She’r-dil izhori

Рoзимиcиз
(туркум)
6

Кўрса Юртбош Туркманбошини,
Чимирарди қовоқ қошини.
-Катта олар ўзин бу майда,
Мен қайдаю Туркманбош қайда.
Чиқишмади ўлганида ҳам,
Ҳамсояга қилмади мотам.
Гўё душман элат ўзаро,
Айро қардош миллатлар аро.

-Мен лидерман ичра бу макон,
Юртбошининг фикрида ҳap он.
Сезмагандай гўё хеч замон,
Қучоқ очиб кутар Нурсултон.
Юртбошининг ичи куяди,
Юракларин хасад ўяди.
Чегаралар ёпилар қат-қат,
Оддий халққа зиёни фақат.

-Тожик шохи бўлса ҳам кичик,
Нечун ҳамон юради тeтик.
Йўлларини беркитар таққа,
Қани менсиз борар қаёққа.
Дея унинг катта хавфи бор,
Чегарани қилар миназор.
Натижa – тинч ахоли ўлар,
Икки дўст эл паймони тўлар.

Aқaeвни назарга илмас,
Бир қўшнининг ўрнида билмас.
Халқин ўйлаб кетганда шартта,
Юртбош кулди – э ўзи “латта”.
“Латта” бўлмай ўз халқин отди,
Қўли қаро қонларга ботди.

Юртбошидан қўшнилар безган,
Жохиллигин ҳамма ҳам сезган.
Сўзда қўшни-амалда душман,
Зимдан бири-бирига кушан-
Да бўлгандай қилиш сиёсат,
Юртбошига азaлдан одат.
Натижa бул-юрт бўлмас обод,
Халқлар айро, вайрон иқтисод.

Мен Президент бўлганим куни,
Қўшниларга айтаман шуни:
-Миллатимиз азалий Турон,
Сувимиз бир замину замон.
Виза элга бўлмасин завол,
Юртимизга келинг бемалол.
Иқтисодлар бирга қурайлик,
Жaхон каби олға юрайлик.
Ҳамжихатлик бўлсин иқтидор,
Яратайлик умумий бозор.
Наф кўрсин халқ, ҳap оддий инсон,
Розимисиз эй барча Турон.

Ахмад Турон

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: