Sarson-sargardon

ЗАМОНАВИЙ АСИРАЛАР КИСМАТИ

Мирзоулуг Темиров, «Туронзамин» учун махсус, Олма-отадан.

Узбекистондаги Каримов режими томонидан юзага келтирилган ута хавфли ижтимоий-сиёсий вазият туфайли, мамлакат ахолиси бошка юртларга тирикчилик важи билан омавий равишда чикиб кетаётганлигини бугун яшириб булмайди.

Козогистон матбуотнинг айтишича, бугун бу мамлакатда бир миллиондан ортик узбекистонлик ноконуний мигрант бор.

Козок-узбек чегарасини рост ва ёлгон важлар билан кесиб утаётганлар ичида ёш-ёш узбек кизларининг борлиги жуда ташвишланарли.

«Черняевка»даги чегара постини тонг сахардан кечгача камал килаётган узбеклар, республиканинг деярли хамма вилоятларидан келишган. Энг керакли нарсаларини бир тугунча ёки силлик пакетга жойлаб, «Кайдасан Козогистон» деб йулга чиккан фукароларнинг ярмидан купи ёш йигит ва кизлар.

Улар узларининг бор йукларини чегара постида турган солдат ва бошка формали хизматчиларга топширишга тайёр. Узбекистондан чикиб кетиш хам улар учун анча кимматга тушади.

Эндигина чегарадан утган Самаркандлик 22 ёшли Нодир ва 20 ёшли Дилбарни сухбатга тортамиз.

«Олийгохдаги укишимни ташладим. У ердаги домлаларга сенинг билминг керакмас, уларга пул ташлаб турсанг булди. Мен яхши укирдим, бирок, барибир пул талаб килиб туриб олишарди. Охири бир домлага аччик устида кул кутардим. Укишдан хайдашди. Бизда яшаш кийин, иш йук, каерга бошингни тиксанг, пул сурашади. Ота онам кийналиб кетишди. Яна учта укам бор. Уларни укитиш ва одам килиш керак. Козогистонда икки нафар уртогим ишлашади, шуларни олдига кетаяпман. Бирор йил ишлаб, пул йигиб уйга кайтаман» – дейди Нодир.

Дилбарнинг айтишича, уни бир дугонаси олиб кетаяпти.

«У дугонам 2 йилдан буён Олма-отададаги бир ресторанда ишлайди. У ерда узбеклар куп экан. Якинда келиб, менга хам иш топганини айтди. Бир оз ишлайман ва пул йигиб онамга ва укаларимга кийим-бош, тирикчилик учун керак бошка нарсаларни оламан. Отам Россияга иш кидириб кетган, акам хам утган йили чикиб кетганди. Хозиргача каерда нима иш килаётганидан дарак йук» – деди Дилбар.

Коракалпогистонлик Зулфия хам хозиргина чегарадан утишга мувафак булди. 25-27 ёшли бу киз хам шу ердаги дугонасининг таклифи билан келган.

Уни айтишича, дугонаси 2 йилдан буён Козогистонда ишлайди ва тез-тез Узбекистонга келиб, 5-6 нафар киз жувонларни ишлатгани олиб кетади.

– Дугонангиз тадбиркорми? – дейман Зулфияга.

– Йук, – дейди Зулфия, – у Астана деган шахарда ресторанда шеф повар булиб ишлайди.

Дилбар ва Зулфияга караб, хаёлга толаман. Козогистоннинг йирик шахарларидаги ресторан ва кафеларда хизмат килаётган нав-нихол узбек кизлари ва уларнинг аччик кисмати хикоя килинган полиция хроникалари куз олдимга келади.

18 ёшли Диляра ва 15 ёшли Гулбахорни хам «ресторанда иш бор» деб, икки нафар Узбекистонлик аёл, уларни Козогистоннинг Октуба шахрига олиб келишади.

Бу ерда аёллар ёш кизларни 200 АКШ долларига Коблан исмли йигитга сотиб юборишади.

Кизлар 3 ойгача шахардаги «Атагер» хаммомидан чикарилмайди. Уларга хар соатда янги мижозлар куйилади.

Ва нихоят, Диляра, уз мижозини ухлатиб куйиб, кочишга мувафак булади. У кечаси билан юриб вокзалга етиб келади. Диляранинг арзига кулок тутган вагон кузатувчиси, унинг бахтига собик полициячи булиб чикади ва у дархол вокеа хакида уюшган жиноятчиликка карши кураш булимидаги танишига хабар беради.

Матбуотда берилган хабарга кура, «Атагер» хаммомидаги махсус текширув чогида 20 нафар узбекистонлик фукаро топилган. Уларнинг 14 нафари 15-35 ёшли киз-жувонлар, 6 нафари эса 18-25 ёшли йигитлар булган.

Мана улардан бирининг аризасидан кучирма:

«Бизларни бегона эркаклар билан ётишга мажбур килишарди. Агар кунмасак, каттик калтакланардик. Улар бизни тириклай кумиб юбориш билан куркитишарди. Хаттоки йигитларни хам фохишалик килишга мажбурлашарди. Биз Армангулнинг (хаммом хужайини) куллари эдик. Мижоз бир соат хизмат учун 3 минг танга (25-30 минг сум)туларди ва бу пулларни биз курмасдик. Мен ва синглим Гулбахорга ёш булганимиз учун бир кунда 15-20 нафар мижоз куйишарди. Мен Амангулдан куркаман, у бизни улдириб юбориши мумкин, унинг танишлари куп»

Тошкентлик Ойгул ва Санобар хам, узларининг Матлуба исмли танишларининг «Супермаркентда иш бор сизларга, 400 доллардан маош тулашади» деган гапларига учиб, у билан биргаликда Козогистоннинг Актов шахрига келишади.

Ёш кизлар учун кушмачилардан 400 доллар олган Матлуба гойиб булади. Кандай ишга рупара килинаётганини сезган кизлар каттик каршилик килишади. Унга жавобан янги хужайинлари томонидан бир хафта калтакланишади.

Такдирга тан берган кизларни икки ой давомида тинмай «ишлатишади».

Полиция утказган махсус операция туфайли озод булган Узбекистонлик асиралар хозир юртга кайтишга тайёргарлик куришаяпти.

Узбекистонлик асир ва асираларнинг аччик кисмати хакида хикоя килувчи бундай вокеалар Козозистонда деярли хар куни содир булади. Кизик, Узбекистон Хотин кизлар кумитаси раиси Светлана Ортикова бошка юртларда хор булаётган узбекистонлик жинсдошлари хакида билармикин? Узбекистоннинг яна бир «ута фаол» аёли Сайёра Рашидовачи?

Улар билишади. Узларича, бу балони олдини олиш учун турли-туман тадбирлар утказишади. Яъни, бир гурух хокимиятга якин булган махала фаолларини йигишади ва 2 соат ваъзхонлик килишади. Шу билан уз вазифаларини бажарган хисоблашади ва бу хакда беш-олти сахифали хисоботлар тузишиб, керакли жойларга жунатишади, тамом вассалом.

Бу билан Узбекистондан чикиб кетаётганлар орасида ёш кизлар сони камайиб колгани йук. Аксинча, улар тоборо купайиб бораяпти. Узбек аёллари ватанларидаги хорликдан кочиб, бошка юртларда ундан баттар аччик кисматга эга булишаяпти.

Узбекистон Оксаройи эгаси Ислом Каримов эса факат 2 нафар аёл хакида тинмай кайгургани кайгурган. Улар учун республикада хамма шароитларни яратиб куйган, – фондлар, компаниялар, ОАВ, анна шу аёлларнинг хизматида. Хаттоки Узбекистон олтини хам сунгги мисколигача уларнинг хамёнига куйилаяпти. Каримов уларни шундай яхши курадики, хаттоки уз урнини улардан бирига бушатиб беришга тайёр.

Эхтимол, шундан кейин бошка юртларда хор булаётган узбек аёлларинг сони камаяр? Сиз нима дейсиз?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: