She’riyat

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА
Овозим

Овозим, мен хали билмайман аник,
Канча кудратинг бор, канча жарангинг.
Дардли сатрларим ранглари синик,
Дардчил кизалокдек синик охангинг.

Аммо мен сезаман махзун кечалар,
Мен газал укисам энгашади ой.
Юлдузларга тулар бир парча ойнам,
Бир-бирин итариб талашади жой.

Аммо мен сезаман, мен ашъор айтсам
Жилгалар чалади сехрли наво,
Тогларда акс-садо беради нолам,
Байтларим ховучлаб, кочади сабо.

Шеърларим сузласам, тингламок булиб,
Гунчани ёради кирмиз гул тожи.
Калбим ёрай дейди хислар пишкириб,
Кукка етай дейди кунгил мерожи.

Аммо, мен мухаммас битган махалим
Машраб тушиб келар жавоним ёриб,
Тебраниб тинглайди, сунг кайтади жим,
Гижим когозларим куйнига солиб.

Мендан нолинади туннинг зулмати,
Кулокка шивирлаб уксинади чин,
Менга ухшатмагин дард-гам сувратин,
Мен кушик, куй, эртак яралмоги мен.

Аммо…

Бу дунё меники, калбим дунёси,
Унда факат дард бор, сезги, оханг бор.
Сен куплар укмаган кунгил навосин,
Бошка бир дунёда янграшинг даркор.

Унда англайдилар чакмокдек ёнсанг,
Юлдузлар жилосин илгамок душвор.
Момакалдирокдек гумбурлай олсанг,
Дейдилар “Ха шунда озрок овоз бор”

Овозим, мен хали билмайман аник,
Канча кунгилларни этамиз ишгол.
Бугунок хуржининг илиб йулга чик,
Сен бошка дунёда янграшинг даркор.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: