги бадиҳа”га айланмасди, балки жаннатмакон ўлка бўларди.

Биз ватани учун жони ёнган бу ижодкорнинг асарларини бажону дил қабул қиламиз. Умид қиламанки, Демократик Ўзбекистон Конгресси бошқарув ҳайъати мени қўллайди ва ўзбекнинг бу адиби ёзган китобларни ДЎК кутубхонасига киритиб, нашр этамиз.

Айни пайтда Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтида унинг асарлари учун махсус бўлим очилади ва ўқувчилар унинг қаламига мансуб барча ёзувларни шу жойдан топиш имконига эга бўладилар. “Туронзамин” рўзномаси эса барча ватансеварларга бўлгани каби, унга ҳам доим минбардир!

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: