Siyosiy latifa

ОРОЛБЎЙИДА
Алдаркўса орол бўйига борди. У ёқ-бу ёққа бориб, махсус кийимлар кийгизиб қўйилган одамлар билан гаплашди. Кейин қайтаётганда ёнидаги ғуломига юзланди׃
-Улар ўзи қанақа одам эди? Ҳаммасининг тумшуғи осилган. На кулишни билишади, на қарсак чалишни? Уларни мабодо Жаслиқдан келтириб қўйишмаганмиди?
-У томонини билмайману лекин уларни Жаслиққа олиб кетишганини кўрдим,-деди ғулом.

Nuqtai nazar

ЖИРКАНЧЛАР ЯНА ҚУТИРДИ…

 Жалолиддин, Тошкент

16 май куни “ЦентрАзия.ру” аталмиш ахлатхонада жуда ҳам хунук маълумот тарқатилди. Унга кўра, гўё шу кунларда руҳий шифохонада мажбурий муолажа олаётган журналист Жамшид Каримов ҳаётдан кўз юмган. Албатта, ҳар бир журналист учун, бўлиб ҳам Жамшид билан таниш бўлган инсонлар учун бу хабар ниҳоятда ташвишли бўлди, шу жумладан каминага ҳам. Continue reading

Siyosiy latifalar

ҚУТУЛИШ
-Авропаликлар қўйган талаблардан бири жиянингиз ҳақида, уни жиннихонадан чиқаришни сўрашмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Уф, шу жияним ўлмади, мен қутулмадим!
-Қачон қутулишни истайсиз? Бугунми ё эртагами?
-Нима уни ўлдирмоқчимисан? Ўлим бу энг осон қутулишдир!
-Тақсир биз ва умуман бутун халқимиз учун унинг қутулиши эмас, сизнинг қутулишингиз муҳим! Continue reading

MUNOSABAT

Кани хакикат! ni o’qib

“Президентимиз биз ёшларни угил кизим деб турган бир вактда бунга ухшаган кимсалар узининг билганини килса.
Бизларни хам кимдир эшитар чора курмасангиз жонажон юртбошимиш Ислом Каримовга ёзамиз ёки борамиз!!!!!!!
Ассалому алайкум хурматли юртбошимиз Ислом Каримов!!!!!” Continue reading

She’riyat

Рoзимиcиз
(туркум)
7

Югуриб келар райис,
-Хоким келмоқда улус,
Тоза бўлсин хамма жой,
Тайёрланг тушликка чой! Continue reading

Munosabat

Санкциялар ва Олмониянинг ёлғон сиёсати ni o’qib
“Turonzamin”dagi “Siyosiy Latifa” sahifasini yana ochib zo’r ish qildingizlar! Juda ham odamni o’ziga jalb qiladigan sahifa bu.
Men “Turonzamin”da Bahtiyor Hamro janoblarining maqolasini o’qib, unga javob yozmoqdaman. Continue reading

Munosabat

“Кarimovning kashfiyotlari…” ҳали анча давом этса керак. Чунки у Ўзбекистонда ўтирволиб, янги-янги “Америкаларни очмоқда”. Шу ўринда мен ҳам ўзим унга нисбат берган кашфиётни келитириб ўтмоқчиман.
“Кarimovning kashfiyotlari…”
ҚОҒОЗБОЗЛИК
Бошқа вақтни билмадиму, лекин сўнгги ўн йилда Каримов шахсияти билан боғлиқ қоғозбозлик ҳаддан ташқари авж олди.
2000 йилдан бошлаб, ўрта мактаблар тизимида “Президент асарлари биласизми?” деб номланган кўрик-танловлар ўтқазила бошланди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Манфур усул ёки Файзнинг файзсиз “китоби”

Баҳодир Файзини яхши танийман. У Туркияда Зокир Али билан бирга уйимизга келганда, ош еб ўтирганда, “Абдураҳим Пўлатов мухолифатнинг отаси, Муҳаммад Солиҳ эса Хоразм масхарабози” дегани учун унга танбеҳ бергандим. Қаранг-ки, у 360 даражага айланиб кетибди.

У Туркияда ўзбек лаҳчасида ёзиш у ёқда турсин, ҳатто гапиришни ҳам мош-гуручга айлантирган ва рус тилини эса билмас эди. Бу унинг айби эмас. Ҳа, рус тилини билмаслик айб эмас, балки она тилини билмаслик айбдир.

Бугун унинг ўтган йили ўзбек тилида менга ёзган тўрт қаторли электрон мактубини очиб қарасам, 37 та хато қилган экан. Унинг номидан рус тилида чиққан “китоб”ни Хушев ўзбекчага таржима қилаётгани ҳам унинг она тилида икки жумлани эплай олмаслигига бир далил. Continue reading