Munosabat

Гулбаҳор ҳам Каримов ва Мадаминовнинг виждонига ҳавола
Жалолиддин, Тошкент

Сиёсат билан ҳеч шуғулланмаган ва мухолифатдаги бирорта партия ёки ҳаракатга аъзо бўлмаган, Андижон воқеаларидан кейин мухбирга, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига гапириб қўйган, муносабат билдирган Гулбахор Тўраева Қирғиз чегарасида китоблар билан қамоққа олингандан кейин орадан уч ой ўтиб, уч кунда суд қилиниб, олти йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу оналар қаршисида тиз чўкаман, деган Ислом Каримовнинг навбатдаги меҳр шавқати.

Айни пайтда иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволда қолган бу аёлга ўз китобларини бериб, уни мамлакатга йўллаган Салай Мадаминовнинг ҳам навбатдаги қурбони бу.

Андижондан олинган маълумотга кўра, айблов фикрида айтилишича, Тўраева бу ишни тижорий мақсадда қилган ва агар пул беришмаганда бу ишга бош қўшмаслигини айтган.

Мадаминовнинг шахсий китобларини ташиб юриб қамалиб кетганлар сафига яна бир киши қўшилар экан, бундай аянчли ҳоллардан хулоса чиқариб олинмаётгани яна ҳам аянчлидир.

Илгари қамалганларни унутган Салай Мадаминов ва унинг “резидент”лари бу сафар Гулбаҳор Тўраеванинг оиласидан, болаларидан хабардор бўлиб, уларга моддий ёрдам кўрсатармикан?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: