Savol…Javob…

ДАҲШАТЛИ ҲАЙҚИРИҚ

САВОЛ׃ Мен “Туронзамин” рўзномасида мана бу хабарни ўқидим׃

Гулбаҳор ҳам Каримов ва Мадаминовнинг виждонига ҳавола

Жалолиддин, Тошкент

Сиёсат билан ҳеч шуғулланмаган ва мухолифатдаги бирорта партия ёки ҳаракатга аъзо бўлмаган, Андижон воқеаларидан кейин мухбирга, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига гапириб қўйган, муносабат билдирган Гулбахор Тўраева Қирғиз чегарасида китоблар билан қамоққа олингандан кейин орадан уч ой ўтиб, уч кунда суд қилиниб, олти йилга озодликдан маҳрум этилди.Бу оналар қаршисида тиз чўкаман, деган Ислом Каримовнинг навбатдаги меҳр шавқати.Айни пайтда иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволда қолган бу аёлга ўз китобларини бериб, уни мамлакатга йўллаган Салай Мадаминовнинг ҳам навбатдаги қурбони бу.Андижондан олинган маълумотга кўра, айблов фикрида айтилишича, Тўраева бу ишни тижорий мақсадда қилган ва агар пул беришмаганда бу ишга бош қўшмаслигини айтган.Мадаминовнинг шахсий китобларини ташиб юриб қамалиб кетганлар сафига яна бир киши қўшилар экан, бундай аянчли ҳоллардан хулоса чиқариб олинмаётгани яна ҳам аянчлидир.Илгари қамалганларни унутган Салай Мадаминов ва унинг “резидент”лари бу сафар Гулбаҳор Тўраеванинг оиласидан, болаларидан хабардор бўлиб, уларга моддий ёрдам кўрсатармикан?

-Мен тушуна олмаган нарса шунинг учун Муҳаммад Солиҳни айблаш керакми? Гулбаҳор Тўраевада фақат унинг китоблари эмас, балки Рауф Парфининг ҳам китоблари бўлганку? Қолаверса шундай бўлганми йўқми сизлар ҳам аниқ билмайизларку? Бу ҳам мухолифат ичидаги даҳанаки жанг ахир. Буни қачон тўхтатасизлар? (Диамат).

 

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мени авф этасизу аммо кўринишидан сиз ҳамма нарсани мухолифат ичи даҳанаки жанги деб инкор этасиз. Шундай экан, далилни сиз ва Салай Мадаминов ишонадиган манбадан келтирай׃ Озодлик” сайтида 24 Апрелда тантана билан қуйидаги хабар тарқатилди.“Андижон вилояти жиноят ишлари суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевани конституциявий тузумга тажовуз қилиш, туҳмат қилиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи адабиётлар тайёрлаш ва тарқатишда айбдор топиб, унга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Касби шифокор Г.Тўраева шу йилнинг 14 январь куни Бишкекдан қайтаëтганида сумкасидан шоир Рауф Парфининг “Иймон асири”, шоир ва сиëсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Валфажр” ҳамда “Йўлнома” китоблари чиққанидан сўнг қамоққа олинган”.

Рауф Парфининг китоблари Ўзбекистонда таъқиқланган эмас. Аксинча нашр этилмоқда ва кутубхоналарда ҳам турибди. Маҳаллий матбуотда ҳам шеърлари босилмоқда. Бу воқеада унинг китоби “ниқоб” сифатида фойдаланилган, холос.Қолган китобларни бир бечора аёлнинг иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолганидан фойдаланиб, у орқали юбориш разолатдан бошқа нарса эмас. Нима, бу “Искра” газетасимиди? Йўқ, бир одамнинг шахсий кечинмалари, хотиралари, уйдирмалари, бўҳтонлари тўпланган нарса. Бу одамнинг номи террорист деб эълон қилингани учун унинг китобини олиб борган шахс қамоққа кириши олиндан маълум ҳол. Бунинг устига ўша аёл Андижон воқеалари бўйича ҳукуматнинг қора рўйхатига тушганлигини ким ким Салай Мадаминов яхши билиши керак эди? Бугунга қадар ҳам унинг касрига қолиб, анчагина одам қамалиб кетганини илгари ҳам ёзгандик ва бундан сабоқ олмади, танқидни иғво деб билди.

Гап бунда ҳам эмас, гап шундаки, шу сабил қолгур китобларни юбориш жуда зарур бўлса, (аслида улар Интернетда ҳам турибди), Салай Мадаминовнинг этагини ўпиб, ўлимга ҳам кетишга розиман деб жар солиб юрган “шоввоз”лар орқали юборсин эди. Нега қўлида норасида гўдаги бўлган онани бу куйга солишади? Мана гап нимада? Бугунга қадар Салай Мадаминов учун қамалганларни у ва унинг гумашталари унутишган. Биргина мисол׃ унинг қилмишлари учун қамалган Мурод Жўраевнинг умр йўлдоши мана шу – у ишонадиган манба- ”Озодлик” орқали йиғлаб, иқтисодий қийналиб қолганини айтганига ҳали кўп бўлган эмас. Китоблар чиқаришга, уни мамлакатга юборишга пул бор экан. Шуни Мурод Жўраев кабиларнинг тирик етим ҳолига тушган болаларига юборса бўлмасмиди? Мана гап нимада?

Гулабаҳор ҳам қамалган куниёқ унутилди. Фақат унинг номини пеш қилиб, обрў қидириш эса давом қилмоқда. Лекин унинг оиласи фарёдларига Мадаминов қулоқ солдими? Бу саволга яна сиз ишонадиган манба – “Озодлик” сайтида бугун қўйилган мақолада жавоб бор׃

“-Суд очиқ шаклда ўтди. Мен унда қатнашдим. Агар сизга бирор маълумот керак бўлса, нега судга келмадингиз, у ерда ҳеч ким бўлмади. Бечора аёлни қамаб қўйишди, 8 ойлик гўдаги қолиб кетди”, – дея изтироб билан сўзлади Г.Тўраеванинг қайнонаси ва “Озодлик” мухбирининг бошқа саволларига жавоб беришдан бош тортди”.

Бу даҳшатли ҳайқириқдир! Мана шунинг ўзи сизнинг ҳамма саволларингизга жавоб.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: