Nuqtai nazar

ОЛИБ ҚОЧА БИРОДАР, ОЛИБ ҚОЧ…

Аввалига Чагаев андижонликларнинг газ бўйича қарзларини тўлиқ узди, деган мақолалар эълон қилинди. Кейин бу иддаодан қайтворилди. Мен бунисини ўқимаган эканман биринчисида сарлавҳанинг ўзиёқ, ишонасизми вужудимни титратиб юборди, “йўғ-э, вой азамат-эй, яшавор”, деб юборибману. Хурсанд бўлиб кетдимда, демак бу ёғига ҳаммаси зўр бўларканда, газ яна ловуллаб чиқиб турарканда, деб. Аммо…

Дарров шаҳар газ таъминоти бошқармасидаги танишимга телефон қилдим, ўзимча баланд келиб, “пулини олишга олдинглару, нега газдан дарак йўқ, биродар”, дебман қаранг. Нима дейди денг, “йўғ-э, шундай бўлибдимикан, қачон?”… Томоғим қуриб, овозим чиқмай қолди. “Ҳа, ахир Русланбек тўлаб қўйганмушку”, суҳбатдошим бир кулдида, “бошқа қиладиган иши йўқмикан уни, ака, қаердаги гапларни гапирасиз-а”, деб телефон гўшагини илиб қўйди. Мен аҳмоқ мақолага ишониб, келинингизга ташқарида турган ўчоқни бузавер, энди газда овқат пиширасан, деб қўйибман…

Энди икки оғиз ўша ҳақад ёзганларга пикр айтсам. Оббо азаматлар-эй, биринг Московда, яна биринг бошқа аллақаерда ўтириб олиб анжаликларнинг устидан кулай дебсанда а? Бутун бошли Европа кулганда, биз нега жим турамиз, дейишибсанда а? Ахир сал уялишмесанми? Анжанчасига суробингни тўғрилаб қўярдиму, очиқ келишомейсанда, ўпкен йўқ, сенларам онови Европада ўтирвоган журналист акаларинг сингари ашеттан туриб чийилашасану, келиб юзма-юз гаплашомейсан, юрагинг йўқда. Нуқул лофни қуясан, хэ, бемазалар…

Паросатингга урдим сенларди, ўйламесанки, ахир ҳўв Ташкентда ўтирган ҳомийларнинг газ муаммоси йўқ, Анжанда ҳаммаси зўр деб турганлар, Русланга шундей қилдириб қўярканми? Онови газчичалик миянг йўқ экану сенларди. Анжаликларнинг газдан қарзи йўқ аслида, хариплар, ўзи нари бериси билан ўн тўрт-ўн беш йил бўлган бўлса, мустақил бўлганимизга. Анжанда ашиндан бери газ йўқ бўлса, катта холасиникидан қарз бўладими? Яхшиям лофингни кучайтириш учун “бир пайтлар Муҳаммадқодир чемпион бўлганда, анжаликларнинг свет учун қарзларини узиб қўйганди”, дейишмабсан. Раса биқинимизга ирғиб туриб тепган бўлишардинг…

Фарғона.ру, э, узр Парвона .ру да онови таксичини гапини келтирганингни қара, ким экан у? Атини айтолмаптими, нимага айтолмади, анжаликлар … дебми? Анжанда таксичи борлигини сенларга ким айтди ўзи? Тошкентдан келган онови “оч баччағардан қоч баччағарлар” бирорта ҳам таксичини қолдирмадию… У сенга Московмикан миллионлаб таксичилар изғиб юргани, нари борса йигирмата ёки ўттизта таксичимиз бор, ҳаммаси бир бирини танийди, кимиси ҳақида гапиришдинг, айтчи, икки секундда топамиз уни…

Руслан унинг қарзини тўлаганини ўзи бориб айтиптими унга, ака қарзизи тўлаб қўйдим, дебдими? Монови гапингни қара, “Выяснить, на какую сумму раскошелился новоиспеченный чемпион, нам не удалось. Но в народе называют сумму в десятки миллиардов сумов, а долги большинства андижанцев давно уже исчисляются пяти и шестизначными цифрами”. Қара, большинство андижанцевнинг долгиси олти сондан ошиб кетганини айтганлар, бу Ҳотамтой тўлаб қўйган сумма қанчалигини айтмадими? Анча хапа қилиштию сенларди а?

Кўп нарсани билмай, аши онови сенларнинг белингни силаётганларга ёқиш учун оғзингга келганини жаврабсан аммо, билиб қўй, аслида ундай эмас. Қиш ичи одамлар кўчага газ, свет, сув талаб қилиб чиқишди, устимиздан пажарнийлар келиб сув чачди, эй ўн йил олдин ўлиб кетган энам кўз олдимга келиб кетди. Аши пайтлари ҳоким дегани маҳалла раиси, кейин айрим юрагида чўғи борларни чақириб, “билиб қўйиш, сенларга қиёматга қадар газ йўқ, бўмейдиям, чунки сенларга газ бериш назарда тутилмаган”, деб бор гапни айтиб бўлган. Анжан учун газ ҳам, сув ҳам йўқ. Свет бўлиши мумкин, чунки уни йўли осонмиш, аммо сув, газ бўмейди.

Ўзим андижонлик ва Андижондан туриб гапираётганимни билдириш учун, бирортасида шубҳа бўлиб юрмасин учун ўз шеъвамда гапирдим. Гапнинг очиғи, бундай мақолалар анча тобимни қочирди. Зеро, газ йўқ, қачондир бўлиши даргумон. Андижон у Москва эмас, Тошкент ҳам эмас, ҳўв Эски шаҳардан кўчага чиқиб, бир минут вақт сарфласангиз, газ идорасига етиб келасиз, озроқ суриштирсангиз ҳаммасини айтиб беришади. Кейин Андижондаги газчилар ҳам Москва ёки Тошкентдагидай эмас. Бириси укамиз, бириси акамиз дегандай, ҳаммаси ўзимизникилар. Сайтда айтилганидай воқеа бўлса, дарров овоза қилиб юборишади, буни Андижон деб қўйибди, ахир.

Тўғри, Руслан ҳам биз кўраётган муаммони кўради, биз йўлиқаётган қийинчиликларга йўлиқади, ахир уни чемпион деб газини алоҳида қилиб қўйишмайдику, хотя… Шунинг учун балким, ана шу муаммони ёппасига ҳал қилишни мўлжаллагандир, анави матбуот анжумани пайтида гапириб юборгандир, аммо, ҳалиги бир гап бору, “шаҳар бедарвоза эмас”, деган… тушунаяпсизми?.. Ўтириб ўйланаманда, боринг ана қандайдир таксичи Руслан қарзларни узиб қўйди дегандир, боринг ана шу воқеа рўй берганини яна бошқа кимдир айтар, аммо қурғур журналист дегани шартта бирорта хонадонга кириб, газингизни ёқингчи, демайдими? Қолаверса, таксичига Чагаев ўзи айтмагани бор гапдир, ҳар қалай фамилияси, турар жойи ва хоказоларига қараб тўламаску қарзини, тўғрими?

Демак, таксичи бошқа йўл билан шуни билган, айтайлик унинг уйига шундай маълумот қоғози келгандир. Газ таъминотидан кимдир қўнғироқ қилиб айтгандир… Нима бўлганда ҳам, бундай масалалар қонуний ҳужжат асосида муҳрланадиган воқеа, тўғрими? Ахир чўнтакдан чўнтакак пул ўтказилиб, фалон-фалонларнинг қарзини уздим, дейилмайдику. Нима демоқчиман, борингки, воқеа шундай бўлган экан, бу журналист дегани қизиқиш учун ҳам бирорта андижонликнинг уйига кириб, газ бўйича қарзи узилганини билдирувчи огоҳлантирув қоғозини кўриб ишонч ҳосил қилмайдими. Қанақа журналист у ўзи? Умуман, қандай журналистлар ишлаяпти бугун ОАВларда? Бир нарсани аниқ ўрганиш, ҳеч бўлмаса уч-тўрттасидан тасдиқлатиб олиш борингки, ўз кўзи билан кўриш деган тартибларни мутлақо илиб қўйишган.

Нега шундайлиги ҳам маълум. Сабаби, бундай юзаки узатилаётган мақолалар аслида “заказ” мақолалар бўлади. Шу боис улар атрофлича ўрганилмайди. Ахир ҳеч замон ҳомийингиздан келган заказ мақолани текшириб кўрайчи, демайсизу. Бундай қилсангиз ковушингизни тўғрилаб қўйишади. Ундан кўра шартта лофни ёзасиз қўясиз, ўлиб кетишмайдими, сиз шу анжаликларни кўрармидингиз, улар билан ош ермидингиз, до лампочки эмасми сизга, тўғрими? Суф-э, сиздай теппа журналистларга…

Сўзим сўнгида эса мақолада муаллиф тоза лофларни урганини исботлорвчи битта маълумотни келтириб ўтаман. Ўзбекистон ҳукумати ҳеч қачон бутун бошли вилоят, ўша президент имкон қадар камайтириб айтгани, аҳолиси сони 300 000 дан ошган вилоятда газ бўлмаслиги, бунга бутун бошли вилоят аҳли катта миқдорда қарзга эгалиги сабаб бўлганини икки дунёда тан олмайди. Зеро, хоҳланг “Халқ сўзи” деган сафсатани ўқиб чиқинг, хоҳланг Миллий телевидение деганларини синчков кўриб чиқинг, ҳаммасида Андижондаги фаровон ҳаёт, тўкинлик ва баҳтиёр инсонлар ҳақидаги эртакларга гувоҳ бўласиз. Шундай экан қарз ҳақидаги маълумотни ким, қай йўсинда тилга олганимиз мақола муаллифига тақдим этди, ўша тақдим этган ЗОТ нега бўлмаса охиригача қаҳрамонлик қилиб қарз учун тўланган миқдор ҳақида гапирмабди.

Иккинчидан мақолада айтилишича анави Валуев деганларини она сутини оғзига келтирганига қарамай Чагаевга ундан анча камроқ миқдорда. Аммо миллионли мукофот берилганмуш, тўғрироғи ғалаба пули. Энди бир мушохада қилсак, бу Ўзбекистон деганларида ҳатто махсус таъсис этилган мукофотлардан, ўзларининг маддоҳлари учун чиқарилган совғалардан ҳам солиқ олинар экан, Чагаевга ўша Гермонда берилган пулни бериб қўярканми? Бу овсар журналист қаёдан тушган ўзи? Ахир мундоқ ўрганмайсанми? Ҳорижий давлатларнинг инсонпарварлик ёрдамлари ҳам, анави беғараз ёрдамлари ҳам, ва ҳатто ҳомийлик ажратилмаларини ҳам маълум фойизини ўзлаштиришга ўрганган Ўзбекистон ҳукумати Чагаевга ўша миллионларни бериб қўярканми? Миллион эмас юздан гапир, ахир, бир неча юз минг тегди, де ҳақиқатга яқинроқ бўлади, ошна.

Хуллас эпласанг алда, эпламасанг нима қиласан жағингни қийнаб, дўстим?..

Анвар Мўминов.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: