Nuqtai nazar

Қуйида чоп этилаётган хатни “Исёнкор” нашр этмади. Бу ҳам унинг демократия душманларининг сайтига айланганига бир далил.

–Сиз депутатлик мандатини отиб чиқиб кетган кунинингиз ХАЛҚқа хиёнат қилгансиз. Чунки Одамлар Сизни Одам, деб овоз берган, Сизга ишонган, эргашган…Кечирасиз, мен бироз янглишдим, депутатликка номзодингиз мухолифсиз қўйилган куни экан–

МУҲАММАД СОЛИҲнинг “НОМУС”ини ўқиб…

Ассалому алайкум, муҳтарам Ватандошлар!

Жуда кўпчилик қизиқиб ўқиб, фикр билдираётган мақолага мен ҳам кўз ташладим. Гапнинг очиғи, уни ўқиган аксарият саёз ёзилган баёнлар сирасига киритганликлари ҳақида гапиришганди менга. Ўқиб, уларга эътироз билдирдим: “Кучли мақоланавис ҳамиша ТУЗ козерни қўлда сақлаб қолади!” Изоҳлар бўлимидаги муносабатлар ҳам асосан гардкамига ёзилган, аммо тагида маъноси бор гаплардек туюлди. Мен ҳам кичикроқ изоҳ билан чекланишим мумкин эди, бироқ кенг рамкадаги шахсга нисбатан буни ўзим томонимдан ноўрин ҳурматсизлик ҳисобладим. Continue reading

Siyosiy latifalar

ПОМИДОР
Бош вазир Алдаркўсага׃
-Буйруқ берганингиздан буён помидорни четга чиқармай қўйдим. Балки чиқаришга изн берармиз, чунки вокзал ва аэропортларда чириб, сасиб қолди,-деди.
-Йўқ, ўзимиз еймиз,-жавоб қилди Алдаркўса жаҳл билан.

ИШ
-Урисятда ўлганлар, яраланганларнинг сони кўпаймоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Менга нима, бу урусларнинг иши!
-Ўзимиздан бориб у ерда ишлаётганларни айтаяпман…
-Бу қизимнинг иши…

(JM).

Bugun…

“Эзгулик”нинг эзгу иши

Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти “Эзгулик” Андижондаги қонли воқеаларнинг икки йиллиги муносабати билан тайёрлаган махсус ҳисоботини эълон қилди. Бизга электрон почта орқали келган ҳисобот рус тилида бўлиб уни аллақачон сайтимизнинг русча бўлимига жойлаштирдик. Continue reading

TAHRIRSIZ MAKTUBLAR

Номус хакида ёзганнинг номуси хакида

Жаноб М.Солихнинг «Номус» деб номланган маколасини укидим. У инсонга мени шахсий хусуматим йук. Уни узбек демократияси учун килган хизматларини хам кадрлайман. Лекин у номус хакида ёзаётиб, узининг килган ушбу харакатларини тугри бахолай олдими? Continue reading

Munosabat

БЕНОМУСнинг МУРИДИ
Юсуф Расуловга ЖАВОБ
… ни ўқиб

Қачон бизнинг халқимиз бирлашади? Қачон биз бир-биримизни қўллаб-қувватлайдиган, суяйдиган миллатга айланамиз?
Кўп эмас, атиги бир-икки ойдан бери турли мухолиф сайтларни кузатиб боряпман. Лекин шу давр мобайнида нуқул бир-бирини айблаш, ўзаро ҳақорат қилиш, бирининг бошқаси устидан “мағзава ағдариши”ни кўриб ачиниб кетдим. Мухолифатга эмас, уларнинг ҳолидан бехабар бўлган ҳолда ўз ичида айни мухолифатнинг ишларин такрорлаб юрган ЎЗБЕК халқига. Continue reading

Nasr

Алайсин овга чикди, кетидан гавго чикди

Эртаксевар кадрдонлар Сизлардан жуда куплаб хатлар оляпман. Хаммангиз: “Алайсин-малайсин кейин нима булди”,деган мазмунда ёзасиз. Сизларни куп зориктирмай Алайсин-малайсин хакидаги катор эртакларимдан яна бирини айтиб бермокчиман. Continue reading