Diktatura manzaralari

МЕН ДАРДИМНИ КИМГА АЙТАМАН…

2005- йилнинг 18- июлида Андижон шахрининг А. Темур шох кучасида автомабил тукнашуви содир этилди. Бу тукнашувни юзага келтирган шахс 1971 –йилда тугилган, Андижон шахар Саноат куча 103-уйда яшовчи Абдуллаев Хаёт эди. У Саъдуллаев Умматалига корашли «ТИКО» машинасини ката тезликда хайдаб келаётиб, машинани бошкролмай колади. Натижада йул чекасида тухтаб турган Комилов Баходирга корашли «ТИКО»га келиб урилади. Комилов Баходирнинг тухтаб турган машинаси уз навбатида олдида тухтаб турган «ДАМАС»га урилади. Окибатда бир «ДАМАС» ва икки «ТИКО»мажакланиб, 8 киши зудлик билан касалхонага ёткизилади. Касалхонада 24 ёшли жияним Киргизов Мурод хлок булди.

Биз аъзадорлар матом билан банд булиб, бир хафтадан сунг шахар ИИБнинг тергов хонасига кириб бордим Хожиматов Ойбек исимли терговчи йигит: «хали терговни бошлаганимиз йук, жиноятчи Абдуллаев кочибди. Кидирябмиз.» —деб менга таскин бергандай булди.Нахотки топиша олмаса, деб, узимча сирли равишда кидира бошладим. Ва нихоят жиноятчининг Ёг-мой комбинатга корашли уйларнинг бирида Саёра исмли аёлнинг уйида яшириниб ётганлигини аникладим.Терговчининг ёнига бориб, вокеликдан хабардор килмокчи эдим, бирок, у узи мендан аввал гап бошлаб: «Кидирув кетябди, якинда ушлаб сизга хабар киламиз,»— деган эди, мен: «кечирасиз, уни топдим»—деб турар жойини айтиб бердим.

Кейин уни ушлашиб тергов килаётганлигини айтди. Лекин, мен билан учираштирмади.Терговдан коникмай Шахар ИИБ га , сунг шахар прокуратурасига кириб бордим. Мени прокурор мавуни Усманов кутиб олди. У менга тергов уч ой, шошилманг, натижаси сизга хабар килинади, деди.

Мен унга терговдан коникмаётганлигимни,судда жазога тортиладими, деган мазмундаги гапларни айтган эдим, у менга суд булмаслиги хам мумкин, чунки авто авария тасодифий холат, деган гапларни айтди.

— Бундай жиноятни иккинчи маротаба содир этибди-ю, хакикат кани, конунчи?—деганимда, очикдан-очик— Конун нима килади, узбекчилик, биз ановуни айтганини киламиз,— деб деворда осиглик турган приздентнинг расимини курсатди.

Жиноятчи Абдулаевнинг жинойи ишлари билан танишиб чикканимда у бундан муккадам2004 йилнинг кузида Фаргонада шундай жиноятни содир этиб бир одамни бошини еган экан. Учкупирик суди хукмига биноан 6 йилга кесилган булиб, уша йили декабр ойининг охирида аминистия билан озод этилган. Бу хам етмагандек жиноятчи Абдуллаев Хает жиянимни бостириб, халок килгандан сунг, терговдан кочиб юрган пайтлари балогатга етмаган бир кизнинг номусига теккан. Бу килмиши учун 128-модда буйича жинойи жавобгарлик белгиланиб, турманинг узида бир йилга кесилади (судья Хомидов Собир)

Хуллас, 18-июлда содир этилган жиноят суди 27-29 декабрда булиб утди.Судни судья Хамидов С. .олиб борди. Хукм дабдабали укилди. Хеч кандай хужжатсиз , бир ТИКОга узи билан 6 кишини жойлаб, ката тезликда авария содир этган Абдуллаев Хаётга 5 йил, хамда, бир кизнинг номусига текканлиги хисобидаги бир йил билан жами 6 йилга озодликдан махрум этилди! Лекин…лекин, приздентимизнинг аминистиясига биноан озод этилди, деб суд залидан озод килищди. Мана сенга хакикат?!. Онангни кози хафа килса дардингни кимга айтасан!.. Сирли равишда олиб борилган суд ва укилган хукм мени каттик изтиробга солди.

Нахот приздет аминистияси узиликсиз жиноят килиб юрган жиноятчилар фойдасини кузласа?! Ахир жиноятчи Абдуллаевнинг машина минишга хеч кандай хужжати булмаса, бунинг устига миёрдан ортик яани, узи билан 6 кишини бир ТИКОга жойлаб йулга чикса, бунинг устига машина узганики— Саъдуллаев Умматиллга корашли булса, нега машина сохибининг узи судга катнашмади? Колаверса, судда катнашмаган кимсаларни хам хукм когозига ёзиб куйибди. Жумладан, шахар прокуратурасидан прокурор Мадаминова, таржимон, халк вакили деган номлар бор. АЛЛОХга касамки, буларнинг биронтаси хам катнашмаган. АЛЛОХнинг ланати булсин, бу фирибгар козиларга! Энди каерга бораман хакикат излаб…

Борадиган жойни хам топдим, Вилоят жинойи ишлари буйича апелассия суд хайъатига ариза ёздим. Хайъат суд ишини куриб, адолатли хукм чикаради деб уйлаган эдим, лекин адашган эканман. Бизни уч марта сарсон килиб, судга чакиришди. Хар доим совукда калтирб эрталабдан то, кечгача кутганимизда, нариги ойга келасизлар , деб кайтариб юборишди. Бу уларнинг бизни сарсон килиб зериктириш услуби эди.

Нихоят, апрел ойида бизни кабул килишди. Апелассия суд хайъати бош хаками Х. Хужамов деган зот Абдуллаев Х.га 2004й октиябр ойида Уч купирик суди томонидан куйилган «… узиликсиз жиноят килган ..»лигини тасдикловчи моддани Олиб ташладик, суд уз хукмида колдирилди , деб судни тугатди. Арзингизни истага нжойга бориб айтинг, деб бизни суд залидан чикаришди. Сунг, жиноят ишлари буйича суд раиси Н.С. Тухлиевга ариза Билан мурожат килдим. Ундан хам шунга ухшаш жавобни олдим.

Манна шундай бродор, энди мен дардимни кимга айтаман? Аввалари Москвага мурожат килсанг бирон ижобий жавоб олиш мумкин эди.Чунки, мустамлакачи саналмиш руслар хам бунчалик тубан кетиб виждонини ютмас эдилар. Афсус, миллат вакилларига афсус! Хакикатга ён босадиган биронта рахбар колмаганга ухшайди.Уларга кораб куйи табакадагилар хам маънавий кашшоклика учраганга ухшайди. Жиноятчи тугул биронта унинг кариндоши хам уйимизга келиб таъзия изхор этишмади. Ахир, бошка юртларда биронта хайдовчи бирон кимсанинг итини, ёки товугини босиб кетса эгасидан узр сураб, товонини бериб кетади.Узбекистонда эса замон зурники, томоша курники. Агар Абдуллаев Х. Биронта амалдорнинг боласини, жумладан порахур козиларнинг боласини босганда эди, барча кариндош уруглари билан узур сураб, товон тулаб, бари-бир турмага тушган булар эди.

Жияним мурод халок булди, ёш келин бир боласи билан бева колди, уларга ким корайди энди? Айтинг биродорлар, мен дардимни кимга айтаман?!!

ТОГБОЙ РАЗЗАКОВ.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: