O’quvchi yuborgan latifa

ҚУРОЛИМ ДОИМ ЎЗИМ БИЛАН…
Алдаркўсадан сўрадилар:
— Тақсир, Европа Иттифоқининг шашти ёмон эди, бу ғаламисларга қандай чап бердингиз?
— Тўрттасини ишдан бўшатдим, Иттифоқингнинг ўзи шарманда бўлмаслик учун уларни рўйхатидан ўчириб ташлабди. Энди қолганларининг ҳам ковушини тўғирлаб қўяман.
— Нима, сизга қурол-пурол керак эмасми?!
— Қуролим доим ўзим билан…— ҳиринглади Алдаркўса.
Муштарий.

Siyosiy latifalar

ДАРВОЗА
-Биттаси “Авропа Иттифоқи жазо чораларини ўз кучида қолдирди” деб ёзибди. Яна биттаси “Бу катта ғалаба” деб жар солмоқда. Бошқа биттаси “Жазо чоралари қисқартирилган ҳолда узайтирилди, бу аслида ён босиш” деган. Қайси бирига ишониш керак? Ким ютди-ю ким ютқазди?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.
-Аканг қарағай ютди-да,- деди Алдаркўса.- Улар фақат жазони камайтиришди. Мен эса қамоқдагиларнинг биттасига жазони камайтирдим, иккинчисига қўшдим. Демак, голни мен урдим!
-Ўз дарвозангизга-я? Continue reading

TA’ZIYA

AQShning Aydaho shtatida istiqomat qilayotgan DO’K a’zosi Akram Mahmedovga uning O’zbekistonda, Qashqadaryo viloyatida yashab kelgan otasi Boynazar Mahmedovning to’satdan, yurak xurujidan olamdan o’tgani munosabati bilan chin dildan hamdardlik bildiramiz.

Marhumni Tangri rahmatiga qovishtirishi va qolganlarga bardosh ado etishini tilaymiz.

DEMOKRATIK O’ZBEKISTON KONGRESSI.

Bosh muharrir pochtasidan

Кани хакикат!
Ассалому алайкум юртимизнинг мард ва танти углони Жахонгир ака!
Бизлар Низомий номидаги ТДПУ талабалари Узбекистондаги хакикатни сиз узингиз билан олиб чикиб кетибди деб эшитган эдик ва шу нарсага гувох булдик хакикат хакикатдан хам сиз билан АКШ га чикиб кетган экан бизларнинг ёзмаган жойимиз колмади лекин жавоб йук.Илтимос Узбекистонга хакикатни кайтариб беринг ахир 26 млн УЗБЕКИСТОНЛИК НИМА КИЛАДИ? Хакикат булмаса! Мана бизлар излаган хакикат! Укиб куринг сиз нима дейсиз! Олисда булсангиз-да сиз хакикатни айтинг? 9-ётоқхона. Continue reading