Markaziy Osiyo

Каримов, Назарбоевдан фаркли равишда, мамлакат ичидаги мухолифатни бутунлай қатағон килди

Мирзоулуғ Темиров

Козогистон матбуоти бугун Урта Осиёни узининг кутилмаган овози билан лол колдираяпти. Бу овоз канчалик эркинлигини, мамлакат ичидаги сунги ижтимоий ва сиёсий жараёнлар кандай ёритилаётганлигига караб билишимиз мумкин.

Айни пайтда Козогистон жамоатчилиги мамлакат Конституциясига киритилган узгартишларни кизгин мухокама килаяпти. Айникса, мамлакатнинг биринчи президентига куп марта сайланиш хукукини берувчи тузатишнинг киритилиши, Назарбоевга мухолиф булган кучлар колиб, унинг якин кариндошларининг оловига мой сепган куринади.

Kazakhstan Today ахборот агентлигига айнан шу борада интервью берган, Козогистон президенти химоясидаги «Нур отан» партияси рахбарларидан бири академик Мухтор Алиев, хозирги президентга берилаётган бу имкониятни хавфли деб атади.

«Президентлик муддати чекловларини биринчи президент учун бекор килиниши – Конституциямизнинг асосий тамоилларидан чекинишдир» деди Мухтор Алиев.

Козогистоннинг Австриядаги элчиси, хамда мамлакатнинг Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотидаги (ЕХХТ) доимий вакили Рохат Алиев эса, конституцияга киритилган бу тузатишлар республиканинг ЕХХТ раислигини кулга киритиш имкониятини бутунлай йукка чикаришини башорат килди.

«Менинг ЕХХТдаги куп йиллик уринишларимнинг хаммаси барбод булдими деган хавотирдаман» дейди Рохат Алиев Financial Times да эълон килинган шов-шувли баёнотида.

Козогистондаги мухолифт кучларга умуман алокаси булмаган бу икки Алиевлар ота-бола булиб, бири Назарбоевнинг кудаси, яна бири унинг куёвидир.

Хаттоки Назарбоевни куролмаслигини очикдан очик намоиш килувчи кучларнинг вакиллари хам, Конституцияга киритилган узгартишлар борасида хозирча сукут саклашиб турганида, Мухтор ва Рохат Алиевларнинг бу баёнотларини купчилик, яхшилик аломати эмас деб хисоблайди.

-Демак, оиланинг ичида жанжал бор. Узи Даригани эри Рохат хаддидан ошиб кетганди. Канча одамларни кон какшатиб, Назарбоевни хам обрусини бир пул килди. Охири уни Австрияга элчи килиб жунатиб кутилишди. У бекордан бекорга бунака дадил гапирмайди кайнотасига карши. Уни кулида нимадир бор, – дейди Олма-отадаги йирик банклардан бирининг ходими Ержан.

Ержанга кура, Рохат Алиев Козогистон миллий хавфсизлик кумитаси бошлиги уринбосари лавозимида ишлаб юрганидаёк, барча амалдорларни, шу жумладан кайнотаси Назарбоевни хам бадном этувчи хужжатлар туплашга эришган ва бу хужжатларни узи билан Европага олиб чикиб кетган.

Козогистон матбуоти томонидан кейинги пайтда яхшигина «калтакланаётган» Назарбоевнинг кизлари ва куёвлари шу пайтгача купчиликнинг назарида енгиб булмас бир куч хисоблаб келинганди.

Конституцияга узгартиришлар киритилиши хакида юкори доираларда гап-суз бошлангани хамон, Дарига Назарбоева ва Рохат Алиев хамда, президентнинг яна бир куёви Тимур Кулибоев фаолиятига соя солувчи куплаб маколалар матбуот сахифаларидан тушмай колди.

Сунгги 2 ой давомида Дарига ва Рохатнинг хорижий банкларда канча пули борлигини Козогистонда хамма билиб булди. Рохатнинг дунё буйича шакар ишлаб чикариш лидери булган йирик компаниянинг 10 фоиз акцияси эгаси эканлигини хам, Темурнинг 4 миллиард доллар пули борлигини хам энди хар бир козогистонлик оддий газетадан укиб билиб олиши мумкин.

Якинда эса Козогистон ОАВ, мамлакат президентининг бир пайтлар АКШ суди томонидан, келиб чикиши ноконуний деб топилиб музлатилган ва хориждаги кайсидир банкда сакланаётган 84 миллион доллар пули, кам таъминланган оилаларнинг болалари учун сарфланиши хакида хабар таркатди.

Бир неча хафталардан буён, козок матбуоти Рохат Алиевга карашли булган «Нурбанк»нинг рахбарлари билан боглик булган машмашаларни кузатиб бораяпти. Таркатилаётган хабарларига кура, банкнинг изсиз гойиб булган асосий ходими Тимиралиев, Рохат Алиевнинг бевосита иштирокида угирлаган. Тимиралиев шу кунгача топилгани йук.

Албатда, Козогистон ОАВ орасида, вокеликни ёритишда хакикий «узбекча» усулни куллайдиган нашрлар ва телеканаллар хам куп. Уларни укисангиз ёки томоша килсангиз, худди «Халк сузи»ни укиб, «Узбекистон» телеканалини кургандек буласиз.

Мана, Козогистондаги анчагина хушёр нашрлардан бири «Время» («Вакт») газети, биринчи президентга яна сайланиш хукукини берувчи узгартишлар хакида ёзар экан, асосан шу гояни куллаб кувватловчи фикрларга жуда куп урин берган.

Бу фикрларни бир укиб куринг-га: «Бу узгартириш мамлакатга, энг аввало оддий фукароларга керак. Ислохотларнинг энг асосий боскичидан хали утиб булганимиз йук»

«Францияда умуман бундай чекловлар йук. Биз буни Назарбоев учун эмас, фукаролар учун ута мухимлигини унутмаслигимиз керак»

«Халк узи истаган одамни узи хохлаган марта кайта сайлаш хукукига эга булиши керак»

«Кучли президентлик хокимияти мамлакатдаги баркарорлик ва демократик ривожнинг гаровидир»

Таниш «оханглар», шундай эмасми?

Узбекистон матбуоти бунака «кушик»ларни бир неча йиллардан буён фукароларни кулогига куйиб келаяпти. Тинмай эфирда айлантирилаётган хар кандай бемаза кушик хам, бир кун келиб мияга урнаб колади. Узбекистон президенти Ислом Каримов хам мана 10 йилдан бери шу сийкаси чиккан усулни мувафакият билан куллаб келаяпти.

У узининг бу кашфиётини Козогистонлик хамкасбига хам яхшилаб ургатган куринади. Кашфиётни бор буйича, шошилинч равишда куллаётган Назарбоев бир нарсани эътиборга олмаган куринади.

Унинг асосий мухолифатчилари мамлакат ичида. Улар эса, битта кушикни хадеб эшитаверишни ёктиришмайди. Хатто бу кушик мамлакат президентига жуда ёкса хам. Кушикни узгартиришга уларнинг кучлари етмасада, хеч булмаса аранжировкани узгартиришни президентдан каттик талаб килишади. Ва бунга эришишади.

Каримов, Назарбоевдан фаркли равишда, мамлакат ичидаги мухолифатни йук килди. Хориждаги узбек мухолифати эса бугунги узбек вокелигига узгартириш киритиш учун хали куп ва кийин ишларни амалга ошириши керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: