Mamlakat ichidan

ДЕМОКРАТИК КУЧЛАРНИ ФАОЛЛИККА ЧАҚИРАМИЗ!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мамлакатдаги навбатдаги президентлик сайловлари ўтказилишига доир сўров билан шу йилнинг 6 январида мурожаат этган эди. Конституциявий суд судьяси У. Бозоров имзоси билан келган жавоб хатида шундай дейилади:

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси В. Иноятовага

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судида Сизнинг 2007 йил 6 январда юборган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги 350-II—сонли Конституциявий қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республиикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг Конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учуинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилган “Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови муддатлари тўғрисида”ги 357-II-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови — 2007 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси У. Бозоров” (қуйида ушбу хатнинг нусхаси билан ташишиш мумкин).

Демак, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунни 8-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади”. Хулоса килиш мумкинки, Президентлик сайлови кампанияси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2007 йил 23 сентябрда эълон қилинади. Бироқ президентлик сайловидек муҳим сиёсий тадбир олдида Ўзбекистон ҳукуматининг мум тишлаши, сиёсий партиялар фаолиятида жонланиш сезилмаётгани сайловларнинг демократик принциплар асосида адолатли ўтказилмаслигига ишорадек.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти барча демократик кучлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партияларни сайлов арафасида сиёсий, ижтимоий фаолликка чақиради. Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан фуқароларнинг сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлари камситилмаслиги, қонунбузилишининг ҳар қандай кўринишларига барҳам беришга даъват этади. Шунингдек халқаро ташклотлар, демократик институтлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарини жамоатчилик назорати ўрнатиш, фаол кузатувчанликка ундайди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: