Munosabat

Ўқувчи билан мулоқот

“Туронзамин” ҳақида

“Туронзамин” журнали ўрнига “рўзнома”-”кундалик газета” ташкил этилганлиги қувончли ҳолдир. Чунки, эркин матбуоти бўлмаган Ўзбекистон учун, унинг Интернет билан ошно бўлган ёшлари учун ҳаққоний маълумотларни билиб туриш манбалари яна биттага кўпайди.

“Сиам” эгизаклари борасида

Мақолангизда бугуннинг долзарб муаммоларидан бирини тилга олибсиз. Ҳақиқатдан ҳам бундай турфа хил турланувчи, қилмаган ишингизни қилди деб турувчи кимсалар, мунофиқ ва кўзбўямачилар ҳозирда истаганча топилади. Ислом Каримовнинг “қилиғи”ни-ку тушуниш мумкиндир, лекин ўзини “эрк”, “ҳақиқат” курашчиси деб юрган мухолифат лидерларининг бири амалга оширган бундай “қаҳрамонлик”ни қандай изоҳлаш мумкин? Бу аҳволда эртага Каримов режимидан сўнг ҳам аҳвол ўнгланармикан?

Ўзбек тили масаласида

Мен сизга юборган мактубларимга жавоб ололмадим. Балки вақтингиз бўлмаётгандир. Шундай бўлса-да навбатдаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Агар ижозат берсангиз, ўзим одатланган кирилл ёзувида мулоқотга киришсам. Албатта, бунинг учун мени ҳам худди Каримовни танқид қилганингиздек (“лотин ёзувини билмагани учун ҳалигача Ўзбекистонда кирилл ёзувидан фойдаланилмоқда”) менга ҳам эътироз билдирмаслигингизга умид қиламан. Шу билан бирга хатимга унинг лотинча нусхасини ҳам илова қиламан.
Жаҳонгир ака, менда сизга бериш учун кўплаб саволлар йиғилиб қолган. Лекин ўқиш ва жавоб бериш осон бўлиши учун уларни навбатма-навбат жўнатишга қарор қилдим.
Сиз ўз асарларингизда “қўлланмоқ” – “qo’llanmoq” феълини кўп ишлатасиз. Лекин менимча бунинг ўрнига “фойдаланмоқ”- “foydalanmoq” феълини ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Чунки “қўлланмоқ” феъли аниқ (“қўлламоқ”) ва мажҳул (“қўлланмоқ”, “қўлланилмоқ”) нисбат шаклларига эга, бироқ ўзлик нисбатига эга эмас; “фойдаланмоқ” феъли эса аниқ (“фойдаланмоқ”), мажҳул (“фойдаланилмоқ”) ва ўзлик (“фойдаланмоқ”) шаклларига эга ва ишлатилиш имкониятлари кўпроқ. Масалан, “Каримов ундан қўлланди ( “qo’llandi”)” дейиш ўрнига “Каримов ундан фойдаланди” дейилса, жумла маънолироқ ва тушунарлироқ бўларди.
Албатта, бу менинг фикрларим. Сиз ҳам нимагадир асосан шу йўлни танлаган бўлсангиз керак. Агар хато қилган бўлсам, узр сўрайман.
Ҳурмат ва самимият билан Muarrix.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃
Самимий тилаклар ва мулоҳазалар учун раҳмат.
Саволларингизга баҳоли қудрат жавоб бериб боришга ҳаракат қиламан. Айни пайтда менинг икки жойда ишлашимни ҳам инобатга олиб, баъзи саволларингиз жавобсиз қолган бўлса, мени авф этасиз, деган умиддаман. Лекин кеч бўлсада жавоб оласиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: