Savol…Javob…

МАНТИҚ МАҲСУЛИ

САВОЛ׃ Сиз “Ярми чин, ярми химчин” номли асарингизда 2004 йил март-апрел портлашларини бевосита ҳукумат уюштирганлигига шаъма қилгансиз. Тўғриси менда ҳам шундай тахмин бор эди, лекин бу тахминимни исботловчи манбага эга эмасман. Агар мумкин бўлса, сиз келтирган ушбу воқеаларнинг қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши, унинг манбаси тўғрисида мухтасар бўлса-да, маълумот берсангиз. Ҳурмат билан, Муаррих.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Маълумки, ҳуқуқнинг асосини мантиқ белгилайди. Умуман мантиқ бутун ҳаётнинг ўқ илдизи деса муболаға бўлмайди. Агар мантиқ қоидаларини идрок этсангиз, кўп нарсага баҳо беришда адашмайсиз.
Менинг ҳам қўлимда ҳеч қандай аниқ далил йўқ. Аммо мантиқ қоидасига назар солсангиз, икки савол туғилади.
Биринчиси, бу ҳодисалар жамият учун фавқулодда янги ҳол эдими?
Иккинчиси, бу ҳодисалар қандай сиёсий-ижтимоий заминда юз берди ва кимга фойда келтирди?
Бу икки саволнинг жавобларини топиш жуда осон…
Мазкур воқеаларга қадар ўтган 15 йилдаги шундай ҳодисалар силсиласига назар ташласангиз узвийликни топасиз.
2004 йилдаги сиёсий ижтимоий воқеликни таҳлил этсангиз, Каримов режими яна бир марта боши берк кўчага кириб қолганини кўрасиз. Бундай пайтда чекиниш ёки кўчанинг тўсиғини бузиб, олдинга кетиш керак бўлади. Каримов режими яна иккинчисини танлади.
Ҳар доимгидек, таъкидламоқчиман, бундай воқеаларда ҳукумат “тажриба”сидан келиб чиқиб, анқов ёки қўлбола “мухолиф”лардан фойдаланиб, уларни ўз манфаати йўлида қўлланган. Бунинг умумлашган кўринишини “Ассассин” романида ўқишингиз мумкин.

Manba: www.jahongir.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: