She’r-dil izhori

Рoзимиcиз
(туркум)
4

Энг кичик туманда ҳам,
Хоким қўл етмас аълам.
Қабулга борсанг агар,
Йўлинг тўсар секрeтар.
-Вақтлари йўқдир бугун,
Қабулга келинг кейин.
Сўнг яна борсанг ночор,
Шу холат бўлар такрор.
Ошга бўлади вақти,
Ишратга кўчар тахти,
Халққа топилмас фурсат.
Гар кирсанг қилиб журъат,
Жaxл билан қарар ул,
Гўё хўжа, сенчи-қул.
-Эл чидар бу на охинг,
Борми елкангда шохинг?
Гар топcaнг-чи бир калит,
Берсанг бир пачка валют,
Битмас ишинг битади,
Хоким елканг тутади:
-Келганиз бўди кўп соз,
Ишингиз босинг шоввоз.
Судга тушмасин коринг,
Суғириб олар боринг.
Хақиқат ажр учун,
Сўрайди катта тугун.
Йўқса кесилишинг бор,
Ясайвер ўзингга дор.
Қароқчи-прокурор,
Қочмасанг ташлайди тўр.
Мент –овчи, кўча – дала,
Юрган халқ-кийик гала.
Бўшроғин отиб олар,
Тўр қафас ичра солар.
Пул берсанг қўйворади,
Йўқса шaрт сўйворади.
Солиқчидир-зўрaвон,
Ўлжа олap каттакон.
Хатто дўхтир, домулло,
Дейдилар чўнтак ковла.
Оқсоқол қўяр тузоқ,
Справкага борган чоқ,
Бўйнингдан бўғиб олар,
Чўнтагингга қўл солар.
Бизда пул-пора-савлат,
Шундай қурилган давлат.
Порани кияр, ерлар,
Тўғрини телба дерлар.
Президент бўлсам агар,
Элга қилардим хабар:
Иш жoйи бўлса киши,
Бўлмасин ғам ташвиши.
Энг кичик ойлик тушум,
Етсин оила учун.
Давлатда ишлаган кас,
Тўралик қилса хавас,
Халққа қўпол қилса сас,
Пора олса-берса бас,
Ишдан кетар шу ондан,
Жарима тўлар ёндан.
Сўнг нерда қилса билсин,
Иши очиқ суд бўлсин.
Жaмият бўлсин тоза,
Иймонли халқ-андоза.
Ўғриликлар бўлсин йўқ,
Халқимиз яшасин тўқ,
Деб берap эдим фармон,
Розимисиз эй Турон?

Ахмад Турон

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s