Ilmu urfon

ЯПОН ОЛИМЛАРИНИНГ ЭЪТИРОФИ

АҚШда ҳамкорликда яратилган асарлари билан илмий доираларнинг диққат марказига тушган таниқли тадқиқотчилар Аллен Франк ва Жаҳонгир Маматовларнинг Ўзбек исломий баҳслари” (Allen J. Frank and Jahangir Mamatov,
Uzbek Islamic Debates:
Springfield: Dunwoody Press, 2006. 454p.) китоби бир қанча мамлакатларнинг илмий доираларида диққатга лойиқ деб топилмоқда.

Яқинда Япониянинг Токио университети Марказий Авроосиё исломий ва сиёсий Тадқиқотлар Маркази (http://www.l.u-tokyo.ac.jp/tokyo-ias/centraleurasia/) олимлари ҳам китобга катта баҳо бериб, уни Советлар қулагандан бери дунёда бу борада яратилган энг тафсилли тадқиқот деб атадилар.

Шу ҳақда ёзган таниқли шарқшунос олим Коматсу Ҳисаши ман (Komatsu Hisashi man) Каримов режимининг исломга қаттиққўлларча муносабатига ҳам тўхталиб,

(http://www.l.u-tokyo.ac.jp/tokyo-ias/centraleurasia/books/2006/uzbekislamicdebates.htm)

Аллен Франк ва Жаҳонгир Маматов олиб борган тадқиқот дунёда Ўзбекларнинг исломга қарашини тушуниш учун жуда катта аҳмиятга эга эканлиги уқдирган.

Маълумки, таниқли олимлар ўз асарларида Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги даврдаги диний оқимлар, ташкилотлар ва гуруҳлар ичида мавжуд бўлган мунозараларни таҳлил этиб, диний жамоалар биттагина қарашни илгари сурмайдилар, уларнинг орасида ҳам баҳс, мунозара, келишмовчилик мавжуд деган хулосага келганлар.

Таниқли имомлар Абдували қори ҳамда Обидхон қорининг аудио тасмаларига ёзилган ваъзлари таҳлил этилиб, уларнинг қандай жамият қуриш ҳақида умумий қарашлари билан бирга ўзларига хос фикрлари ҳам мавжудлиги ҳамда ораларида демократик бир тортишув бўлганига диққат қаратилади. Исломга араб дунёсидан бирмунча фарқлиЎрта Осиё анаъналаридан келиб чиқиб қараш ҳам мавжудлиги мисоллар билан ўртага қўйилади.

Китоб дунёдаги кучли ўнта йирик марказдан бири деб топилган Mcneil Multilingual Тадқиқот марказида нашрга тайёрланиб, уни Dunwoody Press босмахонаси нашр этган.

Баҳора Олим.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: