Markaziy Osiyo

ЎЛИМ ЧЕГАРАСИ КИМГА КЕРАК?

Чегара деган нарсани ким ихтиро қилган-у, мамлакатларни сарҳадларга ким ажратиб чиққан билмадик. Лекин давлатлар ўртасида доимий юз бераётган чегара можаролари бу тушунчанинг бўлганидан бўлмагани яхшироқ деган фикрларни уйғотади кишида. Continue reading

Bugun…

Санкциялар ва Олмониянинг ёлғон сиёсати

Бугун Авропа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан қўлланилган санкцияларни ўз кучида қолдирди. Санкциялар яна олти ойга узайтирилди. Аслида бугунги вазият санкцияларни кучайтиришни талаб этаётганди. Аммо бу масала муҳокамасида Олмониянинг тутуми жуда ташвишли эди. Олмония шундай ҳам ўта заиф ҳолдаги санкцияларни бутунлай олиб ташлашга чорлади. Бунинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари борасида Демократик Ўзбекистон Конгресси аъзоси, таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамро фикр юритади. Continue reading

Siyosiy latifa

ФАКТ
Хитой қизлар Алдаркўсанинг елкасини уқалар эканлар, у маслаҳатчисига Интернетдаги янги гапларни ўқиб туришни буюрди.
Маслаҳатчи аксарият сайтларда Алдаркўсанинг бундан бир неча кун олдин айтганларидан парчалар келтиришганини кўрди ва бошлиғига ёқиш учун унинг ўз гапларини ўқий бошлади׃
-Мана орадан икки йил ўтиб бутун дунё ҳақиқатни, бор гапни билиб олди, айтайлик, масала нимадалигини тушунди, айб кимдалигини англаб етди. Ким жинотчи ва ким террорист эканлигини бугун энди ҳамма билди. Бу энди факт!
-Йўғ-е?! Қандай билиб қолишди?!- Алдаркўса важоҳат билан ўрнидан туриб, компютер томонга югурди.
“Turonzamin”.

Nuqtai nazar

КИМГА СПЕКУЛЯЦИЯ, КИМГА ЭСА…

Аксар ОАВларида бундан икки йил муқаддам, Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа ёдга олинди, таҳлилий мақолалар ва воқеа гувоҳлари билан суҳбатлар чоп қилинди.  Аслида бу табиий жараён, масалан АҚШ 11 сентябр воқеаларини ҳамон ёдга олади, ҳатто ўша куни мотам тадбирлари ўтказади, Россия Беслан воқеаларини эслайди, Исроил Мюнхендаги Олимпиада пайтида рўй берган воқеаларни эслайди. Continue reading