Diktatura manzaralari

Демократиянинг ўзимиздан чиққан жаллодлари
Мана сизга ўзбек мухолифати, Ўзбекистонга демократия олиб бораман деган маргинал гуруҳчаларнинг асл башараси. Ўз номидан юрагидаги фикрларини очиқ ёзган Дилсора Фозиловага махсус мактублар ёзиб, турли йўллар билан босиб ўтказиб, унинг саломатлигига зиён келтириб, у ёзган мақолани, унинг фикрларини, адабий қилиб айтганда унинг фарзандини ўлдиришмоқи бўлишди.

НЕГА? НЕГА? НЕГА? Бу Дилсоранинг саволлари эди. Бу саволларга жавоб беролмаган грант гадолари ўзларини демократ қилиб кўрсатиб, унга босиб ўтказишмоқда. Бу кунидан битгани яхши бундай бадбахтларнинг! Миллат ва мамлакат номини сотиб, грант олиб яшаш учун демократия учқунларини оёқ ости қилгунча, минглаб ўзбеклар каби мардикорлик қилсанг, фарзандларингни ҳалол пулга боққан бўласан!

Саволга жавобинг бўлса, очиқ ёз, биз ҳам ўқийлик ва биз ҳам фикримизни айтайлик. Нима қиласанлар орқаваротдан бир онага бу қадар босим уюштириб, бу қадар зулм қилиб! Буни таниқли адиб Ризо Обид диктатор Каримов услубига тенглаштирибди. Йўқ, бу Каримов зулмидан ҳам ўтиб тушди.

Биз Дилсора Фозилованинг мақоласини олиб ташламаймиз, аксинча, уни бот-бот эълон қиламиз. Демак, у нишонга урган. Демак у ҳақ! Булар ҳақиқатни ўлдиришмоқчи!

Дилсора сиз шеъриятда бир ҳодиса бўлдингиз. Кейин насрда ҳам носирларни лол қолдирдингиз. Мана энди фикрингизни очиқ айтишда ҳам байроқ кўтардингиз. Бу кураш. “Осон эрмас бу майдон ичра турмоқ… “. Лекин сиз каби жасоратли аёллар, оналар бу майдонда адл тура оладилар, чунки бу миллат ва мамлакат келажаги сизга бефарқ эмас.

Сиз бу оч бўрилар қаршисида ёлғиз эмассиз, мана биз сиз билан, сизни бу бўрилардан ҳимоя қилишга кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етади. Кучимиз демократия, қудратимиз сўз.

Шунинг учун ҳам улар сўзимизни ўлдиришмоқчи. Йўқ, бунинг уддасидан чиқа олмайдилар. Ҳозирча сизга босим ўтказаётганларнинг исмларини ёзмадик. Балки ақл ҳушларини таниб сиздан кечирим сўраб қолишар!

Мен бугун озгина бўлса ҳам демократияни истаганларга мурожаат қилмоқчиман, Дилсора Фозиловани ҳимоя қилайлик, унга мактуб йўллаб мадад бўлайлик, унинг фикр айтиш ҳуқуқини ҳимоя қилайлик! Агар буни уддалай олмасак, Ўзбекистоннинг ва ўзбек халқининг келажаги қоронғу зулматдир!

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: