Nuqtai nazar

ЮСУФ РАСУЛ,
“ТУРОНЗАМИН” учун׃
Келажак ҳақида ўйлар

Келажакни башорат қилишни хуш кўрадиган одамлардан бири “Бирлик” фаоли Ҳайибой Қўзиев билан бугун анча гурунглашдим. Ҳайитбой ака Ўзбекистон келажаги ва Каримовдан кейин ҳукумат тепасига қандай кучлар келиши ҳақида жуда қизиқарли сўзларни айтди. Мен у кишидан шу фикрларини “Исёнкор”га бир реклама қилай десам унамадилар. Ҳайитбой ака ўз суҳбатини ДемКонгресс сайтида чиқаришга бажонидил рози бўлдилар. Начора, муҳожиротда танишганим бу одамни ўзига яраша характери, бошқаларга ўхшамайдиган фикрлари бор. Энг муҳими фикр ва уни ифода этиш. Бу фикрларни қайси минбарда янграши бошқа масаладир.

Мана суҳбатлашаяпмиз. Ҳайитбой ака салмоқланиб сўз айтади, сўзларки келажак ҳақида. Келажакнинг қоронғу йўллари суҳбатдошим фикрлари билан гўёки ёруғлашиб бораётгандек. Ҳайитбой ака ўзбеклар ва уларни келажакда улуғ миллатга айланишлари ҳақида гапиради.

“Мана кўрасиз яқин йигирма йил ичида ўзбеклар қудратли давлатга асос солади. Улар Марказий Осиёни ўзаро бирлаштиради. Ҳатто Афғонистон, Кавказ ва Россия ҳам ўзбеклар ихтиёрида бўлади” дейди Ҳайитбой ака.

Ё фалак! Бу башоратларни ҳақиқатга айланишига ишонгим келади. Суҳбатдошим узоқ тарихдан, турк ҳақонликлари давридан, Билга ҳақон, Атилла давридан сўз очади. Ундан сўнг Темур даври, Салжуқийлар, хоразмийлар даври келади. “Умуман туркий халқлар тарихда ўн олти марта буюк империя тузганлар. Ўн еттинчи империя яқин 50 ёки 60 йил ичида тузилади, мана кўрасиз!” дейди ишонч билан суҳбатдошим.

Бу сўзларни тинглар эканман халқ ичида машҳур бўлган “Афсоналар ҳақиқатнинг парчаларидир” деган ҳикматли гап ёдимга тушади. Назаримда келажак ҳақида сўз айтаётган Ҳайитбой ака ўзи айтаётган гапларга ўзи ишонгандек эди.

“Тангрининг ўзи бизни қўллайди. Ўзбеклар яна тарих саҳнасига чиқади. Бугунги Каримов даври халқимиз учун бир синов аслида. Биринчидан бу даврда минглаб ўзбеклар дунё бўйлаб тарқалди.Бугун Қозоғистоннинг ўзида бир миллионга яқин ўзбек бор. Бу мамлакатнинг ўзида яшаб келаётган миллионга яқин ўзбек билан бирлашгач улар катта кучга айланади. Россияда нолегал ўзбек муҳожирларининг сони қарийб икки миллионга яқин. 2020 йилга бориб Россиядаги ўзбеклар сони 6 миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Рус миллатчилари қаршилигига қарамасдан минглаб ватандошларимиз Россияга йўл олмоқда. Келажакда ўзбеклар сони Россиядаги туб жой аҳолиси сони билан тенглашиши мумкин. Дунё тақдири бир кун келиб биз ўзбеклар қўлига ўтади”, дейди ишонч билан Ҳайитбой Қўзиев.

Суҳбатдошимнинг фикрича унинг башоратлари Каримов даврида амалга ошмайди. Чунки Каримовни умри етмайди буларга. Каримовдан кейин ҳукумат тепасига келадиган оқил, узоқни кўра билувчи, амалиётчи одам албатта Марказий Осиёни бирлаштириш учун аниқ қадамларни қўяди..

“Каримов даврида ўзбек халқи жуда ёмон хўрликларга дучор этилди. Бугун халқимиз синовдан ўтмоқда. Ўзга жойларда мусофирчиликда юрган минглаб юртдошларимиз диктатура режими қулагач тезда ватанга қайтадилар. Чунки ўзбеклар бир жойда муқим яшашга ўрганиб қолган”, дейди у.

Ҳайитбой Қўзиев фикрича келажакда президентлик учун жуда қаттиқ жанг, тортишув бўлади.Чунки, ҳозирнинг ўзида ҳукуматга интилаётган кучлар кўп. Уларнинг биринчиси Каримов яратган ҳукумат мафиясидир. Иккинчи кўринмас куч бу давлат назаротидан ташқаридаги сармоядорлар. Улар ҳам ҳукуматни олиш учун кураш олиб бормоқда. Учинчи куч ожиз бўлсада дунёвий мухолифат. Тўртинчиси диний қарашдаги кишилардир. Диндорлар мамлакат ичида деярли қўлловга эга эмаслар. Мухорлифатни Абдураҳим Пўлатов тарафидагиларда оз бўлсада имконият бор.

“Мени назаримда ҳукумат мафияси ва мамлакатдаги учинчи кўринмас кучни таъсири бугун кучли. Келажакда улар ўртасида катта тортишувлар бўлади”, дейди суҳбатдошим.

Ҳайитбой Қўзиев назарида агар учинчи кучлар мухолифатни қўлласа мухолифат уларни талаб ва истакларига қўлоқ солишга мажбур бўлади. Бундай ҳолда мухолифат ҳукумат тепасига келгудек бўлса бир қанча фронтларда кураш олиб боришга мажбур бўлади.Ҳукумат мафияси талатўмда мамлакатдан чиқиб кетиши мумкин, бироқ учинчи куч ҳеч қаерга кетмайди. Учинчи кучни Каримов ҳам ўзига бўйсундира олмаяпти. Бугун мамлакатнинг миллий бюджети икки ярим миллиардга яқин. Каримов учинчи кучни ўзига бўйсундурганда эди, бу рақамлар бир неча бараварга кўп бўлиши мумкин эди. Учинчи кучни бўйсундириш қийинлигига икки сабаб бор. Биринчидан ҳукумат ичида ҳам бу нарсалардан манфаатдор кишилар бор. Иккинчидан ҳукумат олиб бораётган молиявий сиёсат учинчи кучни жиловлашга имкон бермайди. Бу эса четдан сармоядорларни кириб келишига ҳам тўсиқ бўлмоқда.

Ҳайитбой Қўзиев Каримовдан кейин мамлакатни маълум вақтгача ҳозирги коррупциялашган ҳукумат ушлаб туриши мумкин деган ишончда. Чунки, халқ оёққа туриб олган эмас. Бугунги кунда халқ истакларидан кўра коррупция истаклари ғолиб келмоқда. Озроқ бўлсада режимдан манфаат кўраётганлар амалдорлар коррупциялашган ҳукуматни умрини узайишига ёрдам берадилар.

Учинчи куч эса ўз манфаатларини амалга ошириш йўлида мухолифатнинг кўзга кўринган намояндаларини обрў эътиборидан фойдаланиши мумкин.

Юсуф Расул, мустақил журналист, швеция.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: