Turk dunyosi

Туркияда сиёсий буҳрон

Бошқарувда бўлган ва тамалини диний йўналиш белгилаган партиянинг ҳам бош вазирлик, ҳам парламентни якка тарзда бошқариш ва президентлик мақомини ҳам қўлга киритишга уриниши Туркияни ё қайта сайлов, ё ҳарбий тўнтариш ёки ҳозирги президентнинг яна беш йилга амалда қолишига рози бўлиш каби учбурчакка тиқиб қўйди.
Бош вазир Ражаб Таюб Эрдўғаннинг партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган амалдаги Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул парламентда биринчи турда керакли овозни ололмаган бўлсада, унинг кейинги турда сайланиши аниқ бўлиб қолди. Лекин мухолифат масалани Конституциявий судга олиб чиқди ва бундай ҳолларда давлат тўнтариши қилишга ўрганиб қолган ҳарбийлар мамлакатда дунёвийлик хавф остида деган очиқ баёнот беришди.
Бугун эса бир миллиондан зиёд киши дунёвий режимни ёқлаб намойишга чиқди. Туркия тарихидаги намойишларда ҳеч қачон бу қадар кўп одам қатнашмагани айтилмоқда.
Кўзлар Конституциявий судда. Агар бу маҳкама парламентда ўтказилган дастлабки овоз беришдан камчиликлар топса, парламент тарқатилиб қайта сайловга кетилиши ёки амалдаги президент яна ўз ўрнида қолишига рози бўлиши керак. Илгарилар шундай вазиятда диний партиялар ҳарбий тўнтаришдан қўрқиб, ортга чекинишган. Зотан Бош вазир Ражаб Таюб Эрдуған ҳам ҳар дақиқада қайта сайлов эълон бўлиши мумкинлигини айтмоқда. У агар мана шу сўзида турмасдан парламентда муштини кўрсатаверса, у ҳолда Туркияда яна давлат тўнтариши юз бериши ва бошқарувни ҳарбийлар қўлга олиши мумкин. Бу эса мамлакатни нодемократик давлатлар қаторига қўшиб қўяди.
Хуллас, Туркия ўз тарихидаги яна бир синов билан юзма-юздир. Зотан тузилган кунидан бошлаб Туркия синовлар гирдобидан чиқа олмаётир.

М. Жаҳонгир.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s