2008 yil Saylovi

Абдураҳим Пўлат 2 ойда Тошкентга қайтаман, деб Бирликчиларни ишонтирган?

Жалолиддин, Тошкент

Бугун Тошкентда “Бирлик” партияси марказий кенгаши ҳайъатининг мажлиси бўлди.  Мажлисда қатнашган фаолнинг айтишича, баъзи тазйиқларни ҳисобга олмаганда мажлис эркин ўтган.

Фақат Ҳамдам Сулаймаон ва водийлик бир неча киши турли сабаблар билан мажлисга етиб келолмаганлар. Мажлисда президент сайловига тайёрланиш масаласи кўрилган ва баъзи фаоллар олдиндан партия раиси Абдураҳим Пўлат мамлакатга кела олмаслиги учун бошқа номзод масаласини кўриб чиқишни таклиф қилганлар. Аммо Бирлик фаоллари билан бевосита гаплашган Абдураҳим Пўлат мамлакатга қайтиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва икки ойда қайтишини айтиб, уларни ишонтирган.

Бизга бу гапни айтган одам Абдураҳим Пўлат гапини элга очиқ айтиши керакка ўхшамоқда деди.

Шунинг учун биз  Абдураҳим Пўлатдан бу хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини тасдиқлашини сўраймиз. Бу шунчаки фаолларни йўлга солиш учун айтилган гапми ёки Абдураҳим Пўлат ростдан ҳам Ватанга қайтмоқдами? Қайтмоқчи бўлса, буни баралла айтишдан фойда бор!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s