Munosabat

ВАСИЛА ИНОЯТОВГА ЖАВОБ

ДЎКнинг нашри бўлмиш “ТУРОНЗАМИН” рўзномасида Тошкентдаги ҳамкоримизнинг ШУНДАЙ ГАПЛАР БЎЛҒОН ЭКАН… сарлавҳали мақоласи чиққандан кейин “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси Васила Иноятовадан қуйидаги мактубни олдик.

“Ассалому алейкум Жахонгир ака

Маколаларингизни, фикр ва нуктаи-назарларингизни укиб уткир калам сохиби эканлигингизга тан бераман, тасаннолар айтаман. Бу муболага ёки шахсингиз олдида кукон манзиратчилик эмас. Чиндан хам каламингиздан илонлар пуст ташлайди. Илонларки, пуст ташладими, одамизотни куяверинг.

Сайтингиздаги Эзгуликнинг релизи буйича нуктаи-назарни укидим. Танкид яхши, тугриси ундан яхши. Балки камчилигимиз бордир, булиши турган гап. Эзгуликнинг ютуги хам, камчилиги хам халкники ва агар баъзи бировлар, онда-сонда бировлар оркали укиб турадиганлар камчилик кидирмай бирга-бирга харакат килсалар, ёрдам берсалар, балки бундай камчиликлар булмасди.

Ўчокнинг атрофида одамлар ош бахона исиниб хам олишади, лекин ўчокнинг ичига қўл сукишни тентаклик деб биладилар. Зарур келибдими оловнинг ичига кириб. Ундан кура учок атрофида гир-гир айланиб, балки ора-чора кулларини никталаб акл ургатаверадилар.

Агар уша нуктаиназар узингизники булса хам, бошка бировники булса хам биз хеч кимдан хафа булмаймиз, аксинча. Бизга ёрдам беринглар, билмаганимизни ургатинглар. Лекин бу нуктаи-назар бахона бизни уймаламокчи булсалар, бу уринишдан хеч нарса чикмайди. Уймаланавериб, оловнинг ичида куявериб метин булиб кетганмиз.

Ижодингизга ривож, узингизга сихат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Васила

Please see atchd
HRSU “EZGULIK”
Tashkent, Uzbekistan
E: vasilaez@dostlink.net
www.ezgulik.org

Шундан кейин мен Васила Иноятовага шахсий ва самимий жавоб ёздим.

Аммо негадир жавобим қайтиб келаверди. Бу Василахон мендан борадиган электрон хатларга блок қўйган ёки унинг номидан келган хатни бошқа одам йўллаган бўлиши мумкин деган мулоҳаза уйғотди. Шунинг учун мавзуга сайтда алоҳида тўхталишга қарор қилдим.

Ким нима деса деяверсин, аммо мен Васила Иноятовани жуда ҳурмат қиламан ва унинг мардлигига доим қойил қоламан. Менинг бу ҳурматим унинг 1990 йиллар бошида “Қўлларимга кишан солиб олиб кетинг” деган ҳайқириқ билан ёзилган шеъри орқали пайдо бўлган. Ўшанда у мазкур шеъри учун Каримов томонидан судга тортилганди. Шундан бери Василани танийман ва унинг қарашларини қадрлайман. Кўп учрашганмиз ва кўп гаплашганмиз.

Шу боис унинг мактубидан ҳам хурсанд бўлдим ва ҳам хафа бўлдим.

Шунинг учун хурсанд бўлдимки, азалий дўст ва сафдошдан мактуб келганди.

Шунинг учун хафа бўлдимки, у ҳам баъзи бировларга ўхшаб сайтда чиққан ҳамма нарсани мен ёзган деган фикрга бормоқда ва оддий бир мухбирнинг мулоҳазаларидан ранжимоқда эди.

Ўша мулоҳазаларни мен ёзганимда ўз исмим билан ёзаверишимни Василахондек мухолифатнинг “пир”ларидан бири яхши билиши керак. Сайтда чиққан ҳамма нарсани мен ёзаётган бўлсам, у ҳолда юзта ёзувчидан ҳам кўп нарса битган бўлиб чиқаман. Қолаверса, сайтимизда чиқаётган мақолаларнинг муаллифлари аниқ. Тошкентдан йўллаётган ҳамкорларимизгина нега тахаллус танлаганларини эса изоҳлаб ўтиришга ҳожат йўқ.

Эзгуликнинг адресимга келадиган релизларини узлуксиз ўқиб тураман. ”Эзгулик” жуда кўп эзгу ишлар қилмоқда деб ҳисоблайман ва шунинг учун ҳам унинг бошқа сайтларда чиқмаган хабарларига ўрин бериб бораман.

Энди Тошкентдаги ҳамкоримизнинг ёзганига келсак, у ҳам аслида жиддий танқид эмас, танқиддан кўп мақтовдир. Муаллиф мақтовлар орасида мулоҳазасини ҳам айтган, холос.

Биз ҳар бир мулоҳаза айтган одамнинг кетидан қувиб, уни нимадир ковламоқчи деб айбласак, ёмон йўлга кириб қоламиз. Бу Каримовнинг йўли бўлади. Васила Иноятовани битта шеъри учун суд қилган золим Каримовнинг йўли бўлиб қолади.

Бугун мухолифатдамиз, шунча гап. Мабодо фалакнинг чархи айланиб кетиб, ҳукуматга келиб қолинса, нима бўлади? Ҳар қандай фикр бўғиб ташланадими? Чунки бир мавзу бир томондан жуда тўғри бўлиб кўринади ва иккинчи томондан акси. Шунинг учун сен ноҳақ ва фақат мен ҳақман десак демократликни орзу ҳам қилмаслигимиз керак.

Ўчоқнинг ичига ўтин ташлаш учун қўл суқиш керак бўлса, қўлимиз доим ўчоқнинг ичида. Аммо иссиғига интилиб, қўл суқиш керак бўлса, буни Васила айтаётгани каби тентаклик ва айни пайтда кичик бир манфаат учун жонни ҳам куйдириб юбориш деб биламиз.

Мен “Эзгулик”нинг эзгу ишлари томонидаман, эзгулик йўлидаги Василанинг ёнидаман. Шунинг учун ҳам илонлар пўст ташлайдиган тарзда жавоб ёзмадим, балки эзгу ишларга бош бўлганларга эзгулик ёр бўлишини истаб, мулоҳаза билдирдим. Бугун ҳамкоримиз каби мендан ҳам бош эгиш ва мақтов!

Аммо бу дегани танқидни бир четга сурдик, дегани эмас. Эзгулик йўлидан чиққан ҳолатни кўрсак, ким бўлишидан қатъий назар унга йўналган танқидни босаверамиз. Чунки бу дўстнинг иши бўлади. Бу ақл ўргатиш эмас, балки ўчоқнинг ичига калла билан кириб кетмаслик ҳақида дўстона огоҳлантириш бўлади.

Умид қиламанки, бу сафар ёзганим Василахонга етиб боради ва биз ДЎК ўлароқ “Эзгулик” билан ҳамкорликка очиқмиз, ҳатто 2008 йил сайловида реал қатнашиши мумкин бўлган мухолифат номзоди сифатида Васила Иноятовани кўришимизни ҳам яширмаяпмиз.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s