Siyosiy latifalar

БЎРИЛАР
-Одамлар ўз ихтиёрлари билан қўйларини қўшни давлат ҳудудларига ўтказишаётган экан. Ўзим ўқидим бу ҳақда. Папичка, бунинг бир чорасини қилинг, бўлмаса қўйсиз қоламиз,-деди қизи Алдаркўсага.
-27 миллиони ҳам етарли…
-Гап сизнинг қўйларингиз ҳақида эмас, қўйларингизни қўйлари ҳақида…
-Қўйларимнинг қўйлари кетса, мен эмас бўрилар оч қолади, ўшалар ўйласин.
-Йўлини топганимизда сизга келармидим! Continue reading

MUNOSABAT

БЕНОМУС

Муҳаммад Солиҳга тўққизта савол

Салай Мадаминовнинг қулига айланган Юсуф Расулов мени номини эшитса қалтираб қолади. Шунинг учун мени сўкадию изоҳ ёзишимни бекитиб қўяди. Мен сўкинишни ёмон кўраман. Лекин уларнинг ҳаммасига аргументлар топиб бера оламан. Улар шундан қўрқадилар. Мана бу саволларни ҳам турли йўллар билан уларга етказишга ҳаракат қилдим. Ўчириб ташлайвердилар. Изоҳлар бўлимига кириш кўпчиликка таъқиқлаб қўйилган. Улар ўзлари ёзиб ўзлари жавоб қилиб ўтирадилар. Бу ҳақда алоҳида мақолаа ёзаман. Сизлардан илтимос, мени шу ёзганимни сайтларингизга қўйинглар ва бу кимсалар ҳам ўқисин. Қани жавоб берадими? Continue reading

Nasr

Алайсин хакида эртак

Бир бор экан, бир йук экан, бури баковул экан, тулки ясовул экан, карга какимчи экан, чумчук чакимчи экан, кирговул кизил экан, куйруги узун экан, тошбака тарозибон экан, курбака ундан беш пул карздор экан. Жуда якин замонда, бироз совук маконда Алайсин-малайсин, деган бир жонзот деса жонзотмас, инсон деса инсонмас кузи очигу сукирсифат бир махлук бор экан. Continue reading

В г. Карши задержан известный правозащитник Ядигар Турлибеков.

Сегодня 20 мая 2007 года в 9 часов утра на вещевом рынке г. Карши задержан и привезён в ГОВД известный Кашкадарьинский правозащитник Ядигар Турлибеков. Continue reading

Jahongir Muhammad: Karimovning kashfiyotlari-47

47. ХАЛҚНИ КЎЗИГА ҚАРАБ ТУРИБ АЛДАШ
Агар одамларга уларнинг ўз тилида-содда қилиб гапирсанг биттаси бўлмаса, биттаси тушунади. (Ислом Каримов).

1991 йилнинг Октябр сессиясидан кейин Каримов беш-олти депутатни таклиф қилди. Аввалига исмини айтмасдан Ш.Мирсаидов ҳақида шикоят қилди. Ҳокимиятнинг ҳамма тизимларида унинг одамлари илдиз отгани ва шунинг учун ҳеч нарса қилиб бўлмаётганини айтди. Бунга ишонмадик. Чунки Каримов аллақачон Мирсаидовнинг одамларини деярли четлаштириб бўлганди. У бизнинг ишонмаганимизни сезди ёки олдиндан режалаган эканми, бирдан гапни бошқа томонга бурди. Continue reading

Nasr

Уйгон, кузларингни оч!

Уйгон, кузларингни оч! Табиатнинг сехру-жодулари тугади. Ёвуз девлар сени тогнинг энг баланд чуккисига ташлаб кетишган. Бир томонинг жарлик, бир томонинг пишкирган уммон. Кузингни оч, аммо кимирлама. Кимирласанг узинг хохламаган томонга тушиб кетасан. Осмонга кара, сен юз йил олдин ухлаганингда кандай булса, шундайлигича турибди. Уммон хам узгармаган, жарлик хам. Continue reading